Эроннинг энг кучли баллистик  ракеталари
(last modified Sun, 24 Sep 2017 08:08:25 GMT )
сентябр 24, 2017 13:08 Asia/Tashkent
  • Эроннинг энг кучли баллистик  ракеталари
    Эроннинг энг кучли баллистик  ракеталари

Ҳарбий қудрат ва мудофаа қилиш иқтидори Эрон Ислом Жумҳурияти учун  муҳим ҳарбий  стратегиялардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ракеталар мазкур мамлакатда ҳарбий ҳужумларни олдини олишга қаратилган муҳим омиллардандир.

Бугунги кунда Эрон Ислом Жумҳуриятининг привентив ракета кучлари  душман томонидан бўладиган ҳар қанақа ҳужум ва таҳдидларга муносиб жавоб бера олади.

Қуйида Эронда ишлаб чиқарилган айрим кучли ракеталар билан сизни таништирмоқчимиз.

 

1.Сижжил ракетаси;  қуюқ ё қаттиқ ёқилғи билан узоқ масофага ҳаракатланувчи биринчи ракета.

Сижжил ракетаси Эрон Мудофаа вазирлиги қошидаги Ҳаво-фазо саноати ташкилотининг мутахассислари томонидан яратилган биринчи  “ Ерга ва ер” ракетаси ҳисобланади.Ушбу ракета 2000 километргача бўлган нишонни аниқ ва кам вақт давомида ура олади.

 

Image Caption

 

 

Image Caption

Сижжилнинг янги русумлари ҳам ишлаб чиқарилган. Бу баллистик ракеталар бир сония давомида  3400дан 4080 метргача бўлган нишонни йўқ қила олади. 

 

Халиж Форс  ракетаси

Баллистик ва ақлли бўлган ушбу ракета  садо суръатидан юқори бўлган, яъни суперсоник тезликда душманнинг ҳарбий кемаларини нобуд эта олади. Халиж Форс ракетаси калакчасида 650 килограммли портловчи моддалар мавжуд ва кемаларга қаратилган унинг таъсиридан бирон  нишон нажот топиш имконига эга эмас.

Image Caption

Шаҳоб баллистик ракетаси

Шаҳоб ракеталарига тегишли  Шаҳоб-1,2,3,4... Эроннинг энг машҳур ракеталаридан ҳисобланади. Ўрта ва узоқ масофага  эга ушбу ракеталар минтақада мавжуд  эҳтимолий душманнинг мавқе ва қароргоҳларини бемалол нишонга олади. Шаҳобнинг ушбу хусусиятлари боис унга “минтақа душманларининг ўлими” ном беришган.


Image Caption

Фотеҳ-110

Фотеҳ-110 ракетаси ёхуд NP-110 стратегик баллистик ракеталардан бўлиб, ўрта масофали ҳужумлар учун назарда тутилган. Қаттиқ ёқилғи билан ҳаракат қилувчи ушбу ракета йўналишини ўзгартириб бориш қобилиятига эгадир. Ундан турли иқлимларда фойдаланиш ва анборларда сақлашининг осонлиги   Фотеҳ-110 ракетасининг муҳим хусусиятларидандир. Бу ракеталар 300 километргача бўлган нишонни ура олади.

Image Caption

Қадр баллистик ракетаси

Қадр -110 ракетаси  дунёда суръати энг  тез бўлган баллистик ракеталардан бўлиб, радарлар ва унга қаратилган ракеталарни айланиб ўтади. Ушбу ракета 2500 дан 3000 километргача бўлган нишонни ура олади. Қадр баллистик ракетаси Европада бўлган энг узоқдаги минтақа ва Осиёнинг  70 фоиз қисмини нишонга олишга эгадир.

 

Image Caption

Қиём баллистик ракетаси

Қанотсиз бўлган “Қиём-1” ракетаси Бушеҳр АЭСи ишга туширилган пайт синовдан ўтказилди.  Ундан фойдаланиш хос лончерларга эгадир ва қисқа вақтда отиш учун тайёр бўлади.

Image Caption

 


 

Image Caption

Қиём баллистик ракетаси 800 километргача бўлган нишонни ура олади ва ушбу ракета ўзида 746 килограмм портловчи моддани жойлаштирилган калакчага  эгадир. Ракета нинг узоқ масофагача бўлган ҳаракатини 300 километрга ошириш учун  унинг қарийб 1500 килограмм вазни камайтирилган ва шу миқдорда унга ёқилғи қўйилади.

Ошуро баллистик ракетаси

Ошуро баллистик ракетаси 2500 километргача бўлган нишонни ура олади ва Эронда ракета саноатининг тожи номини олган. Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу ракета синовини муваффақиятли тарзда ўтказган вақтда Вашингтон ва Тел-Авив  ўз  хавотирларини эълон қилиб, бу ракета Европа шарқидаги Америка базаларини ва сионистларнинг  базаларини нишонга олишга қодир эканлигини баён қилишган эди.

 

Image Caption

Ҳут баллистик ракетаси

Эронда ишлаб чиқарилган “Ҳут” ракетаси  суръати энг юқори бўлган ва радарларни айланиб ўтувчи аждаҳо ракета ҳиобланади. Ҳут баллистик ракетаси бир сонияда 100 метргача бўлган масофани учиб ўтади. Бу технологияга  фақат Россия ва Эрон  мамлакатлари эгадир. Ушбу ракетанинг иккитаси Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий кемаларини бутунлай йўқ қилиб юборади.

Image Caption

 

Ёрлиқ