апрел 02, 2018 12:39 Asia/Tashkent

ИШИДнинг шоирлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  мавзуидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ИШИД томонидан чоп этиладиган журналлар ва интернетдаги саҳифаларда дин ва мазҳаб номи билан талон-торож қилишлар, қатл этишлар ва қон тўкишлар  жоиз ҳисобланарди.

Рамзий бўлган Добиқ шаҳри ва ИШИДнинг ушбу ном билан аталувчи журнали  Сурияда таназзулга учраганидан кейин ушбу террорчилик гуруҳининг матбуот хизмати ва тарғибот машинаси  тезда “Румия” номланган янги журнални чоп эта бошлайди.

Биринчи сони чоп этилган ушбу журналнинг муқовасида ИШИД террорчилик гуруҳининг нотиғларидан бири ва ҳаво ҳужумлари натижасида ўлдирилган Абу Муҳаммад Аднонийнинг расми ҳам бор эди. ИШИД ушбу журналнинг биринчи сонида “Румия ИШИДнинг Европадаги унсурлари учун янги тимсол” бўлишини ва бу журнал инглис, араб, француз, турк, немис, пашту ва бир неча бошқа тилларда нашр этилишини эълон қилган эди. Аммо ИШИДга тегишли  журналнинг номи ўзгариб,  олдингидан кўпроқ бўлган бир неча тилларда нашр этилган бўлсада, ахлоқ, дин ва инсонийлик асосларига оид мавзу ва мундарижалар ўзгармаган эди ва ИШИД назарда тутган ақидалар асосида талқин қилинарди.

Масалан, ушбу журналнинг охирги сонларида ИШИД террорчилик гуруҳининг Европадаги фаолиятларига кўпроқ эътибор қаратиларди ҳамда ушбу террорчилик амалиётларни ижро этиш йўллари ҳам кўрсатиларди. Пичоқ билан одамларга ҳужум қилиш ва ёки автоуловларни одамлар устига ҳайдаш шулар жумласидан эди. Жаҳон ҳамжамияти бу каби жиноятларнинг содир этилишига Англия, Франция ва Германиянинг айрим шаҳарларида гувоҳ бўлган эди.

Мисрлик таҳлилчилардан бири Яҳё Муҳаммадалининг ёзишича, ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари медиа тармоқлари, жумладан “Румия” журнали орқали ғарбликларга қарши кенг кўламли тарғибот ишларини олиб боришарди ва уларни кофир дея аташарди. ИШИД аъзолари “ёлғиз бўрилар” уларнинг журналларини ўқишларига ишонишарди. “Румия” журнали орқали  ИШИДга аъзо бўлмаган кишиларга  одамлар ўртасида ваҳима солиш ва ИШИД террорчилик гуруҳига  қарши ташкил этилган коалицияга аъзо мамлакатларда нотинчликлар юзага келтириш тарғиб қилинарди.

ИШИДнинг оммавий ахборот воситаларидаги тарғиботлари ўзининг мураккаб ва чигалликлари  билан фарқ этарди.Ушбу террорчилик гуруҳ ҳарбий амалиётлар, ҳужум қилишлар, қаршилик кўрсатишлар ва қатл этишларини мақташ билан биргаликда йиллар ўтиши давомида ушбу бошқа стратегияларни ҳам қўллашарди. Мазкур стратегияларда икки нарсага эътибор қаратиларди: биринчиси, ёш авлодга ИШИД  назарда тутган диний ақидаларни таълим бериш  ва иккинчиси террорчиликнинг асосий қуроли бўлган қўрқув ва даҳшатни  ижод қилиш йўлларини ўргатиш.

ИШИД томонидан болалар ва ёшларга   таълим беришга оид тарқатилган бир видеода ушбу террорчилик гуруҳига аъзо бўлган кекса бир киши  ятим болаларни ўзининг уйида улғайтиради ва ҳар куни уларга ҳарбий ва диний таълимот беради. Мазкур видео  клипда болаларга қўй сўйиш, снайпердан ўқ отиш, автоуловни ҳайдаш, оқсоқолларнинг гапларига қулоқ солиш ҳолатлари  ва ажабланарлиси, ушбу болаларнинг  паркда ҳижобсиз  қизлар  билан ўйнашаётгани   кўрсатиларди.  Янги ишлаб чиқарилган кейинги видеоларда ИШИД кучлари ишғол этилган ерларида  яхши қуролланган бир ҳолда кўрсатиларди. Ҳолбуки ишидчилар олдинги видеоларда ишғол этилган ерларида ўзларини  қуролсиз ва оддий бир кийимда кўрсатишарди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”   унвонли туркум радиомақолаларнинг навбатдаги      сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

