декабр 05, 2016 15:57 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ваҳдатга оид фикрлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги сўҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, бугунги кунда моддий дунё маърифат ва инсонийлик жабҳасида янги инқилобга эҳтиёжманддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) унинг сари даъват этган инқилобга.

    Аллоҳ Расулининг ёруғ таълимотига эргашган киши ўзи ва дунёни яхшироқ англайди, тамомила бошқа инсонга айланади. Ислом пайғамбари ўз руҳбахш таълимотлари ила кишилик жамиятини   ҳамжиҳатлик ва якдиллик бўйи анқиган ям—яшил   гулзорга айлантирди.

  Асрлар давомида   қарама—қарши нуқтаи назарлар   исломий фирқа—гуруҳлар орасида турли тушунмовчилик ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, ислом душманлари айрим юзаки ихтилофлардан исломий жамиятнинг жипслигига раҳна солиш учун   фойдаланишган. Ҳолбуки,   исломий фирқалар орасидаги муштарак мафкура ва қадриятлар қарама—қарши нуқтаи назарларга қараганда анча кўпдир.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси   Имом Хумайний ҳазратлари исломий инқилобнинг дастлабки кунлариданоқ ихтилофлардан келиб чиқадиган жиддий хатар ва таҳдидларни англаб, барча мусулмон фирқаларни ҳамжиҳат ва бир тану бир жон бўлишга даъват этдилар.

     Бугун ислом олами учун ваҳдат ва ҳамжиҳатлик ўтмишдан кўра, таъбир жоиз бўлса, кўпроқ ҳаётий аҳамиятга эга. Зеро, бугун ислом душманларининг маккорлиги, фитна—фасодлари авжига чиққан ва унга фақатгина ўта ҳушёрлик ва жипслик билан қарши туриш мумкин. Эслатиш жоизким, бугун Ғарб оламида исломга қарши мафкуравий жанг кун сайин авж олмоқда.

Имом Хумайний (р) нуқтаи назаридан Исломнинг самовий китоби  Қуръони Карим ҳақиқатлари тирик ва жовидондир. Аммо халқ томонидан ушбу Муқаддас китобни дарк этиши турлича бўлади. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: " Биз фахрланамиз ва Ислом ва Қуръонга эътиқод қилган азиз миллатимиз на фақат мусулмонлар  ўртасида, балки инсоният ваҳдатидан ташкил топган Қуръоний ҳақиқатларни истайдиган мазҳабга пайравлик қилишидан  ифтихор қилади."Ушбу Қуръоний ҳақиқат қабристон ва мозорлардан уни нажот бериб ва инсонни нажот берувчи энг олий намунаси унвонида уларни Тоғутга бандалик, асирлик нобуд бўлиш ва фано бўлишдан нажот беради."

Имом Хумайний (р) раҳбарлик  даврида бўлганларида ҳам ҳам ушбу ғоя пайидан эдилар ва Исломий мамлакатлар ҳукмдорлари  учун жиддий рақобатларни вужудга келтирган эдилар. Ул ҳазрат Исломий ҳукуматни ташкил этиш  ғоясини Ислом оламининг кенг  ва йирик бир юртида амалга оширган бўлсаларда, халқаро исломий ҳукуматни яратиш йўлида  йирик исломий умматни ташкил этиш фикридан ҳам ғофил бўлган эмаслар.

Ҳозир эса ваҳдат мавзусига оид  таҳлилчи Зоҳиджон  Собировнинг қилган сўҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи  Зоҳиджон Собировнинг   суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларига кўра,  ҳозирги дунёда мусулмонлар учун энг зарур бўлган эҳтиёж исломий ваҳдатдир. Ул Ҳазрат  ваҳдат маъносини ифодалашда фикрий ва тарихий ихтилофларни рад этиш ва  четга суришга асосланган механик бир қарашга эга бўлиб, ваҳдат хорижий душманлар қаршисида  мусулмонларнинг бирлашишларга асосий эътибор қаратиш  эканлигини баён этадилар. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ваҳдатни ҳимоялаш учун айримларнинг мазҳабий баҳсларни ёпиш бобидаги баҳоналарини нотўғри эканлигини таъкидлаб, илова этганлар: Мусулмонлар ўртасидаги ваҳдат ихтилофли эътиқодларни четга суриш маъносида эмас, балки мазҳаблар уламолари ўртасида илмий баҳсларни, албатта, мавжуд бўлишидир. Лекин ушбу баҳслар душманлик ҳолатига эга бўлмаслиги лозим ва ҳамеша баҳслар далиллар асосида бўлиши лозим. Бу  каби баҳслар марказида Қуръон, Худо Расули(с) ва ақл далили бўлиши лозим. Зеро Қуръони Карим тааққулга ҳам даъват қилган. Шу сабабдан,  мазҳабий баҳсларни ёпиш ҳам  мумкин эмас ва ушбу баҳслар билан ваҳдатни қоралаб ҳам бўлмайди. Агар фақат турли назарлар жудоликка сабаб бўлса, жамият ва диний жамият  у ёқда турсин, ҳатто  оилани ҳам ташкил қилмаслик лозим.  Зеро бир оиланинг аъзолари ҳам турли назарларга эгадир. Демак,  бизнинг буюкларимиз назарда тутган ваҳдат кофирлар ва Ислом душманлари қаршисида бўлган ваҳдатдир, эътиқодлар ва ички мазҳабий масалаларда бўлган ваҳдат эмас.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  ихтилоф ва жудоликни ҳам Ислом оламида хатарли заҳар ҳисоблаб, Исломий мамлакатларда мавжуд бойлик ва манбаларни ғорат қилиш пайидан бўлган мустамлакачиларни ул ҳазрат ушбу ихтилофларнинг асосий сабабчиси деб биладилар.

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари  шиалар ва суннат аҳлига душманларнинг мақсади бир нарса, яъни уларнинг асил Исломга бўлган душманлик эканини баён қилганлар. Душманлар шиа ва сунний масалалари воситаларидан фойдаланиб, аслида Ислом умматини ерга уришни мақсад қилишган. Шиалар ҳам суннийлар ҳам билишлари, ҳамма билиши лозим, Эронда ҳам, Ислом оламида ҳам шиа ва сунний ихтилофи душманларнинг Ислом умматига қарши восита ва қамчинга айланган. 

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