Ўлим жазоси ёки сиёсий восита: Трамп нимадан фойдаланмоқда?
-
Ўлим жазоси ёки сиёсий восита: Трамп нимадан фойдаланмоқда?
АҚШ президенти Вашингтонда ўлим жазосини қайта тиклашга чақирувчи мунозарали фармон чиқарди. Бу ҳаракат нафақат адвокатлар ва фуқаролик фаолларнинг кескин реакцияларига сабаб бўлди, балки унинг консервтив базани мустаҳкамлаш ва бўлажак арафасида қудратли имидж тақдим этиш йўлида сиёсий стратегясининг бир қисми сифатида ҳам талиқин қилиниши мумкин.
Вашингтон шаҳри округи анъанавий равишда демократлар томонидан назорат қилингани ва либерал сиёсат ҳукмронлик қилади ва ўлим жазосини шаҳарга қайтиш режаси пойтахтдаги ҳатто бутун мамлакат бўйлаб консерватив сайловчилар базасини қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳаракат, шунингдек, авторитаризм рамзи ва жиноятга нисбатан қаттиқ ёндашиш Трампнинг "қонун ва тартиб" етакчиси сифатидаги сиёсий имиджига мос келади. Охир оқибат бу таклиф федерал сиёсатга таъсир ўтказишга уриниш бўлиши мумкин.
Албатта, бу қарор ҳам қийинчиликларга дуч келади. Вашингтон шаҳри округи федерал округ сифатидаги алоҳида мақомга эга бўлганлиги сабабли бевосита АҚШ Конгресси назорати остида. Шаҳарда ўлим жазоси тақиқланганлиги сабабли, уни қайта тиклаш учун Конгресс орқали қонунларни ўзгартириш ва ёки федерал буйруқлар чиқариш керак бўлди. Бу жараён маҳаллий ҳокимиятлар, инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қаршиликлари ва ҳатто қонуний муаммоларга дуч келиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, ўлим жазосини амалга ошириш учун муайян инфратузилма, жумладан, суд прокурорлари, ижро воситалари ва аниқ усуллар талаб қилинади, уларни амалга ошириш катта молиявий харажатлар ва моддий -техник воситаларни талаб қилади ва баҳс -мунозараларга сабаб бўлиши мумкин.
Қандай бўлмасин, Доналд Трампнинг Вашингтонга ўлим жазосини қайтариш таклифи унинг жиноятчиликка қарши курашиш, сиёсий қўллаб-қувватлаш ва лойиҳа ваколатини олиш борасидаги саъй--ҳаракатлари билан боғлиқ. Бироқ, ушбу сиёсатни амалга оширишда кўплаб ҳуқуқий , ижтимоий ва сиёсий тўсиқларга дуч келиши кутилмоқда. Конгресс маъқуллаш зарурати, маҳаллий амалдорарнинг қаршилиги ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари эҳтимолий норозиликлар ана шу тўсиқ ва қийинчиликлардир. Шу сабабли, АҚШ пойтахтига ўлим жазосини қайтариш ваъдаси ушбу мамлакат президенти томонидан ҳал амалга оширилмаган бошқа ваъдаларнинг бир қисми билан бир қаторда бўлиши керак, деб айтиш ҳам мумкин.