Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 25-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-аввал ойнинг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 15-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 25-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-аввал ойнинг 15-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 15-чи кунидир.
Бундан 184 йил муқаддам милодий 1832-чи йил декабрь ойининг 15-чисида:
Эйфел минорасининг меъмори ва инжинери Александр Густаф Эйфел таваллуд топди. Бу инжинер пўлад билан мосламалар ясаш ва қуриш устоди эди ва Эйфел номли минорани ясаши ва шунингдек Америкада эркинлик ҳайкалининг ички танасини метал билан ясашидан кейин машҳурликка эришди. Густаф Эйфелнинг оиласи милодий 18-чи асрда Германиядан Францияга муҳожират қилишди. Ва Эйфел фамилиясини Германиянинг ғарбида жойлашган ўз ватанларида мавжуд бўлган тоғ исмидан олган эдилар. Густаф Эйфелнинг эсдан чиқмайдиган ва муҳим ёдгорликларидан бири Парижда қурилган Эйфел минорасига ишора этиш мумкин. Бу минора милодий 1889-чи йилда Франция Инқилобининг 100 йиллигини нишонлаш учун Париж халқаро кўргазмасига атайлаб қурилди. Минорани қуриш жараёни Густаф Эйфел назорати остида милодий 1887-чи йил январь ойида бошланди. Эйфел минораси метал конструкцияларидан қурилган бир ёдгорлик ҳисобланади. Ва Эйфел ўз илми ҳамда муҳандислик ва метематика илмида бўлган бор билими ва куч-қудратини дунё аҳлига намойиш этди. Эйфел минорасининг қурилиши икки йилу икки ой давом этди. Бу миноранинг қурилишида 850 нафар шахс иштирок этишди. Бу минора 18 мингу 38 бўлак конструкциялардан ясалган бўлиб, уни бир бирига улаш учун 2 миллион винт ва мурватлардан фойдаланилган. Миноранинг баландлиги 324 метрдан иборат бўлиб, ўз замонида энг баланд минора ҳисобланарди. Эйфел минорасининг оғирлиги 10 минг тоннадир ва бундан 7 мингу 300 тоннасини пўлад ташкил этади. Густаф Эйфел охири милодий 1923-чи йил декабрь ойининг 27- чисида 91 ёшида оламдан ўтди.
|
Бундан 164 йил олдин милодий 1852 йил 15 декабрда франциялик физик ва ихтирочи Генри Беккерел Париж шаҳрида дунёга келди . У германиялик олим Рентген томонидан Х (икс) нурлари кашф этилганидан сўнг ўзидан рентген нурларини чиқарадиган жисмларни кашф этди. У милодий 1896 йилда радиоактив хусусиятига эга бўлган ва ўзидан (Х)-икс нурларини ишлаб чиқарадиган элементларни кашф этди. |
|
|
|
У физика соҳасида қилган кашфиётлари учун 1902 Нобел мукофотини олишга муяссар бўлди. У милодий 1908 йили оламдан ўтди.
Бундан 144 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1294 йил робеъул аввал ойининг ўн бешинчи кунида Эроннинг тадқиқотчиси, таърихчиси ва ёзувчиси Муҳаммад Қазвиний Теҳронда таваллуд топди. У ўспиринлик даврида калом ва адабиёт илмининг асослари билан яқиндан танишди. У ўз отаси ва ўз асрининг адабиётчилари олдида таълим-тарбия олди. У бир неча вақт Европада яшади ва Европа музейларида мавжуд бўлган қулёзмалардан нусха кучирди. Муҳаммад Қазвиний асарларидан "Таърих ва зиндаги дар асри Ҳофиз", яъни “Ҳофиз асрида тарих ва турмуш", Ҳавоший бар Чаҳор Мақолаи Арўзий", яъни Арузийнинг Тўрт мақоласига ҳошиялар, "Марзбоннома", " Ҳофиз девони " асарларига ишора қилиш мумкин. Бу буюк тадқиқотчи ҳижрий-қамарий 1369 йилда вафот этди ва Теҳрон жанубида жойлашган Рей шаҳрида дафн этилди.