Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ислом оламидаги низолар
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азизлар, олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Саудия Арабистони олдин ишора қилган шармандаликлар ва қатор жиноятларни содир этгани боис кўплаб мамлакатларнинг норозиликлари билан юзмаюз бўлади. Бу режим ушбу норозилик вазиятидан чиқиш ва жиноятларини хаспўшлаш учун фақат Эрон билан дипломатик алоқаларини узиш билан кифояланмади, балки бошқа исломий мамлакатларга ҳам таҳдид қилишни бошлайди. Истанбулда барпо бўлган исломий мамлакатлар раҳбарларининг 13 –йиғилишида Ислом оламини Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши этишга уринади. Мазкур йиғилишда ўзлари ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларнинг ҳомийлари бўлган мамлакатлар Эронга қарши бир фазо яратиб, Теҳрон ҳукуматини амалга ошираётган сиёсатларидан қайтаришга ҳаракат қилишади.
Истанбулда исломий мамлакатлар раҳбарларининг 13-йиғилишидаги резолюция ҳамда Саудия Арабистонининг исрор этишлари билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши чиқарилган баёнот тасдиқланган бўлсада, исломий мамлакатларнинг аксарияти Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши Арабистон иддаоларини асоссиз ва тўҳмат эканлигини билишарди. Ливан ва Ироқ каби давлатлар ушбу қарорлар чиқаришларга ҳамроҳ бўлишмайди.
Мазкур баёнотни чиқаришда айрим мамлакатлар Арабистоннинг молиявий ёрдамлари тўхталишидан қўрқиб, ушбу режимга ҳамроҳлик қилишади. Ҳолбуки Эрон ва Арабистон ўртасида муносабатлар яхшиланса, ислом оламида кўплаб ижобий ўзгаришлар юзага келиши мумкин.
Айтиш лозимки, бугунги кунда ваҳдат масаласи ислом оламида ноқулай бир шароитда қарор топган. Айрим мамлакатлар ушбу масаланинг ҳал этилишига ёрдам бериш ўрнига, душманларнинг тегирмонларига сув қўймоқдалар. Шу сабабдан ҳар куни ислом оламида турли низоларни кузатиш мумкин. Истанбулда чиқарилган баёнот ҳам кўплаб мусулмонларнинг ваҳдатга бўлган умидларини сусайтирди. Ҳар ҳолда ислом оламида вазиятлар ижобий томонга ўзгаришига умид қилиб қоламиз.
Маълумингизким, ваҳдат масалаласи бугунги кунда мусулмонларни ташвишга солган муҳим муаммолардан биридир. Мавжуд бўлган маълумот ва рақамларга кўра, ҳозирги пайтда бир миллиард икки юз миллиондан ортиқ мусулмон дунёнинг турли минтақаларида истиқомат қилишади. Жаҳоннинг 57 мамлакатида аҳолининг аксариятини мусулмонлар ташкил этишади. Бошқа мамлакатларда ҳам улар диний камчиликни ташкил этсаларда, ўз нуфузларига эгалар. Исломий мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясида ўринларнинг учдан бир қисмини ташкил этишади. Мазкур мамлакатлар энергетика манбалари, нефт ва газдан бой бўлган манбалар ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган минтақаларга ҳам эгалар. Ушбу жиҳатлар эса исломий мамлакатларни иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий потенциалларга эга бўлиш имкониятларини яратган. Мазкур имкониятлар уларни халқаро қудратга айлантириши мумкин. Бироқ мазкур мамлакатлар ўртасида бирлашиш ва ягона келишув мавжуд бўлмагани боис исломий мамлакатлар халқаро майдонда керакли ва етарли мавқега эга эмаслар. Бунга илова ушбу мамлакатлар ичкарисида ҳам қатор муаммолар мавжуд. Ички низолар, нотинчлик, иқтисодий фақирлик шулар жумласидандир. Бунга илова, мусулмонлар ўртасидаги ихтилофлар масаласи исломий мамлакатларнинг орқада қолишларига асосий омил бўлмоқда. Айнан мазкур масала Ислом оламида кўплаб мутафаккирлар, сиёсатчилар ва муслиҳларнинг фикрини доимо банд қилиб келган. Ислом оламида кўплаб муслиҳлар мусулмонларнинг ислом қадриятларидан узоқланишлари ҳамда қавмий , миллий ва ирқчилик таассубларни қайтадан жонлаштиришгани мусулмонлар ўртасидаги узоқланишларга сабаб бўлганини баён этишган. Улар ушбу асосий муаммоларни бартараф этиш ва мусулмонларни бирлаштириш учун қатор стратегия ва йўлларни ҳам таклиф қилишган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Ислом оламидаги етук муслиҳ ва мутафаккирлар, жумладан, Саййид Жамолиддин Асадободий, Иқбол Лоҳурий ва Имом Хумайний (р) мусулмонлар учун муштарак ва умумий бўлган Аллоҳнинг ваҳдонияти ва Расули Акрам (с)нинг нубувватига эътиқод, улар учун илоҳий китоб бўлган Қуръони Каримнинг ўзгартириб бўлмаслиги ва ягона қибла асосида бирлашиш ва ҳамда мусулмонлар ўртасида бедорликни яратиш бобида қилган саъйҳаракатлари ва чорлашларига қарамай, ҳозиргача ваҳдат ва бирлашиш йўлида муҳим қадамлар қўйилган эмас.
