феврал 12, 2018 16:49 Asia/Tashkent

Ваҳдатга оид сиёсатчилар назарлари

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Имом Хумайний (р)нинг  ваҳдатга бўлган вафодорлик ва садоқатлари нафақат ул ҳазратни Ислом оламида энг етук инқилобчи шахсиятларнинг бирига айлантирди, балки Исломнинг турли мазҳаб ва фирқалари ўртасида ҳам  ул ҳазрат олий мақомга эга бўладилар.Имом Хумайний тафаккурларида ваҳдат бир нав оммавий келишувчанлик ва қадриятдирки, илоҳий ва маънавий асосга эгадир ҳамда  Китоб ва Суннатда унинг меъёрий ва ахлоқий намуналари назарий ва амалий кўламларда ифода этилган.Бу  шундай ваҳдатки,  шахслар ва гуруҳларнинг ўзаро ҳиссий энергиялари, ҳимматлари ва эътиқодларидан сарчашма олади ҳамда шариат мақсади, қудрат сабаби, ислоҳ ва тараққиёт омили бўлиб,  жамиятдаги фасодга тўсқинлик қилади.Имом Хумайний Ислом оламида ўзаро узоқлашишларнинг сабабларини аниқлашда  икки муҳим ва асосий омилга ишора этадилар: уларнинг бири  ҳукуматнинг халқдан узоқда бўлиши ва исломий  мамлакатлар ҳукмдорларининг ихтилофлари ва бу борада шундай буюрадилар: “Биз биламиз, мусулмонлар ҳам, балки ҳам  исломий юртлар, барча билишадики, бизга етадиган нарса  ва етган нарса икки муаммодандир; ушбу муаммолардан бири ҳукуматларнинг ўрталаридадир ва афсуски, ҳозиргача ҳал бўлган эмас ва иккинчи муаммо ҳукуматларнинг халқлари билан муаммолари.

Эрон Исломий Инқилоби хўрлик ва маҳрумият исканжасида азият чекаётган мусулмонларнинг уйғонишларига сабаб бўлди ва кўпгина хайроту баракотлар келтирди. Ушбу инқилоб жаҳоннинг мазлум мусулмонларига бирлик, эрксеварлик ва истиқлолдан дарак берди. Эрон мусулмон халқидан сўнг ваҳдат ва бирликни асраб-авайлаш барча мусулмон умматининг вазифасидир: "Умматларнинг ўзлари ўзларининг фикрида бўлишлари лозим."Мусулмонлар бир тану бир жон ва иттифоқ бўлишлари керак. Жуғрофий ҳудудлар ва чегаралар уларнинг бир-бирларидан айрилишларига сабаб бўлмаслиги лозим. "Ҳудудлар-мамлакатлар айро – қалблар битта."

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларига кўра,  ҳозирги дунёда мусулмонлар учун энг зарур бўлган эҳтиёж исломий ваҳдатдир. Ул Ҳазрат  ваҳдат маъносини ифодалашда фикрий ва тарихий ихтилофларни рад этиш ва  четга суришга асосланган механик бир қарашга эга бўлиб, ваҳдат хорижий душманлар қаршисида  мусулмонларнинг бирлашишларга асосий эътибор қаратиш  эканлигини баён этадилар. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ваҳдатни ҳимоялаш учун айримларнинг мазҳабий баҳсларни ёпиш бобидаги баҳоналарини нотўғри эканлигини таъкидлаб, илова этганлар: Мусулмонлар ўртасидаги ваҳдат ихтилофли эътиқодларни четга суриш маъносида эмас, балки мазҳаблар уламолари ўртасида илмий баҳсларни, албатта, мавжуд бўлишидир. Лекин ушбу баҳслар душманлик ҳолатига эга бўлмаслиги лозим ва ҳамеша баҳслар далиллар асосида бўлиши лозим. Бу  каби баҳслар марказида Қуръон, Худо Расули(с) ва ақл далили бўлиши лозим. Зеро Қуръони Карим тааққулга ҳам даъват қилган. Шу сабабдан,  мазҳабий баҳсларни ёпиш ҳам  мумкин эмас ва ушбу баҳслар билан ваҳдатни қоралаб ҳам бўлмайди. Агар фақат турли назарлар жудоликка сабаб бўлса, жамият ва диний жамият  у ёқда турсин, ҳатто  оилани ҳам ташкил қилмаслик лозим.  Зеро бир оиланинг аъзолари ҳам турли назарларга эгадир. Демак,  бизнинг буюкларимиз назарда тутган ваҳдат кофирлар ва Ислом душманлари қаршисида бўлган ваҳдатдир, эътиқодлар ва ички мазҳабий масалаларда бўлган ваҳдат эмас.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  ихтилоф ва жудоликни ҳам Ислом оламида хатарли заҳар ҳисоблаб, Исломий мамлакатларда мавжуд бойлик ва манбаларни ғорат қилиш пайидан бўлган мустамлакачиларни ул ҳазрат ушбу ихтилофларнинг асосий сабабчиси деб биладилар.

