март 30, 2017 13:22 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  ӯнинчиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг биринчиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 30- кунидир.

Азиз тингловчилар, бугун  раҳмат ва фазилатларга лимо-лим ражаб ойининг биринчи кунидир.

Бу ва бундан кейинги икки ой, яъни шаъбон ва рамазон  инсоннинг Аллоҳга яқинлашиши учун ӯзини тайёрлаш ва тарбиялаш ойларидир. Аллоҳнинг расули Муҳаммад Мустафо (с) бу муборак ойнинг фазилатлари ҳақида буюрадилар. “Ражаб Аллоҳнинг улуғ ойидир. Фазилатда унга тенг келадиган ой йӯқ. Бу ойда кофирлар билан жанг қилиш ҳаромдир. Ражаб Аллоҳнинг ойи, шаъбон  менинг ойим. Рамазон эса умматимнинг ойидир”.

Ражаб ойида руза тутишнинг фазилати ҳақида жуда кӯп ривоятлар бор. Бу муборак ойнинг 27- куни инсоният тарихидаги улуғ воқеалардан бири –Расули акрамнинг мабъас, яъни пайғамбарликка танланиш кунлари содир бӯлган. 12-кунида эса ҳазрат Али (а) дунёга келган.

Аллоҳнинг улуғ ойларидан бири—ражаб ойининг маънавий баракотларидан имкон қадар фойдаланасиз, деган умиддамиз.

Ххххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 57-йил ражаб ойининг биринчи куни, яъни бундан 1381 йил бурун ривоятга кӯра Расулуллоҳнинг невараларидан бири Имом Муҳаммад Боқир (а) дунёга келди. Ул ҳазрат ӯз замонасидаги илмларнинг сарагини сарак, пучагини пучакка чиқарганликлари учун боқир, яъни илмни тешувчи лақаби билан аталадилар.

Ул ҳазратнинг имомат даврлари Уммавийлар ҳукуматининг заифлашган даврига тӯғри келарди. Шу сабабли ӯзи ва фарзанди Имом Жаъфар Содиқ имомат даврларида жуда кӯп билимларни ривожлантирдилар.

Имом ҳазратлари жуда хушмуомала бӯлиб, доимо кишиларни яхшиликка, камбағалларга ёрдам қилиш ва хасталарнинг ҳолини сӯрашга ҳидоят қилиб, ӯзлари бу ишларда бошқаларга ибрат намунаси эди.

Барча тингловчиларимизни Имом Муҳаммад Боқир (а) валодат  кунлари билан табриклаб, ҳикматли сӯзларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз:” Эзгу ахлоқ ва яхши муомалали кишига  барча эзгуликлар   берилгандир. У киши дунё ва охиратда осойиштадир. Ахлоқсиз кишининг эса йӯли ёмонликлар томонга элтади”.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 161 йил муқаддам, 1856 йилнинг 30 март куни Россия ҳамда Франсия, Англия, Туркия, Австрия ва Пруссия ӯртасида юз берган Қрим уруши Париж келишуви имзоланиши билан поёнига етди. Жангдан мақсад  Россияни Шарқий Европа, хусусан Болқон ярим оролига бӯлган нуфузини камайтиришдан иборат бӯлиб, икки йил олдин унинг режаси Қустантанияда Туркия, Франсия ва Англиянинг келишуви асосида тузилган эди.

Париж шартномасига асосан Қора денгиз эркин сув ҳудуди, дея эълон қилинди. Шунингдек, Руминия мамлакати ҳам вужудга келтирилиб, унга мустақиллик берилди.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 38 йил бурун ҳижрий-шамсий 1358 йили фарвардин ойининг 10-куни Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонгач,   ҳукумат тизимини белгилаш мақсадида рефекендум ӯтказилди. Референдум икки кун давом этиб,  қатнашувчиларнинг 98,2 фоизи Эронда Исломий жумҳурият низомига овоз беришди.

 

Ёрлиқ