Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Жавон ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, охирги йиллар давомида бир неча фронтда зўравон қудратлар тизими ва минтақадаги уларнинг намояндалари устидан ғалаба қозонишга ўлгирган Эрон, Яман, Баҳрайн, Фаластин, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси ва исломий муқовимат фронти мусалмон халқининг ўз қудратларини намойиш этишлари шу ҳақиқатни исботлайдиким, исломий уммат душманларнинг фитна-найранглари билан қарши кўраш олиб бориш учун ҳеч қандай мушкулотга эга эмас ва уларнинг барча сайъ-ҳаракатларини бартараф эта олади. Мусалмон умматининг ихтиёрида ҳушёр, истеъдодли, иймонли ва устувор инсоний кучлар қарор олган ва исломий умматнинг ҳақиқий бойлиги ҳам ана шу инсоний куч ҳисобланади. Бу катта бойлик билан исломий уммат чуқур ривожланишларга муваффақ бўлиши мумкин. Бизнинг душманларимиз исломий умматнинг буюк ушбу имкониятларидан огоҳ бўлишган ва ана шу сабабдан ҳар куни мусалмон халқига қарши янги фитна-найрангларни ижод этишга ҳаракат қилишади. Бу фитна-найранглар баробарида биз мусалмонлар ҳам ислом издошларининг ижтимоий ҳаётларида биринчи асл этиб қарор берган биродарликни Қуръоннинг нуроний таълимотларига асосланиб исломий мамлакатларда мавжуд бўлган имкониятлардан баҳраманд бўлиш ва исломий умматнинг имкониятларини фаолиятга келтириш учун режа тузишларимиз ҳамда ушбу имкониятлар, куч ва бойликлар бекорга сарфланишига тўсиқлик яратишимиз лозим.
******
Жавон газетаси шундай келтиради, Ғарб ва террористларнинг минтақадаги ҳомийларининг оммавий ахборот воситаларида олиб борилаётган таблиғотий жанжаллар ҳамда БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгашида Ғарбнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари “террористларни нобуд қилмаслик” учун амалга оширилмоқда.
Ғарбликлар ва такфирий террористларнинг ҳомийлари Ҳалаб ҳақида бундай жиддий ёндошаётганлари ушбу шаҳарнинг катта аҳамиятга эга бўлишига тегишли эмас, балки Ҳалабнинг шарқи 35- та террористик гуруҳни ўзида жой берган ва турли такфирий террористларга эгадирким, улардан ҳар бири Ғарб мамлакатлари, Туркия, Арабистон ва Қатарга тегишлидир. Ҳамда ушбу мамлакатларнинг кўп ҳарбий ва жосуслик зобитлари Ҳалаб террористларининг орасида фаолият олиб боришмоқда. Бу шундай маънодадирким, минтақа ва Ғарб давлатларининг ҳар бир ушбу унсурларининг асоратга тушишлари зикр этилган мамлакатлар билан уларнинг алоқалари борлиги, уларга тегишли бўлган ҳужжатлар ва даллиларнинг фош бўлишига қўшимча, ўз уруш маконларида ўтириб Америка ва Туркиянинг туғридан туғри жосуслик маълумотлари ва телефон сўҳбатларини эшитишларидан баҳраманд бўлган ушбу давлатларнинг қурол-яроқ, лагистик ва молиявий ҳимоятлари фош бўлишидан бошқа ҳеч нарса эмас.
******
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, икки мамлакат яъни Германия ва Франция Россияга қарши санкцияларни узайтириш учун ўзларининг маслаҳатлашувлари ва сайъ-ҳаракатларини давом этишмоқда. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтириш бўйича европалик мамлакатларнинг ўртасида ихтилофлар вужудга келган. Эндиликда, Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловида Трампнинг ғалаба қозониши европалик расмийларнинг бу хусусдаги хавотирланишларини янада кучайтирган. Чунки уларнинг фикрларига кўра, Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтириш хусусида европалик расмийлар фаолиятлари билан Трампнинг тўлиқ ҳамроҳлик қилишининг имкони мавжуд эмас. Бунга қарши Россия расмийлари бир неча маротабалар Масквага қарши Европа Иттифоқининг олдинги санкцияларини узайтириш ёки янги санкцияларни жорий этишга қарши ушбу мамлакат ҳам қаттиқ позиция олади деб огоҳлантиришлар берган эдилар. Ҳар ҳолда, шуниси маълумким, Масквага қарши янги иқтисодий санкцияларни жорий этиш Европа Иттифоқи ва Масква ўртасидаги алоқаларда мавжуд бўлган вазъият янада мураккаблашади. Бу масала бўйича Россия расмийлари бир неча маротаба огоҳлантириш берган эдилар.