Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 11-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили ражаб ойининг 2-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 31- кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.
Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 11-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили ражаб ойининг 2-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 31- кунидир.
Бундан 1217 йил аввал ҳижрий-қамарий 221 йили ражаб ойининг 2 кунида Бағдод шаҳрида машҳур араб шоири Ибни Румий дунёга келди. У болалигидан отаси олдида илм олишни бошлади. Сӯнг ӯз замони машҳур олимлари наздида дарс ӯқишга идома этди. Ибни Румий ӯз замони илмларини яхши ӯзлаштирган бӯлиб, махсусан адабиёт риштасида ва шеър ӯқишда ӯта маҳоратли эди. Ибни Румий ҳижрий-қамарий 283 йили оламдан кӯз юмди.
Бундан 998 йил аввал ҳижрий-қамарий 440 йили ражаб ойининг 2 кунида Эронлик машҳур ва мислсиз олими Абурайҳон Беруний бугунги Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида оламдан ӯтди. Абурайҳон болаликдан математика ва табий илмларга таважжуҳ қилиб, узоқ вақт ӯтмай ӯзи ҳам бу илмларда буюк устозларидан бирига айланди. Сӯнг у тарих ва география фанларини ӯрганишга киришди. Шу тартибда тиббиёт, фармацефтика, минералогия ва астрономия илмларида ҳам катта ютуқларга қӯл топди. Бу мусулмон донишманд Ғарб олимларидан асрлар илгари Ерни думалоқ шаклида эканлигини кашф этди.
“Осорулбоқия” ва “Алжавоҳир” Абурайҳон Беруний энг машҳур асарларидан ҳисобланади.
Бундан 208 йил аввал милодий 1809 йили март ойининг 31 кунида машҳур рус ёзувчи ва драматурги Николай Василевич Гогол Украинада дунёга келди. У қисқа комедия ва ҳаяжонлантирувчи достонлар ёзишда маҳоратли эди. У ӯз асарларида Россия халқининг ҳаётини акс эттирган.
Милодий 1832 йили Гогол “Тарас Булба” романини нашр этди. “Ревизор” ва “Тӯй” гоголнинг машҳур пьесаларидандир. Гогол милодий 1852 йили оламдан кӯз юмди.