декабр 11, 2016 17:04 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг илк сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг илк сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳозирги кунда асрлар оша инсоният жамияти бир маданиятдан ривожланган бошқа маданиятга қадам қӯйган. Башарият ҳар қачонки таърихий янги даврга қадам қӯйганида ӯзининг барча мушкулотларини ҳал эта олади деб ӯйлайди. Аммо бир неча муддат ӯтганидан сӯнг янги қийинчилик ва муаммоларга юзмаюз бӯлади. Ночор қолиб шундай ҳақиқатга тушуниб етадиким,  қаронғулик ва жаҳолат гирдобидан қутилиш  ва талаб даражасидаги ҳаёт учун  инсонни фасодлик ва тартибсизликдан нажот бериш унинг ҳақиқий вазифаси бӯлмиш нажоткорга  эҳтиёж сезади. Ҳозирги замон дунёсининг асосий ҳақиқати бу зулм,  тажовуз ва авторитар ривожланишидир. Бугун биз шундай дунёда яшаймизки бу дунёда инсонлар кӯпинча индивидуал шаклда ва фақат ӯзлари учун яшайдилар. Уларнинг бир -бирлари билан алоқалари моддий эҳтиёжлар асосида шаклланади. Ҳамда уларнинг дӯстликлари манфаат ё зиён кӯриш ҳисоб-китоби асосида ӯрнатилади. Нотинчлик жамиятининг аксариятида ҳоким бӯлиб инсоннинг ӯзлиги эса саноатлашган ҳаётда уйинчоқдек бӯлиб қолади.
Ҳозирги башарият хоҳлаган эҳтиёжларига эришиб янги тахаюлотлар пайида бӯлади ва ҳамеша нотинч ҳаёт кечиради. Биз шундай бир шароитда яшаймизки, ҳақиқий осойишталик, тинчлик ва хавфсизлик инсоннинг йўқотган ормонлари саналади. Кундан кунга исрофчиликнинг кӯлами кенгайиб боради ва ернинг ҳаётий манбалари нобудликка юзмаюз бӯлади. Инсон ҳуқуқларини муҳофазат этиш ва адолат ӯзларини башарият намояндалари деб таништирадиган шахсларнинг тилида чиройли бир сӯз бўлиб қолади. Ва улар ӯз шӯҳратпарастликлари билан ҳар куни дунёнинг бир бурчагида янги жиноятни содир этишади. Интиҳоси бӯлмаган ушбу бӯҳронда фақат худованднинг башорати инсонларнинг кунглида умид нурини ёқади ва нажот топиш паёмини етказади.
Парвардигорнинг марҳаматига кӯра шундай кун етиб келадиким, жаҳонда бошқа тизим ҳоким бӯлади ва дунё бошқача ранг-тус олади. Уша куни Ҳазрат Маҳди (а) ӯзининг зуҳур топиши билан юракларга нур,  қудрат ва ҳаёт бағишлайди. У инсонсеварлик ҳис-туйғусини инсоний бутун жамиятда жорий этади ва ижтимоий алоқаларини дӯстлик ва меҳр -муҳаббат асосида устувор этади.

Ҳазрат Маҳди (а)  Расули Акрам (с)- нинг аҳли байтларидан бӯлмиш Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг фарзандидир. Ул Ҳазратнинг оналари Рим подшосининг набираларидан бӯлган Наржисхотун бӯладилар. Бу аёл таажубланарли можаролар пайида Бағдодга олиб келинади. Кейин Самирога боради ва Имом Ҳасан Аскарий (а)  бу аёл билан турмуш қуради.
Имом Маҳди (а)  сӯнги Ҳужжатуллоҳ ҳисобланадиким, ҳозирда ғойибликда ҳаёт кечиради. Ул Ҳазрат охири Парвардигорнинг иродаси ва истак -хоҳиши билан зуҳур топади ва жаҳонда адолат ва тинчликни барқарор этади.

Диний матнларда Имом Маҳди (а) ҳақида турли таъбир ва изоҳлар зикр этилган. Айниқса ул ҳазратнинг ҳаёт бағишловчи, ўйғониш ва зулмни бартараф этувчи каби хусусиятлари таъкидлаб ўтилган. Ул ҳазрат ҳақида “Худо нури”, “Қилич”, “Илмнинг вориси” ва “Зулм-истибдоднинг саройларини таг-томири билан йўқотувчи ” каби исмлар билан кўп ривоятлар келтирилган.

Кўп шоирлар Имом Маҳди (а)-ни Ҳазрат Юсуф (а)-га ўхшатишади ва шундай шарҳ-изоҳ беришадиким Ҳазрат Маҳди (а) Ҳазрат Юсуфдек инсоният кўзидан ғойиб бўлди.

Имом Маҳдий (а)муборак вужудларининг зиёси ва ёғдуси ғайб пардасининг ортидан ҳам кундалик ҳаётимиз, эртанги кунимиз, қалбимиз, руҳимиз, тафаккуримиз ва ишонч – эътиқодимизни ёритиб, мунаввар этаверади. Ул ҳазратнинг зуҳур қилишларига бўлган ишонч-эътиқод ва умидворлик одамларга куч– қудрат бағишлайди. Мана шу ишонч ва умидворлик одамларни ул ҳазрат зуҳур қилишларининг даври етгунга қадар, зулму истибдод, адолатсизлик, ижтимоий ва маънавий фасод–бузғунликларга қарши курашишга ундайди. Шу сабабдан, тирик имомнинг муқаддас вужудига ишонган инсонлар ул ҳазратнинг ёнларида бўлиб кўра олмасалар-да, ўзларини ёлғиз деб, билишмайди. Ушбу ишонч дилларда умидворлик ҳиссини кучайтиради, комиллик ва етуклилик сари ҳаракат қилишга ундайди, одамларнинг руҳ – жонини буюк жаҳоний инқилобни англаб етиш ва уни қабул қилишга шайлантиради.