апрел 02, 2017 10:51 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб ойининг 3-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 1-апрел

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  фарвардин     ойининг 12-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб     ойининг 3-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 1-апрел.

Бундан 1184 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 254 йилнинг 3- ражабида  Ислом Пайғамбари (с)нинг пок неваралари Имом Али Ан-Нақий (а) шаҳодат топганлар. Ушбу қайғули сана муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

Ҳазрат имом Ҳодий(а) нинг номлари Али бўлиб, ул зотнинг машҳур лақаблари Ҳодий, Нақийдир.

  Оталари: Имом Жавод(а), волидаи муҳтарамаларининг номлари эса Самона хонимдир. Имом Ҳодий (а) ҳижрийнинг 212- йили, 15-зилҳижжа ойида, Мадинаи Мунавварада таваллуд топдилар.

  Имом Ҳодий (а) 33 йил имомлик ва пешволик қиладилар. Ул ҳазрат Аллоҳ йўлида ислом динини тарғиб қилишлари ва адолатхоҳликлари сабабли, ўша даврнинг золим ҳукмронлари томонидан бир неча маротаба зиндонга ташланадилар ҳамда кўплаб руҳий ва жисмоний азобларни бошдан кечирадилар. Оқибат, ҳижрий қамарийнинг 254-йили, ражаб ойининг 3-куни, 42 ёшларида Сомирро шаҳрида Аббосийларнинг ўн учинчи халифаси  буйруғи билан заҳарлантирилиб, ул зоти пок шаҳид қилинадилар. Ул ҳазратнинг муборак зиёратгоҳлари Ироқнинг Сомиро шаҳридадир.

Бундан 439 йил муқаддам, милодий 1578 йилнинг 1-апрелида  Англиянинг машҳур шифокори, физиология ва эмбриология асосчиси  Уилям Ҳарвей дунёга келади. У тиббиёт соҳасида таҳсил олганидан кейин ўша  олийгоҳда ўқитувчи сифатида фаолиятини давом эттиради. Ҳарвей милодий 1616 йилда инсон танасида қон  айланиш дорасини кашф этади ва бу борада илмий рисола ёзади. У, шунингдек жонварларнинг қандай пайдо бўлганликлари ҳақида ҳам китоб ёзган. Уилям Ҳарвей 1657 йилда вафот этган.

Бугунги кундан 38 йил олдин, шамсий 1358 йилнинг 12-фарвардин ойида Эроннинг мусулмон халқи Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин барпо этилган  икки кунлик референдумда  98,2 фоиз  ижобий овоз билан Эронда Исломий Жумҳурият тузумини барқарор этиш тарафдори эканликларини намоён этишди.

Имом Хумайний (р) ўша вақтда қилган мурожаатларида буюрган эдилар:”Бу референдум халқимизнинг тақдирини белгилайди. Бу референдум сизларни озодликка ва мустақиллика чиқаради ёки бўлмасам илгаригидек тазйиқлар ва босимларга қайтаради. Референдумда қайси тизимни хохласангиз ўшани танлашингиз мумкин. Сизлар ушбу сайлов варақасида демократик жумҳуриятга деб овоз беришингиз мумкин ёки шохлик режимига овоз беришингиз мумкин. Танлаш сизларнинг ихтиёрингизда. Сайловда сизлар озод ва эркинсизлар.

12- фарвардин Исломий жумҳурият тизимида халқ таянчининг ёруғ акс этишидир. Бу халқаро мурожаат исломий жумҳурият тизимига Эрон халқининг жипслиги ва қатъий овоз бериши мутлақо аниқ ва шаффоф эдики, унинг муҳим томонлари, ҳукуматда исломий қадриятларга таяниш эди. Бугун ҳам исломий инқилоб тузуми Эрон халқининг иродаси ва талабларига таяниб, душманларнинг кўп нарсани талаб қилишларига нисбатан қатъият билан туриб, Эрон халқининг қонуний талабларини ва Исломий инқилоб ғояларини рўёбга чиқаришни ҳимоя қилиб келмоқда.         

    Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.