Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 20 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 10-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 20 - чиси
Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 10-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 10-чи кунидир.
Бундан 1466 ( бир минг турюз олтмиш олти) йил муқаддам ҳижрат қилишдан олдинги 28 -чи йил рабиул-аввал ойининг 10-чисида:
Ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо билан турмуш қурдилар. Хувайлиднинг қизи Хадижа саломуллоҳи алайҳо иймонли ва шарофатли аёл эди. Жоҳилият асрида ул ҳазратга Тоҳира, яъни покиза деб ном қуйишган эди. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан турмуш қурганларидан кейин ўз ҳаётларининг барча босқичларида ул ҳазратга кўмак бериб, ҳамроҳлик қилдилар. Бу буюк аёл, биринчилардан бўлиб, Пайғамбари Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг рисолатларига иймон келтирдилар. Ва ўзларида бўлган бор кучлари билан Худо динига кўмак беришга кирдилар. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо ўз замонидаги аёлларнинг шарофатли ва пешволаридан эдилар. Бунга қўшимча ўзларининг бор мол-мулки ва бойликларини ислом динини ёритиш учун Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ихтиёрига қарор бердилар. Ул ҳазрат ҳамда Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ягона худога даъват этишларида руҳий нуқтаи назаридан қуллаб қувватладилар. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо Ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан турмуш қурган пайтларида 40 ёшга тўлган эдилар ва ул ҳазрат билан 25 йил ҳаёт кечирдилар. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Иброҳимдан бошқа фарзандлари ушбу бузургвор аёлдан дунёга келган эдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам доим ушбу фидокор аёлни яхшилик билан тилга олардилар.
Бундан 120 йил илгари милодий 1896 йил декабрь ойининг 10-чисида:
Химия фанни билимдони Швециялик Алфред Бернард Нобел вафот этди. У милодий 1833 йилда таваллуд топди. Ва ёшлигида Россияга муҳожират этди. Нобель химия илмида кўп йиллар давомида тадқиқот ва изланишлар олиб боришидан сўнг, милодий 1867 йилда динамитни ихтироъ этишга муяссар бўлди. Аммо ушбу моддадан тинчлик йўлида фойдаланмасдан уруш воситаси сифатида фойдаланишди. Шу далил билан Нобель таклифига биноан тинчлик ва хавфсизлик борасида сайъ-ҳаракат қилган шахсларга ҳар йили ушбу мукофотни тақдим этишади. Бу мукофот унинг асосчиси Нобель номи билан маълумдир. Бу мукофот беш заминада, физика, химия, медицина, адабиёт ва дунё тинчлиги заминаларида, муҳим ихтироъ, илмнинг ривожланиши ва тинчликни ўрнатишлари учун машҳур олимларга ҳадя этилади. Аммо бугунги кунда, катта қудратларнинг нуфуз топишлари натижасида Нобель премиясини қулга киритганлар, айниқса тинчлик заминасида мукофот олганларини ўз таъсирлари остига қарор беришган. Шу сабабдан Нобел премиясининг тинчлик соҳасидаги жоизаси ўз аслидан узоқлашиб қолмоқда.
Бундан 68 йил олдин милодий 1947 йил 10 декабрда БМТ ташкилотининг бош ассамблеяси томонидан "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсияси" қабул қилинди. Шунингдек инсоннинг табиий ва ижтимоий ҳуқуқлари бу халқаро ташкилот томонидан тасдиқланди. Ушбу декларация муқаддима ва 30 модадан иборат. Барча одамлар ва ҳокимиятларнинг бараварлиги ушбу декларациянинг биринчи моддасида таъкидланган. Аммо ҳаётда эса бу нарса бошқача шакл олди. Иккинчи жаҳон уруши охирга етганидан кейин дунё тизими ва сиёсий ҳодислар инсон ҳуқуқларини муҳофазат этишда халқаро жамоатчиликнинг фаолияти ва мақсадлари ўртасида афсўсланарли даражада катта масофа борлигини кўрсатди. Дастлабки тасаввурларга хилоф тарзда инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш амалда ўзларининг мустамлакачилик мақсадларини таъминлаш учун дунёнинг мустақил мамлакатларига Ғарб мамлакатларининг иқтисодий ва сиёсий босим ўтказиш амалларини ишлатиш учун бир воситага айланиб қолди. Ҳозирги вақтда дунёнинг кўп мамлакатлари бу аччиқ ҳақиқатга эътибор қаратган ҳолда уларнинг расм-русумлари, маданияти ва эътиқодлари билан инсон ҳуқуқлари декларациясининг айрим бандлари туғри келмаслиги сабабли бу моддаларни ўзгартириш ва ушбу декларациядан бир восита унвонида фойдаланмасликни сўрашмоқда.