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари  шиалар ва суннат аҳлига душманларнинг мақсади бир нарса, яъни уларнинг асил Исломга бўлган душманлик эканини баён қилганлар. Душманлар шиа ва сунний масалалари воситаларидан фойдаланиб, аслида Ислом умматини ерга уришни мақсад қилишган. Шиалар ҳам суннийлар ҳам билишлари, ҳамма билиши лозим, Эронда ҳам, Ислом оламида ҳам шиа ва сунний ихтилофи душманларнинг Ислом умматига қарши восита ва қамчинга айланган. 

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари исломий ваҳдатга  эришиш фаолиятларида иккита муҳим нарсага эътибор қаратишни таъкидлайдилар. Биринчиси, ихтилоф, низо, тўқнашув, қарама-қаршиликлар ва бойкотларни бартараф этиш, иккинчиси, Исломий ҳокимият томон фаолиятларни йўналтириш. Ул ҳазрат ушбу заминада буюрадилар: “ Ваҳдат масаласида икки нарса  ва ёки иккита асосий йўналиш мавжуддирки, муҳим аҳамият касб этади. Ваҳдат шиорини берган вақтимизда ушбу  асосий икки нарса диққат марказида  бўлиши лозим ва шулар мусулмонларнинг амалий ҳаётларида фойдаланишга  ярайди. Мазкур муҳим нарсалардан бири  мусулмонлар тойифалари ва фирқалари ўртасида асрлардан бери бугунгача  давом этиб келаётган ихтилоф, низо, тўқнашув, қарама-қаршиликлар ва бойкотларни бартараф этиш. Чунки ушбу қарама-қаршиликлар доимо мусулмонларнинг зарарига бўлган. Иккинчи муҳим нарса эса  ваҳдат Ислом ҳокимияти хизматида бўлиши лозим. Аксҳолда буларнинг барчаси қуруқ ва фойдасиз бўлади.

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг исломий ваҳдат учун қилган амалий ва муҳим таклифлари Исломий мазҳабларни яқинлаштириш бирлашмасини  ташкил этишларидир. Мазкур маҳаллий бирлашма  исломий фирқалар ўртасидаги ихтилофли фикрларни камайтириш ва уларнинг бирдамлиги учун  замина яратиш мақсадида ташкил этилди. Ул ҳазрат ушбу Бирлашманинг ташкил этиш фалсафаси борасида шундай буюрадилар:” Дунёда Аллоҳ, пайғамбар, намоз, Ҳаж, Каъба, Қуръон ва  диннинг бошқа аҳкомлари бобида бир хил ақидага эга бир миллиард киши мавжуд. Бу орада бир неча ихтилофли назарлар ҳам бор. Улар келсинлар ва ўша ихтилофлар борасида баҳс этишсин, жанжал қилишсин. Кимки Аллоҳ, Пайғамбар (с), дин асолати ва барча нарсаларга қарши бўлса, ўзининг ишини бажарсин. Бу оқилона бўлармикан?! Биз айтикки, бир гуруҳ уламо ва мутафаккирлар йиғилишиб ,илмий ва маданий даражада мусулмонларни ўзаро яқинлаштириш учун “Исломий мазҳабларни яқинлаштириш муассасаси”ни вужудга келтирсинлар. Суннат аҳлида тўрта фиқҳий мазҳаб бор, Имомия ва Зайдия мазҳаблари бор,бошқа исломий мазҳаблар бор. Улар ўтиришсин, кўришсинким, илмий ва диний масалаларда қанчалик ҳамкорлик қилишлари ва ишлашлари мумкин.”

Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.