март 26, 2018 14:40 Asia/Tashkent

ИШИДга тегишли журналлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  мавзуидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ИШИД террорчилик  гуруҳи 2014 йилнинг охирларида “Ўткир қиличлар” номли компютер ўйинларини  ижтимоий тармоқларда йўлга қўяди.  Унда душманларга қарши ҳарбий йўллардан фойдаланиш  йўллари тасвирга олинган эди. Портлашлар, яширин жойлар ва отишмалардан иборат ушбу ўйинларнинг қаҳрамонлари сифатида ИШИД аъзолари ва уларнинг душманлари Ироқ ва Америка ҳарбий кучлари сайланган эди.

ИШИД террорчилик гуруҳининг ижтимоий тармоқлардаги кўплаб  фаолиятлари  унинг таҳдидли вужудини намоён этди ва бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг  диққат марказида қарор топди. Айримлар ушбу террорчи гуруҳни инсоният учун  ўта  хатарли эканини таъкидлашди.

Бунга Польшадаги  компютер ўйинларини ишлаб чиқарувчи” Destructive Creations” студиясини мисол келтириш мумкин.  Ушбу студия 2020 йилгача ИШИД террорчи гуруҳи Европага ҳужум қилишини  хабар беради. Мазкур студия 2016 йилнинг апрел ойида хусусий компютер ўйинларини ишлаб чиқариб, сотувга қўярди ва сиёсий доираларнинг баҳсларига айланган эди. Бу студия томонидан ишлаб чиқарилган (IS Defense) , яъни “ИШИД қаршисидаги мудофаа” номли компютер ўйинида ИШИД террорчи гуруҳи ҳужумларининг оқибатлари ҳамда 2020  йилда ушбу террорчи гуруҳ Африкани ишғол этганидан кейин Европага ҳужум қилиши тасвирланган эди.

Destructive Creations” студиясинининг директори  Польшада чоп этиладиган “Głos Gminny” газетаси билан қилган суҳбатида ИШИД террорчи гуруҳининг Европага ҳужум қилиши аниқ эканлигини баён қилган эди. У ушбу террорчилик  гуруҳи Ўрта Шарқда урушишдан  зерикиб, Европага ҳам ҳужум қилиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Албатта, ушбу компютер ўйинида кўрсатилган тасвирлар  айримлар томонидан ҳақиқатдан йироқ ва бир фантазия эканлиги урғуланди. Ҳар ҳолда 2020 йилдан олдин ИШИД террорчилик гуруҳининг айрим аъзолари Европада ҳам пайдо бўлишди.

ИШИД террорчилик гуруҳининг бошқа террорчи гуруҳлардан фарқи шу эдики, ушбу гуруҳ ўзининг тарғиботларини бутун жаҳондан  ўзига тарафдорларни жалб этишга ҳаракат қиларди. Айниқса, Ғарб мамлакатларидан одамларни ўз сафларига қўшиш учун ИШИД  аъзолари ижтимоий тармоқларда  ёлғон тарғиботларини фаоллаштиришган эди. Ушбу заминада ИШИД томонидан “Добиқ” журналининг инглис ва араб тилларида чоп этилгани ҳам тарғибот ишларида кўплаб таъсирларга эга эди. ИШИДнинг кўплаб аъзолари Ироқ ва Сурияда араб тилини билишарди ва ушбу журналдаги материаллар уларга  катта таъсир етказа оларди.

Милодий 2014 йилнинг 5-июлида  ИШИДга тегишли “Фирқа” журналининг биринчи сони  Мусел шаҳри ушбу гуруҳ томонидан ишғол этилганидан  сўнг  нашр этилади.   Мазкур журналда ИШИД гуруҳининг нима учун ташкил этилгаи бобида шарҳлар бериларди.

