июл 27, 2016 09:30 Asia/Tashkent
  • Эрон матбуотига бир назар
    Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии исломи, Рисолат ва Сиёсати рўз газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади агар Эрон ва исломий муқовимат маркази, айниқса Ҳизбуллоҳ партияси бўлмаганида ҳозирда минтақадаги араб мамлакатларининг тахминан ҳаммаси истисносиз сионистик ишғолгарларнинг ҳукмронлиги остида қарор олардиким Ливанни биткул ишғол этишидан кейин бошқа араб мамлакатларини ишғол этиш билан шуғулланарди ва уларни ўз ҳукмронлигининг остига қарор берарди.

Бугунги кунда Эрон, Ҳизбуллоҳ ва исломий муқовимат минтақада мазлум халқларнинг умидига айланиб қолган. Араб реакцион мамлакатлари агар озгина дарк этиш қобилияти ва инсонийликка эга бўлганида ислом дунёсининг ифтихор ва иззат-эътиборининг нишоналари баробарида қарши ва ихтилофда бўлмасди ва бу даражада ИШИД террорчи гуруҳи ва террористларга қарши муқовимат қилиш учун тўсиқлик қилмасди. Араб реакцион мамлакатлари агар озгина араб ғайратига эга бўлганларида муқовимат ва Эрон билан душманлик қилиш учун сионистик ишғолгарлар билан ҳамжиҳат бўлишнинг пастлигини ўз жону диллари билан сотиб олмасдилар  ва Фаластин ормонларини эса кимошди савдосига қуймасдилар.        

                                      *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Нато ва Россия ўртасидаги можаролар ҳалигача давом этмоқда. Бу можаролар Украина бўҳронларидан кейин нафақат ҳал бўлмади, балки кундан кунга шаддат билан кучаймоқда. Бу ўртада Нато ва Россия расмийлари ўртасида муштарак йиғилишларнинг ўтказилиши ҳам икки томоннинг кескинликларини енгиллаштириш учун кўмак бермади. Натонинг шарқ томон кенгайиши Нато ва Россия ўртасидаги муносибатларни кескинликларга юзмаюз этган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Россиянинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган йили Натонинг шарқ томон кегайишини Европанинг геостратегик картасини ўзгартириш сабабига айланиши мумкин деб эълон қилди.  Бу мавзў шундай бир шароитда бўлиб ўтмоқдаким, Нато ҳалигача шарқ томон кенгайиш бўйича хатарли сиёсатига таянмоқда. Ҳамда Нато ташкилотининг расмийлари Европа ер-ҳудудларида махсус кучларни жойлаштиришни қатъийлик билан давом этишмоқда. Бу ўртада европалик айрим уйинчилар вужудга келган вазъиятдан хавотирланишмоқда ва Масква баробарида Нато ташкилотига экстремистик аъзо мамлакатлар уйинининг қурбонига айналанишни хоҳламасликларини таъкидлашмоқда. Бу ўртада Россия ва Нато ташкилотининг кенгаши икки томоннинг ўртасидаги музокаралар учун таъсирчан ва муносиб тизимга айланиши мумкин ва энди Нато ва Россия ўртасидаги  алоқаларнинг ягона механизми саналади.   

                                       *****

Сиёсати рўз газетаси шундай ёзади, Америка шундай бир ҳолда минтақа бўҳронларида ўз душманларига қарши босим ўтказиш сиёсатларини ишчи дастурига қарор бермоқдаким, қадимий Ғарб иттифоқчиларига дунёнинг айрим ишларини юклатишни ҳам бир вақтнинг ўзида ижро этмоқда ва Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ана шу доирада бўлиши мумкин. Америка Вашингтон хотиржамлик билан ички масалаларга диққат-эътиборини қаратиши учун Англия ушбу мамлакатнинг халқаро айрим масъулиятларини ўз зиммисига олишини истайди.

Қандай бўлмасин айтиш мумкинким, ўз мамлакатларининг жаҳонда қобилиятсизлигидан огоҳ бўлган Америкада ҳоким бўлган асосий тизим ўзини изоляция қилиш ёки милодий 1832 йилги Монро доктринаси ва икки жаҳон урушининг ўртасидаги давр ёки ичкарига аҳамият бериш даврига қайтишдан иборатдир. Шўролар Иттифоқи республикаларининг тақдирига гирифтор бўлишнинг олдини олиш, яъни ташқи кенг мағлубиятлар ва  ижтимоий бўзилиш сабаби билан ичкаридан парчаланиш учун амалга оширилиган фаолиятлар саналади.

Бунга асосланиб айтиш мумкинким, Американинг ички ва ташқи сиёсатлари келаси ойлар давомида Американинг қудратидан эмас, балки ички арсаларда Американинг кўпроқ эътибор қаратиши мақсадида замина тайёрлаш учун кучсизлик ва мажбур  бўлишидандир.

Албатта бу иш дунё арсасида Американинг дахолат этишига якун бермайди, балки бу Американинг харажотларни камайтириш учун янги компанентларга ёндошиш саналадиким, кўпинча юмшоқ қудрат ва ҳамда минтақавий кескинликларда мамлакатларни гирифтор этиш учун минтақавий бўҳронларни ижод этиш  қолибида амалга оширилади.