2016 йилнинг энг қимматбаҳо уйлари
https://parstoday.ir/uz/radio/iran-i14097-2016_йилнинг_энг_қимматбаҳо_уйлари
Глобал ва иқтисодий беқарор вазиятда кўпчилик йирик молиявий харидлар қилмасликка ҳаракат қилади.
(last modified 2018-08-22T17:49:29+00:00 )
феврал 04, 2017 10:37 Asia/Tashkent
  • 2016 йилнинг энг қимматбаҳо уйлари

Глобал ва иқтисодий беқарор вазиятда кўпчилик йирик молиявий харидлар қилмасликка ҳаракат қилади.

 

Кўпчилик, лекин ҳамма эмас! Аслини олганда, 2016 йил энг қиммат сотилган уйлар борасида рекорд йил бўлди. CNN ўтган йилнинг энг қиммат сотилган уйларига доир маълумот билан бўлишди.

Image Caption

 

Таохуаюан, Хитой (154 миллион доллар). Хитойдаги энг ажойиб уйни кўришни истасангиз, Сучжоудаги Таохуаюанга ташриф буюринг. 72,441 квадрат фут ҳудудда жойлашган ушбу кошонада 32 ётоқхона, ҳовуз ва бир неча боғ мавжуд.

Image Caption

 

Playboy Mansion, Калифорния штати (100 миллион доллар). Бу уй август ойида 100 миллион долларга сотилган. Қасрда уй кинотеатри, алоҳида меҳмонлар хонаси ва ҳатто лицензияланган ҳайвонот боғи ҳам бор.

Image Caption

 

301 N Carolwood Drive, Калифорния (100 миллион доллар). Калифорниядаги яна бир қимматбаҳо кошона 30  000 квадрат фут майдонни эгаллаган. Унда 10 ётоқхона, 20 ваннахона, баскетбол майдони ва 10 машинага мўлжалланган гараж жойлашган.

Image Caption

 

Crespi Hicks Estate, Техас штати (100 миллион доллар). Йилнинг энг қиммат баҳоланган уйларидан бири Далласда 28 000 квадрат фут майдонни эгаллаган. Бу ерда меҳмонлар учун алоҳида ажратилган икки қаватли уйдан тортиб, то вертолёт қўнишига мўлжалланган майдонгача мавжуд.

Image Caption

 

The Penthouse, 432 Park Avenue, Нью-Йорк (87,7 миллион доллар). Бу - 2016 йилда Нью-Йоркда сотилган энг қимматбаҳо уй. 8 255 квадрат фут ҳудудда жойлашган пентхаус дунёдаги энг баланд турар-жой чўққисида жойлашган.