Мазкур журналнинг раҳбарлари бир нав ИШИД оқимининг фикрий раҳбарлари  ҳисобланишарди. Улар турли тарихий ва шаръий далилларни мисол келтириб, ИШИД террорчилик гуруҳи нима учун ташкил этилгани ҳамда унинг амалиёт ва фаолиятлари борасида шарҳлар ва тафсирлар бериб, ушбу фаолиятларни олқишларди. Журнал масъуллари мавжуд бўлган замонавий графика услублари ва саҳифаларни безашда  журнални юқори даражада чоп этишарди. “Фирқа” журналида ИШИДнинг баландпарвозликлари ва мақсадлари ёритиб бориларди. 50 саҳифада нашр бўладиган ушбу журналнинг  интернетдаги нусхаси инглиз тилида яхши кайфиятда чоп этиларди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”   унвонли туркум радиомақолаларнинг навбатдаги      сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

ИШИД томонидан чоп этиладиган журналлар ва интернетдаги саҳифаларда дин ва мазҳаб номи билан талон-торож қилишлар, қатл этишлар ва қон тўкишлар  жоиз ҳисобланарди. Масалан,”Добиқ” журналининг тўртинчи сонида мусулмонларнинг мол-мулкларини талаш жоиз ҳисобланарди ва энг ёмони бу амаллар ислом пайғамбари (с)га ҳам мансуб бўлганини баён қилишарди. ИШИДчилар нигоҳидан бу даромадлар энг азиз ва ҳалол даромадлар ҳисобланарди. Журналнинг ушбу сонида изадий  хотин –қизларни қулликка олиш ва улар кофир бўлгани учун  ҳам қул сифатида уларни олиш ҳалол ҳисобланарди.

Мазкур журналда чоп этиладиган мақолаларда  кофирларни қулликка олиш шариат қонунларига мос келишини ва бунга қаршилик қилувчилар муртад эълон қилиниши ҳам таъкидлашарди. Журнал масъуллари ислом пайғамбари (с)дан сохта ривоятлар келтириб, улар билан шартномани бузганлар ва ёки бошқа мазҳаб вакилларини ўлдириш мумкин эканлиги хусусида асоссиз иддаоларни баён қилишарди.

Рамзий бўлган Добиқ шаҳри ва ИШИДнинг ушбу ном билан аталувчи журнали  Сурияда таназзулга учраганидан кейин ушбу террорчилик гуруҳининг матбуот хизмати ва тарғибот машинаси  тезда “Румия” номланган янги журнални чоп эта бошлайди.

Биринчи сони чоп этилган ушбу журналнинг муқовасида ИШИД террорчилик гуруҳининг нотиғларидан бири ва ҳаво ҳужумлари натижасида ўлдирилган Абу Муҳаммад Аднонийнинг расми ҳам бор эди. ИШИД ушбу журналнинг биринчи сонида “Румия ИШИДнинг Европадаги унсурлари учун янги тимсол” бўлишини ва бу журнал инглис, араб, француз, турк, немис, пашту ва бир неча бошқа тилларда нашр этилишини эълон қилган эди. Аммо ИШИДга тегишли  журналнинг номи ўзгариб,  олдингидан кўпроқ бўлган бир неча тилларда нашр этилган бўлсада, ахлоқ, дин ва инсонийлик асосларига оид мавзу ва мундарижалар ўзгармаган эди ва ИШИД назарда тутган ақидалар асосида талқин қилинарди.

Масалан, ушбу журналнинг охирги сонларида ИШИД террорчилик гуруҳининг Европадаги фаолиятларига кўпроқ эътибор қаратиларди ҳамда ушбу террорчилик амалиётларни ижро этиш йўллари ҳам кўрсатиларди. Пичоқ билан одамларга ҳужум қилиш ва ёки автоуловларни одамлар устига ҳайдаш шулар жумласидан эди. Жаҳон ҳамжамияти бу каби жиноятларнинг содир этилишига Англия, Франция ва Германиянинг айрим шаҳарларида гувоҳ бўлган эди.

Мисрлик таҳлилчилардан бири Яҳё Муҳаммадалининг ёзишича, ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари медиа тармоқлари, жумладан “Румия” журнали орқали ғарбликларга қарши кенг кўламли тарғибот ишларини олиб боришарди ва уларни кофир дея аташарди. ИШИД аъзолари “ёлғиз бўрилар” уларнинг журналларини ўқишларига ишонишарди. “Румия” журнали орқали  ИШИДга аъзо бўлмаган кишиларни одамлар ўртасида ваҳима солиш ва ИШИД террорчилик гуруҳига  қарши ташкил этилган коалицияга аъзо мамлакатларда нотинчликлар юзага келтиришни тарғиб қилинарди.

Қадрли тингловчилар, “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан  таназзулгача”  унвонли радиомақолаларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.