Интизорлик ифори
Имом Маҳди (а) ҳақида ўйлаганингда оқ ёсуманлар атрининг ҳиди руҳинга жон бағишлайди. Ул ҳазрат кечиримлидир. Ул ҳазрат мазлум ва муҳтожларга самимий ва меҳрубондир. Парвардигор баробарида мулоим ва камтарин бўлиб, аммо золимлар ва зўравонлар қаршисида қаттиққўл ва уч олувчилардан ҳисобланади.
Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Имом Маҳди (а) ҳақида ўйлаганингда оқ ёсуманлар атрининг ҳиди руҳинга жон бағишлайди. Ул ҳазрат кечиримлидир. Ул ҳазрат мазлум ва муҳтожларга самимий ва меҳрубондир. Парвардигор баробарида мулоим ва камтарин бўлиб, аммо золимлар ва зўравонлар қаршисида қаттиққўл ва уч олувчилардан ҳисобланади.
Маҳдий (а.ж) комил инсоннинг намунасидир. Ул ҳазрат иллоҳий ризоятни касб этишдан бошқа ҳеч қандай мақсадга эга эмас ва ўз вазифаларини бажаришда қатъийдир ҳамда золимлар ва диктаторлар билан келишмайдилар. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: “Мен қиём қилган вақтда ҳеч қайси Тоғутнинг байъатини ўз зиммамга олмайман!”
Ул ҳазрат дастурларининг асосини адолат ташкил этади. Дўстлик, душманлик, сабр-тоқат қилиш ҳатто кечиришлар адолат доирасида тафсир этилади. Имом Маҳдий (а.ж) Аллоҳ таолога таваккал қилади ва фақат унинг қудратига таянади. У бу эътиқодни бундай жумлаларда ифодалайди: “Ҳақиқатан ҳам Худо биз билан биргадир. Демак бошқа нарсага эҳтиёж йўқ!”
Маҳдий (а.ж) ўзининг зуҳур топиши билан ҳақиқатни ҳукмрон этади ҳамда ақидалар ва фикрларни Қуръони каримга асослантиради. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилади: “Парвардигор бизга ижозат берган вақтда ҳақиқат ошкор ва ботил эса нобуд бўлади”
Синовдан ўтказиш ва имтиҳон этиш иллоҳий муҳим анъаналардан саналадиким, диний иймон ва усуллар аниқ бўлиши учун инсоният ҳаётининг барча даврларида турли шаклларда ижро этилган. Бунга асосан Имом Маҳдий (а.ж)-нинг ғойиб бўлишининг муҳим ҳикматларидан бири бу халқни имтиҳондан ўтказиш ҳисобланади. Ғойиблик асрида Парвардигорнинг синовдан ўтказиш намуналари жумласидан бу халқнинг диндорлиги ва динни имтиҳон этишидир. Кўп ривоятларда бу нуқтага ишора этиб ўтилганким, ғойиблик даврининг хусусиятлари сабабли ақидаларга мустаҳкам тўриш ва иймонни муҳофазат этиш ушбу даврда жуда қийиндир. Имом Маҳдий (а.ж)-нинг ғойиб бўлган замонида душманлар ҳақиқатни топиш йўлида турли йўллар орқали туғон ва тўсиқлик ижод этишади ва ҳақиқий диндорларни турли маданий ва фикрий фитна-найранглар орқали мушкулот ва қийинчиликларга юзмаюз этишади. Шунинг учун ғойиблик асри ҳақида дин бузургворларининг берган огоҳлантиришларидан бири бу диндан бохавар бўлиш ва унинг қадриятларини муҳофазат этишдан иборатдир.
Албатта халқнинг аксариятлари ушбу синов ва текширувлардан ғурур билан ўтишади. Улар нафақат худопарастлик динидан қул тортишмайдилар, балки уни юксалтириш йўлида сайъ-ҳаракат қилишади. Бу даврда инсоният турли диктаторлик, демократик, секуляр ва бошқа ҳукуматларни тажриба этади ва шундай хулосага келадиким, бу ҳукуматлар уларнинг керакли ормонлари, жумладан ижтимоий адолатни амалда татбиқ этмайди. Инсоният бу синовлар ва хатолар билан охири шундай натижага келадиким, унинг уруш, фитна-найранг ва зулмдан нажот топишининг ягона йўли бу иллоҳий анбиёлар ривож-равнақ берган дин, маънавият ва ахлоққа қайтишдан иборат. Шунинг учун мушоҳада этамизким, дунёнинг шароити тартибсизликка юзмаюз бўлишига қарамасдан халқнинг бир қисми жаҳоннинг турли бурчакларида маънавиятга юз қаратишади ва диний дастурлар ва одобларни-равнақи учун сайъ-ҳаракат қилишади. Ислом динининг суюкли пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ғойиблик даврида ҳақиқий диндорлар ҳақида Имом Али алайҳисаломга шундай марҳамат қиладилар: “Эй Али, иймон ва эътиқоднинг энг буюк шахслари бу охирузамонда ҳаёт кечирадиган шахслар ҳисобланишади. Улар ўз пайғамбарларини кўрганлари йўқ ва имомлари эса ғойибликда ҳаёт кечиради. Бунга қарамасдан улар иллоҳий маърифат ва илмларни ўрганиш ва ўз ихтиёрларида бўлган китоблар орқали иймон келтиришади ва ўз иймонларида устувор қолишади. ”
Аммо ғойиблик даврида туғри ёки нотуғри ҳамда ботил йўлни ҳақиқат йўлидан ажратишнинг имкони осон бўлмаслиги сабабли халқни ҳидоят этиш масъулияти исломшунос ва тақволи олимларнинг зиммасига юклатилади. Улар ислом ҳақиқатини муҳофазат этувчи шахслар ҳисобланишади ва замон шароитига қараб ҳамда илмий ва аниқ усуллардан фойдаланиб, халқнинг эҳтиёжларига жавоб беришади. Бу олимлар ғойиблик даврида халқни йўлдан чалғинишдан қайтаришади. Ҳамда ер юзида туғри ва солим ҳукуматни барқарор этиш заминаларини вужудга келтиришади . Жамиятда диний олимларнинг уйнайдиган роллари шу даражада муҳим ҳисобланадиким, Имом Маҳдий (а.ж) шундай марҳамат қилади: “Бу олимлар кема йўл бошловчиснинг кемадагиларни ҳидоят этиши ва муҳофазат этганидек, ҳаяжонга келган юракларни муҳофазат этишади”.
Мусулмон донишмандлари шундай нуқтани таъкидлайдиларким, агарчи Имом Маҳди(а.ж) ўзининг зуҳур топиши билан дунёни тинчлик ва адолат ила тўлдирсада, аммо бу шундай маънода эмаски халқ нажоткорининг зуҳур топишигача бирон бир ишни бажармаса ва дунёнинг ҳодиса ва воқеаларига нисбатан бирон бир аксуламал кўрсатмаса. Балким Имоми замон(а.ж) солеҳ ҳукуматининг нишоналаридан бири бу ўз ислоҳотлари билан зулм ва мустабидликни ўртадан йўқ қилиб ташлайдиган ислоҳотчи шахсларнинг мавжудлигидир. Ғийбат даврида одамлар дин пойдиворини мустаҳкамлашлари ва инсоний қадриятларни тарғиб этишлари лозим бўлади, токим бу фазода шундай инсонлар тарбият олишсинким, улар Имом Маҳдий (а)-нинг мақсадларини рўёбга чиқаришда ёрдам берсалар.