Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Жавон ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Англиянинг бош вазири Тереза Мэй Баҳрайн эркинсеварлик қиёми шаҳидларининг қонларини оёқ ости қилиши билан Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши раҳбарларининг йиғилишида иштирок этмоқчи. Англияликлар шуни билишлари лозимким, улар минтақа ва дунё оммавий афкори наздида Ливан, Ливия, Ироқ, Сурия, Баҳрайн, Яманнинг мазлум халқини оммавий қирғин қилишда Араб реакцион мамлакатлари содир этган жиноятларининг шериклари ва уруш жинояткорлари унвонида маълум бўлишган. Бу нарса Америка ва Англия учун катта уят ва шармандалик ҳисобланади ва минтақада Араб реакцион ва диктатор режимлар жинояткорларининг ҳомийлари ҳисобланаишади. Ва қурол-яроқ корхоналарининг ноқонуний манфаатлари ва Араб реакцион мамлакатларига қурол-яроқ сотиш учун ҳеч қандай ҳадд-ҳудуд ва чегарани билишмайди. Бунга қўшимча Баҳрайнда Американинг бешинчи денгиз базасининг қарор олгани ва шунингдек охирги ҳафталар давомида Англия ўзининг денгиз флот базасини очишини эътиборга олган ҳолда, ҳар иккала мамлакат ушбу оролнинг эркинсеварлик халқига қарши Ол-Халифа жиноятлари ва ҳар куни вужудга келаётган фожеалар жараёнларида қатнашишмоқда. Аммо Ол-Халифа ва Ол-Саъуд жиноятларини тасдиқлаш ўрнига баҳрайнлик шаҳидларнинг қони устидан ўтиб минтақанинг жинояткорлари билан бирга қилич билан рақсга тушиб, шаҳидларнинг пок қонларини оёқ ости қилишади.
*****
Жавон газетаси шундай ёзади, Трамп ўзининг сайловолди рақобатларида Сурия урушига кириш ва ушбу мавзўда Сурия билан яқин ҳамкорлик қилиш учун тамоюлга эга эмаслигини ошкора айтган эди. Аммо миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ёки Америка мудофаа вазирлиги учун сайланган шахсларнинг ҳаммалари Вашингтоннинг урушқоқ чеҳраларидан ҳисобланишади. Трампнинг олдин эълон қилган позицияси ва бундай танлашлари Оқ Уйга киришидан кейин Сурия уруши масаласида нисбатан бўлган унинг сиёсатларида тартибсизликни ижод этади ва конгресс намояндалари ҳам уни ижро этилган амалнинг қаршисида қарор бериш учун йиллик мудофаа лойиҳаларида Сурияда воситачилик қиладиган гуруҳларга ҳаво ҳужумларига қарши елкадан отувчи аслаҳаларини жўнатиш қарорига келишган. Аммо уруш майдонидаги шароит шундан далолат берадиким, туррористик гуруҳлар бошқа Сурия армияси ва унинг иттифоқчиларининг ҳужумлари баробарида бу маҳаллалар каби минтақаларни муҳофазат этишга қодир эмас.
*****
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Америка Қўшма Штатлари хорижий сиёсатларининг муносибатларида Трампнинг бош оғриқларни келтириб чиқариши ҳали Оқ Уйга кирмасдан ҳозирдан бошланган. Бу хусусда Хитой ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.
Пекин Американинг сайланган президенти Дональд Трампнинг телефон орқали Тайван ижроия раҳбари Тсой Инг Вон билан қилган сўҳбати ҳақида расмий равишда Америкадан шикоят қилди. Трампнинг Тайван президенти билан қилган муколамаси милодий 1979 йилда ушбу орол билан алоқаларининг хиралашиб қолганидан кейин Тайван билан Америка президентининг бевосита алоқага чиқмаслигига тегишли Вашингтоннинг 37 йиллик сиёсатини поймол этиш эди. Айрим таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу ҳаракат шундан далолат берадиким, Американинг хорижий сиёсатларида умумий ўзгаришлар вужудга келган ва ушбу ўзгаришлар шундай бир ҳолда вужудга келмоқдаким, Пекин милодий 2016 май ойида Тисой президентлик даврининг бошланишида, ундан “Ягона Хитой”-нинг бир қисми унвонида Тайванни расмий равишда тан олишини сўраган эди. Ҳар ҳолда Дональд Трампнинг президентлик даврида Хитой ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида кескинликларнинг кенгайишини кўтиш лозим бўлади.