Такфирий жараёнлар
Ваҳҳобийликнинг шакланниши
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Мустамлакачиларнинг ва айниқса Англиянинг асл мақсадлари мусулмон халқлари орасида фитна ва низоларни вужудга келтириб, ислом оламида турли қарама-қарши мазҳабий фирқа ва оқимларни шакллантириш эди. Токи, ушбу кураш усуллари орқали халқлар ҳамжиҳатлиги ва бирлигига барҳам берсинлар. Ушбу тарихий таҳлилга биноан, айрим тарихчи олимлар ваҳҳобизм оқимининг шаклланишини англисларнинг империалистик фаолиятларига бевосита боғлиқ, деб билишади.
Сўзимизнинг ёрқин далили; тарихий манбаларда қайд этилган англиялик айғоқчи Мистер Ҳамфер билан Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўртасидаги алоқалар тўғрисида маълумотлар мавжудлигидир. Мазкур англиялик жосус ташқи кўринишда мусулмонларга ўхшаб, ислом мамлакатларида ҳаёт кечира бошлайди ва ислом ниқоби остида мусулмонлар орасида ихтилоф ва низо уруғини сепишга ҳаракат қилади. Ҳамфер ўзининг хотиралар китобида Басра шаҳрида Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб билан учрашганини айтиб, Муҳамад ибн Абдулваҳҳоб тўғрисида шундай ёзади:
«Мен Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб шахсиятида ўз гумаштамни топдим. Унинг ақидапарастлиги, ғурур ва худбинлиги, замонасининг уламоларидан ранжигани ҳамда ўзининг Қуръон ва суннатдан олган саёз тушунчасига таяниб, ҳатто тўрт халифага аҳамият бермаслиги унинг энг заиф ва қалтис томонлари эди. Мен унинг ушбу заифлиги туфайли унга ўз таъсиримни ўтказдим.»
Мистер Ҳамфернинг таъкидлашича, у Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни салафийлик ёки аниқроқ қилиб айтганда, ваҳҳобизм оқимига асос солишга ундайди ҳамда Британиянинг ундан ва Муҳаммад ибн Саъуддан ҳимоя қилишини маълум қилади. Ёрқин маълум бўлган ҳақиқат шундан иборатки, мусулмон халқлари, исломнинг йирик уламолари ва ҳатто унинг отаси Абдулваҳҳоб бирдамликда унинг бузғунчи, ўта кескин ва ашаддий ғояларига қаршилик кўрсатишади.
Шу боис, у отаси вафот этганидан сўнг, ўз ақидаларини тарғибот қила бошлайди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзининг мафкуравий-ақидавий фаолиятининг бошидаёқ халқ ва уламоларнинг шиддатли ва қатъий қаршиликларига дуч келади. Бироқ Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзининг бузғунчи, қуруқ ва саҳровий ақидаларидан воз кечмайди. У Арабистоннинг «Ҳураймала» шаҳрида «ваҳҳобийя» фирқасини шакллантиришга ҳаракат қила бошлайди. Унинг бу иши халқнинг ғазабланишига сабаб бўлгани учун у иложсизлигидан «Уяйнийя» шаҳрига боради.
Ушбу шаҳарнинг ҳокими ўша вақт Усмон ибн Муаммар эди. У Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни қабул қилади ва Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб эса ўз навбатида Нажд аҳолисини Усмон ибн Муаммарнинг измига солишга ваъда беради. Аммо минтақа ҳукмдори бўлмиш Эҳсоийнинг ҳукми билан Усмон ибн Муаммар Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни Нажддан чиқариб юборади. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳижрий- қамарийнинг 1160– йилида Нажднинг таниқли шаҳарларидан бири бўлган «Дароя» томон йўл олади. Ўша пайтларда ушбу шаҳарга Муҳаммад ибн Саъуд (Арабистоннинг ҳозирги Оли Саъуд подшоҳларининг аждоди ва бобокалони) ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Ибн Саъудни ҳамкорликка даъват қилади ва у иккаласи хукумат Ибн Саъуднинг қўлида қарор топишига, диний тарғибот-ташвиқот ишлари эса Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг измида бўлишига келишиб олишади. Мавзуни таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди. Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайтлари uzbek.irib.ir ва ParsToday.com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўзининг бузғунчи қуруқ ва саҳровий ақидаларини Оли Саъуд қудратининг соясида тарғиб қила бошлайди. У иккаласи келишган ҳолда яқин атрофдаги минтақаларга ҳужум қилишни уюштирадилар. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг илк фаолияти «Уяйнийя» шаҳри атрофидаги саҳобалар ва авлиёларнинг зиёратгоҳларини бузиб ташлашдан бошланади. У азиз авлиёлар ва саҳобалар зиёратгоҳларини зиёрат қиладиган мусулмонларни «мушрик» ва «кофир»га чиқариб уларни ўлдириш жоиз ҳамда молу мулкларини уриш хазинасига мусодара қилиш зарур, деб фатво беради. Мусулмонларни ўлдириб, уларнинг мол-мулкларини ғорат қилиш сабабли «Уяйнийя» шаҳрига кўп миқдорда молу бойликлар кела бошлайди.Ушбу ҳақиқатни таъкидламоқ лозимки, ислом тарихида ёзиб қолдирилган маълумотларга кўра, ваҳҳобизм реакцион жараёнининг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб дин уламоларига, мусулмонларга ва муқаддас қадамжойларга қарши уриш эълон қилади. У Нажд тоғлари атрофидаги кучманчи араб қабилаларининг кўмаклари билан етарли миқдорда қўшин тўплаб, мусулмонлар яшайдиган шаҳар ва қишлоқларга бостириб кириб, бегуноҳ инсонлар қонини тўкиш ва уларнинг мол-мулкларини талон – торож қилиш билан шуғулланади.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.