Дунё Доналд Трампнинг ядровий қароридан хавотирга тушиш керакми? Эроннинг нуқтаи назари қандай?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98180-Дунё_Доналд_Трампнинг_ядровий_қароридан_хавотирга_тушиш_керакми_Эроннинг_нуқтаи_назари_қандай
Эрон мамлакати Трампнинг ядровий синовларни қайта бошлаш ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.
(last modified 2025-11-06T09:44:41+00:00 )
ноябр 05, 2025 14:22 Asia/Tashkent
  • Дунё Доналд Трампнинг ядровий қароридан хавотирга тушиш керакми? Эроннинг нуқтаи назари қандай?
    Дунё Доналд Трампнинг ядровий қароридан хавотирга тушиш керакми? Эроннинг нуқтаи назари қандай?

Эрон мамлакати Трампнинг ядровий синовларни қайта бошлаш ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши раиси ва БМТ Бош котибига йўллаган мактубида АҚШ президенти Доналд Трампнинг ядровий таҳдидларига жавобан, бу баёнотларини " ўта ташвишли" бўлганини эслатиб, бу баёнотлар халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид бўлиб, АҚШнинг халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларини очиқдан-очиқ бузади, деб айтди.

АҚШ президенти - 2025-йил  29-октябрида очиқ ва ижтимоий тармоқлар орқали "АҚШ Уруш департаменти" га ва бошқа ядровий кучлар билан тенглик асосида ўз ядровий қуролларини синовдан ўтказишни ва бу жараён дарҳол бошланишини буюрди, деб қўшимча қиоди Амир Саъид Ирвоний.

Ирвоний шунингдек, ядровий қуролга эга давлат етакчисининг бу бепарво баёнотлари ва импулсив риторикаси ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди ва ядровий синовларни қайта бошлаш ниятининг аниқ декларациясидир. Бу нафақат АҚШнинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг VI моддаси бўйича ядровий қуролсислантириш бўйича самарали чоралар кўриш бўйича мажбуриятларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади, бу АҚШ имзолаган ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг мақсади ва ниятига , шунингдек ядровий синовларга мораторийни амалга ошириш мажбуриятига тўғридан-тўғри зиддир, деб деб эълон қилди.

Умуман олганда, АҚШ ядровий синовларининг қайта тикланиши кенг қамровли оқибатларга олиб келиши мумкин: Россия, Хитой ва АҚШ каби ядровий кучлар ўртасидаги кескинликнинг кучайиши-  қуролларни назорат қилиш бўйича келишувларни заифлаштириш ва мамлакатларнинг халқаро шартномалардан чиқиш эҳтимолини ошириш- минтақавий мамлакатларни ядровий дастурларини ривожлантиришга ундаш- оммавий қирғин қуролларидан фойдаланган ҳолда ҳарбий тўқнашувлар хавфи ортиши- синов майдонларида ва унинг атрофида ҳатто чекка ҳудудларда ядровий ифлосланишнинг жиддий ўсиши.