Эроннинг ядро саноати ютуқлари Россиянинг "Жаҳон атом ҳафталиги"да намойиш этилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97838-Эроннинг_ядро_саноати_ютуқлари_Россиянинг_Жаҳон_атом_ҳафталиги_да_намойиш_этилди
Россиядаги Бутунжаҳон атом ҳафталиги (WAW) тадбирлари махсус павилонида Эрон ядро саноати ютуқларини намойиш этиш" Атом Expo 2025” кўргазмаси билан бошланди.
(last modified 2025-09-28T12:26:41+00:00 )
сентябр 27, 2025 13:22 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ядро саноати ютуқлари Россиянинг \
    Эроннинг ядро саноати ютуқлари Россиянинг \"Жаҳон атом ҳафталиги\"да намойиш этилди

Россиядаги Бутунжаҳон атом ҳафталиги (WAW) тадбирлари махсус павилонида Эрон ядро саноати ютуқларини намойиш этиш" Атом Expo 2025” кўргазмаси билан бошланди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  пайшанба куни Атом Expo 2025 кўргазмаси очилишига тўғри келган Москвадаги Ведено кўргазма марказида Эрон Ислом Республикаси павилони ташриф буюрувчилар томонидан кутиб олинди.

Кўргазмада Эрон Атом Энергия Ташкилотининг эксперти ва менежарларидан иборат Эрон делегацияси Эрон номидан фаол иштирок этади ва ташриф буюрувчиларга Эронда ядро технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқларани тақдим этади. Ушбу тадбир мезонлари сифатида Эрон ва Россиядан ташқари, Хитой, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон ва  баъзи бошқа халқаро ташкилотлар ҳам тинч ядровий энергия соҳасида ўз имкониятларини таништириш учун стендлар ташкил этишди.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий душанба куни Бутужаҳон атом энергияси форуми тадбирларида иширок этиш мақсадида Москвага борди.  У шунингдек "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев билан учрашув ва кичик ўлчамли АЭСларни  (SMR) қуриш бўйича ўзаро англашув меморанмини имзолаш чоғида қуйидагича деди: Россияга сафаримиз чоғида жорий ҳамкорлик ва икки давлатни қизиқтирган мавзуларни кўриб чиқара эканмииз, биз Эрон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик имкониятларидан унумли фойдалана олдик.

Кичик АЭСлари  (SMR) ва йирик электр станцияларини айниқса 1200 мегаватт қувватга эга янги генерацияни ривожлантиришнинг икки йирик ва кенг қамровли  босқичи мамлакатимиз ядровий тараққиётнинг хабарчиси бўлади ва Аллоҳ таолонинг ёрдами билан бу йўналишда чуқур ўзгаришларга гувоҳ бўламиз, деб таъкидлади Эрон вице- президенти сўнгида.