феврал 19, 2018 16:54 Asia/Tashkent

Мусулмонлар ваҳдати учун қилинган ҳаракатлар

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг охирги  сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз олдинги эшиттиршларнинг айрим хулосаларидан иборат. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Ўтган эшиттиришларда  бўлган баҳсларда таъкидлаганимиздек, йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида исломий мамлакатларнинг раҳбарлари 50 дан ортиқ бўлган исломий мамлакатларни бирлаштирувчи, мусулмонлар ўртасидаги низо ва ихтилофларни бартараф этувчи ҳамда ваҳдат ва бирдамликни таъмин этувчи  бир ташкилот ташкил этиш зарурлигини ҳис этишади. Ислом Конференцияси Ташкилотини  юзага келишида 1969 йилда  мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлган Масжидулақсодаги ёнғин сабаб бўлган эди. Яҳуд руҳонийларидан бўлган таассубли Майклнинг  ушбу масжидга  ўт қўйгани жаҳон мусулмонларини  қаттиқ ғазаблантирган эди.

Саудия Арабистони ва Марокаш ушбу заминада ҳаракат қилган ва кўплаб йиғилишларни ўтказган мамлакатлардан ҳисобланишади ва ниҳоят Ислом Конференцияси Ташкилоти 1969 йилда Марокаш пойтахти  Работда ташкил этилади. Мазкур конференцияда исломий мамлакатларнинг 20 нафар раҳбари иштирок этишди ва улар Масжидулақсо, Исроил томонидан араб ерларининг ишғол этилгани ва Байтулмуқаддас шаҳрининг вазияти кенг кўламда  муҳокама этишади.

Ислом Конференцияси Ташкилотининг биринчи йиғилишида исломий қадриятлар асосида исломий мамлакатлар бирдамлигини мустаҳкамлаш, БМТ низомномаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари декларациясига  вафодорлик кўрсатиш, ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун тинчлик ва хавфсизликни ҳимоялаш ва Масжидулақсодаги ёнғин омилига  бўлган нафратланишлар таъкидланади.

Мазкур йиғилишда иштирок этган исломий мамлакатларнинг 25та раҳбари Байтулмуқаддасни 1967 йилнинг июнида бўлган ҳолатига қайтаришни талаб этишади. Улар барча юртлардан, хусусан, Франция, Англия, Шўролар Иттифоқи ва Америкадан Байтулмуқаддасга бўлган мусулмонлар ва исломий давлатларнинг боғлиқлигини ва ушбу шаҳарни озод этишилини назарда тутишларини талаб этишади.

Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу ташкилотга  раҳбарлик қилган даврида  Исроилнинг инсониятга қарши ҳаракатларини дунё аҳлига ҳаммадан кўпроқ таништиради ва сионистик режимни шиддатли тарзда босим остига қолдиради. Ушбу йўллар билан  Ислом оламида ваҳдатни яратиш  ҳамда Ислом Конференцияси Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг бирдамлиги  учун қулай шароитларни яратади.

Олдин ҳам ишора қилиб ўтганимиздек, ҳозиргача фаластинликларнинг жиддий  муаммо ва  муҳим масалаларига доир исломий мамлакатларнинг ҳамкорлик қилишганликлари бобида кўплаб  намуналарни келтириш мумкин.

Бироқ айрим ҳолларда Қуддуси шарифнинг озодлигига эътибор берилмаганлиги  ва Исроил билан мураса қилишлар эса  кўплаб ихтилофларни юзага келтирган ҳамда мусулмонларнинг заифланишларига ҳам  баъзида сабаб бўлган.

Исломий конференция ташкилотининг милодий 2011 йилгача олиб борган турли фаолиятларини эслатиб ўтиш вақтида ўз олдида қўйилган мақсадларга эришиш учун ушбу ташкилотнинг фаолиятлари, жумладан, аъзо мамлакатлар орасида ҳамжиҳатликни ва бирлашишни ижод этиш масалаларини таҳлил этиб, агар таҳлил этиш меъёрини ушбу ташкилотнинг резолюциясида ёзилган усул ва мақсадлар, деб қабул қилсак, ташкилотнинг олиб борган фаолиятлари нисбий амалга оширилгани намоён бўлади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, бу вақт давомида исломий конференция ташкилоти ўз мақсадларига комил тарзда эриша олгани йўқ.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг охирги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Исломий КонференцияТашкилоти  аъзо мамлакатларнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ва қабул қилган қарорларига эътибор қаратган ҳолда, ушбу мавзуга тегишли сабабларни таҳлил этиб, ташкилотнинг муштарак манфаатларидан миллий манфаатларни устун қуйиш сабабларини кўриб чиққан эди.

Муштарак манфаатларни кўзлаган ҳолда исломий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик  Ислом оламида бирлашиш имкониятларини яратиши мумкин. Ушбу  узоқланишларни бартараф этиш ва иқтисодий муаммоларни ечишда муштарак исломий бозорни ташкиллаштириш ҳам муҳим ва самарали омиллардан ҳисобланади.

Воқелик шундаки, эркин бозор  учун ички ҳудудларда бўладиган тўсиқ ва божхона муаммоларини бартараф  этиш заминасида бўлаётган халқаро иқтисодий ҳаракатларнинг очиқ жараёнида дунё миқёсида минтақаларни яқинлаштириш тамойиллари мавжуд ва уни кўрмасликка олиб бўлмайди.  Мазкур тамойиллар жаҳон миқёсида аксар мамлакатлар ўртасида  бўлаётган кескин иқтисодий ва сиёсий рақобатларнинг маҳсулидир. Ушбу мамлакатлар иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий тузилмалар ва жуғрофий ҳудудларнинг яқинлиги жиҳатидан ўхшашлик даражалар ҳамда икки томонлама манфаатларга эгалар.

Муштарак исломий  бозор ҳам ушбу ҳамкорликлар мисолидир. Жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги шароитида муштарак исломий бозорни  ташкил этиш ва  дунё тижорати ва меҳнат тақсимотида бўладиган унга боғлиқ  ўзгаришлар  исломий мамлакатлар учун зарур бўлган ишлардандир.

Зеро жаҳон бозорининг ҳозирги шароити тараққий этаётган мамлакатлар, жумладан, исломий мамлакатлар манфаатлари учун эмас.

Иқтисодий гуруҳланишлар, яъни ташкилотларда  иштирок этиш учун мамлакатларнинг муҳим мақсадларидан бири ривожланиш ва тараққиётнинг юқори даражасига эришиш  ҳисобланади. Фақат ушбу мақсад мамлакатлар раҳбарларини иқтисодий ташкилотлар ё гуруҳланишларда иштирок этишлари учун қониқтира олади. Тараққий этаётган мамлакатларда ортиқча харажатларни камайтириш ва интеграциянинг  муҳим эканлиги бобидаги баҳслар кундан-кунга ошиб бормоқда.

Эндиликда тараққий этмаган мамлакатлардан бошлаб, бошқа тараққиёт ҳолида бўлган мамлакатлар  раҳбарларини  ҳам жаҳон иқтисодиётига доир  ўзгаришлар ва ҳамманинг манфаати учун қўлланилиши зарур бўлган  сиёсатлар бефарқ  қолдирмаган.

Шу сабабдан айрим   айрим исломий мамлакатлар  минтақавий ва бошқа  иқтисодий ташкилотларда турли мақсадлар асосида иштирок этишни фаоллаштиришган. Ушбу ташкилотлардаги ҳамкорликлар улар учун янги тажрибалар ва ютуқларга эришиш имконини яратган.

Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг охирги  сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