2014 йилнинг 14 октябрида ИШИДга қарашли твиттердан фойдаланувчиларнинг ёзишича, Эҳлом Аннаср  номли бир аёл Суриянинг Рақа шаҳрида ИШИД раҳбарларига яқин бўлган веналик Абу Усома Алғариб  билан турмуш қуради. ИШИД террорчилик гуруҳи ижтимоий тармоқлар орқали  ушбу гуруҳга  аъзо бўлганларнинг  турмуш қуришгани кам маълумот беришарди. Аммо Наср ва Ғарибнинг турмуш қуришгани ИШИД террорчилик гуруҳи учун муҳим ҳисобланарди. Алғариб аввал “Ал –Қоида”нинг террорчиси  эди ва кейинчалик ИШИДга қўшилган эди. Бироқ унинг хотини бўлган Эҳлом Наср адабиёт соҳасида  танилган ва Арабистон аҳлидан эди. Кейинчалик “ИШИДнинг шоираси” номи билан ҳам танилади.

У биринчи китобини интернет орқали чоп этганидан кейин ижтимоий тармоқларда террорчилар томонидан яхши кутиб олинади. У ўлдирилган террорчилар ҳақида марсиялар ёзарди, қамоққа тушганлар борасида афсуслар билан шеърлар битарди ва ИШИДнинг ғалабаларини мақтаб ёзарди. У араб классик қолабида ва бир қофияда  шеър ёзарди ва ундаги мазмунлар ИШИД террорчилик  гуруҳига маъқул эди. Наср шу тариқа ИШИДнинг расмий шоири ва таблиғотчисига айланган эди.

У Абубакр Бағдодий ҳақида ҳам шеър ёзган эди ва 30 саҳифали мақолада Иорданиялик учувчининг тириклайин ёндириб юборилганини олқишлаб,  унга доир тўғри йўл тутилганини таъкидлаб ёзган эди.

Насрдан ташқари ИШИД ва Ал –Қоида террорчилик гуруҳларининг бошқа аъзолари ҳам  шеърлар ёзиб, уларни террорчилар орасида тарқатишарди. Мазкур шеърларнинг аксарияти онлайн орқали тарқатиларди ва кўплаб сохта аккаунт ва проксилар билан ижтимоий тармоқларда омманинг фойдаланиши учун  қўйиларди.

Аммо асосий мавзу шундан иборатки, бу шеърлар ИШИДнинг медиа  воситаси сифатида нимани билдирарди? Ушбу шеърларни ёзган кишилар адабиёт ва ундаги сир ва синоатлардан чиндан ҳам хабардор эдиларми ва ёки террорчиларнинг восита кучи сифатида уларга юклатилган эдими?

Айрим таҳлилчилар ушбу мавзуга эътибор қаратишмайди ва буларнинг барчасини террорчилар амалиётларини  бир томонлама ёритувчи маҳсулотлар ва фикрни чарчатувчи ташвишлар дея билишарди. Бироқ террорчиларни ушбу жиҳатлари билан яхши таниб олиш мумкин. Уларнинг эътиқодлари, удумлари, қўшиқлари ва видеолари уларнинг турли кўринишларини намоён этади.

Бошқа томондан, ваҳшилик, қон тўкиш ва бошқа мудҳиш жиноятларга оид ҳужжатли филмлар ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳини мақтовчи шеърларда ҳам раҳмсизлик ва қонли ҳолатларни кўриш мумкин эди. Мазкур шеърларда шиа аҳли, мусулмон бўлмаганлар, айрим қудратли давлатлар ва ИШИДга рақиб бўлган гуруҳларга таҳдид қилишлар мавжуд эди ва уларнинг оқибалталари таназзул билан тугаши таъкидланарди.

Принстон университетининг Ўрта Шарқ тадқиқотлари бўйича мутахассиси  Бернард Ҳайкел  бир мақоласида ёзган эди: ишидчилар учун шеър бир манифест эди. ИШИДнинг халофати ҳозиргача бирон мамлакат томонидан  расман тан олинмаган. Улар  ўтган йиллар давомида хаёлий жаҳонларида  ва тебранувчи   чегараларида борди-келди қилишарди. Уларнинг шеърларида ҳам романтик маданиятлар, можароли иддаолар ва Ўрта асрнинг қаҳрамонликларини такрорлаш имкониятлари мавжудлиги куйланарди.

Қадрли тингловчилар, “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  унвонли радиомақолаларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.