Ислом оламида ваҳдатга чорловчи ақидаларга эга ҳамда ушбу заминада илғор ва байроқдор мутафаккирлардан бири Жамолиддин Асадободий эди. Саййид Жамолиддин Асадободий ўтган охирги асрларда биринчи ва энг муҳим диний ислоҳотчи ҳамда ислом иттифоқининг нидо берувчиси эди. У XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларида диний ақидаларни хурофот ва чалғинишлардан тозалаб, уларни асил Исломга қайтариш учун ҳаракат қилган диний ислоҳотчилардан бири эди. Асадободий ушбу йўллар орқали ҳамда диний таълимотларни ақл ва замон талаблари билан мувофиқлаштириб, янги аср одами учун тўғри йўлни кўрсатмоқчи бўлади. Ушбу диний ислоҳотларни талаб этиш жараёнида ғарббадбинлик алоҳида ўрин тутарди ҳамда Шарқ халқлари, хусусан Исломий жамиятларнинг орқада қолишлари, шунингдек, мусулмонларнинг ваҳдат ва бирдамликларидаги муаммоларни якуний ҳал этишда Ғарб асосий сабаб сифатида назарда тутилиши таъкидланади. Саййид Жамол ушбу фикрий ва сиёсий жараёнларда ҳам бир назариётчи эди ва ҳам бир фаол сифатида амал қиларди. У ушбу заминада исломий мамлакатлар бошлиқларига мактублар ёзарди, журнал нашр этарди, халқ олдида нутқ сўзларди ва исломий иттифоқ лойиҳаси пайидан бўларди. У шундай бир даврда Шарқ халқлари ва мусулмонларнинг бедорлиги учун кураш бошладики, Эрон, усмонийлар ва Ҳиндистон Россия, Англия ва Франция каби Европа давлатларининг сиёсий, ҳарбий ва ишғол этиш ҳужумлари остида қолишган эди. Қолган бошқа исломий минтақалар бевосита ва билвосита Ғарб давлатлари, хусусан айтиб ўтилган уч давлат ҳукмронликлари ва мустамлакачиликлари ҳамда европаликлар раҳбарлигидаги Ҳиндистоннинг назорати остида қолишган эди.
Саййид Жамолнинг фикри сиёсий фаолиятларининг аввалги босқичида Афғонистон, Ҳиндистон, Миср, Эрон, ва усмонийларнинг ички масалаларига қаратилган эди ва у ўзининг саъй-ҳаракатларини мазкур мамлакатлардаги фикрий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларга йўналтирилган эди. Аммо вақт ўтиши билан ҳамда ушбу мамлакатларнинг ички муаммолари хорижий мустамлакачилик билан боғланганини мушоҳада этгач, у шу натижага эришдики, мустамлакачилик бор экан, мусулмонларни нажот бериш ва ички вазиятларини ислоҳ этиш ҳаракатлари самарасиз бўлади ва бирон ўзгаришларни юзага келтириш имкони ҳам умуман мавжуд бўлмайди. Саййид Жамол мусулмон халқлари ва давлатлари ўртасидаги мазҳабий низоларни бартараф этиш ва исломий ваҳдатга эришиш йўли билан Ғарбнинг мустамлакачилига қарши тура олишни англаб етади.
Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.