Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 27 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 17-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 27 - чиси
Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 17-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 17-чи кунидир.
Бундан 1491 йил муқаддам ҳижратдан олдинги 53 йил рабиул-аввал ойининг 17-чисида:
Мусулмон уламолари аксариятининг фикрларига кўра, Ислом дининг буюк Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а) Макка шаҳрида дунёга келди. Бу бузургвор шахснинг оталари Абдуллоҳ Бани Ҳошим хонадонидан бўлиб, қадрли оналари эса Омина эдилар. Ҳазрат Муҳаммад (с.а) тўғилганларидан олдин ўз оталарини қулдан бой берадилар ва олти ёшга кирганларида оналари ҳам дунёдан кўз юмадилар. Бу вақтда Пайғамбар (с.а)-нинг боболари Абдулмуталиб ул ҳазратнинг тарбиясини ўз зиммаларига олдилар. Аммо икки йил ўтганидан сўнг бу бузруквор шахс ҳам дунёдан ўтди. Шу тартиб билан Ҳазрат Муҳаммад (с.а) саккиз ёшда бўлганларида ўз амакилари Абутолиб тарбияси остида қарор олдилар. Ва Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а) 12 ёшга кирганларида амакилари тижорат қилиш ишлари билан машғул бўлганлари сабабли у шахс билан бирга тижорат сафарларига чиқиб, ўзининг ростгўйлик ва ўзида ишонч қобилиятига эга бўлишлари туфайли халқ ул ҳазратга "амин" лақабини берган эди.
Ул ҳазрат ёшлик даврларининг бошланишида ва уша жоҳилият замонининг ифлосликларидан ўзини озод этиш ва дунёи яратилиши ҳақида фикрлаш учун Макка ёнида жойлашган Мино ғорида паноҳ топадилар ва ўзининг кўп вақтини уша ерда ўтказиб тоат-ибодат билан машғул бўлардилар.
Муҳаммад пайғамбар (с.а) 40 ёшга кирганларида Жаброил алайҳиссалом нозил бўлди ва ягона Аллоҳ ул ҳазратни пайғамбарликка мабъус этган хабарини етказди. Шунинг билан бирга Аллоҳнинг сўнги пайғамбари ва унинг Расули Ҳазрат Муҳаммад (с.а) халқни тавҳид ва яктопарастликка ҳидоят этишни ўз зиммаларига олдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўз рисолатлари давомида фаровон ва оғир қийинчиликларни ўз бошидан ўтказиб, бутпарастликни Ҳижозда томиридан йўқ қилиб ташлаб, ислом динининг олий ва комил таълимотларига тегишли ҳукуматни барпо этдилар. Ҳидоят этишнинг ёруғ қуёши бўлмиш ушбу суюкли пайғамбарнинг валодат топган куни муносибати билан барчангизни табриклаган ҳолда, ул ҳазрат баён этган сўзларини сизларга етказамиз: "Агар шахсда уч хислат мавжуд бўлса, унинг иймони комил бўлади. Агар хурсанд бўлса, унинг хурсандчилиги уни ботил йўлга олиб бормаса, ҳамда ғазабланган ҳолатида ғазаби уни ҳақдан узоқлатмаса ва қудратга эга бўлганида, ҳаққи бўлмаган нарсага кўл теккизмаса."
Бундан 1355 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 83-чи йил рабиул-аввал ойининг 17-чисида:
Ислом динининг пок пайғамбари навераларидан ва шиа мусулмонларининг олтинчи пешволаридан бўлмиш Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом таваллуд топди. Ул ҳазрат умрининг 12 йилини ўз бобоси Имом Сажжод алайҳиссалом ва умрининг 19 йилини эса ўз отаси Имом Муҳаммад Боқир алайҳиссалом олдида ўтказди. Ва ҳижрий-қамарий 148 йилда шаҳид бўлди. Бу бузургвор Имомнинг ҳаёт йўллари илм ва фаннинг ривож-равнақ топиши, Қуръон тафсири ва турли билимларнинг кенгайиши билан туғри келди. Бу давр Бани Уммиянинг инқирозга юзмаюз бўлиши ва Бани Аббосийларнинг қудрат бошига келиши билан туғри келган эди. Бу давр Имом Содиқ алайҳиссалом учун ислом динининг ҳақиқати ва таълимотларидан халқни огоҳлантириш ва исломий буюк олийгоҳига асос солиш учун муносиб фурсат яратиб берди. Имом Содиқ алайҳиссалом исломий маърифат ва илмлардан аниқ ва чуқур огоҳлантиришига қўшимча турли илмлар, жумладан тиббиёт, химия, математика ва бошқа илмлардан яхши бохавар эди. Турли заминаларда фаолият олиб борадиган ёш олимлар ул ҳазратнинг ҳузурига келардилар ва қизиқадиган мавзўлар ҳақида ул ҳазратдан маълумот олишлари мумкин эди. Имом Содиқ алайҳиссалом ҳам ҳар бир шахснинг имконияти ва тафаккурига қараб жавоб берарди. Имом Содиқ алайҳиссаломнинг дарс ва таълимотларидан 4 минг шогирдлар тарбия ва билим олишди. Ҳамда фосфор менерал моддасини кашф этган ва химия илмининг машҳур олими Жобир Бин Ҳайён ул ҳазратнинг илмидан баҳраманд бўлди. Имом Содиқ алайҳиссаломнинг таваллуд топган куни муносибати билан барчангизни табриклаган ҳолда, ул ҳазратнинг сўзларини баён этамиз: "Билим олинглар ва билим ўрганиш билан бирга, ўзингизни виқорлик ва бардошли бўлиш билан зийнат берингиз ва илм ўргатадиган шахсга нисбатан камтарин бўлингиз!"
Бундан 170 йил илгари ҳижрий-қамарий 1268-чи йил рабиул-аввал ойининг 17-чи кунида:
Эрон бош вазири Амир Кабир Қожория подшоси бўлган Носириддиншоҳ дастури билан қатл этилди. Мирзо Тақихон Фараҳоний қашшоқ оиладан эди. У қоим мақом идорасида тарбия олди ва ишга ярайдиган котиб ва катта истеъдодга эга бўлган маслаҳатчи эди. У Фатҳалишоҳ ва Муҳаммадшоҳ Қожор даврида турли мансабларга эга бўлди. Валиаҳд Носириддин Мирзоий хизматида фаолият олиб борарди.
Муҳаммадшоҳ Қожор ўлимидан сўнг, Мирзо Тақихон Носириддиншоҳни салатанатга эга бўлиши учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Ва Атобеки Аъзам лақабини олишга муяссар бўлди. Тақихоннинг Носириддиншоҳ билан яқин муносабатда бўлиши шу даражада эдиким, у ягона ўз опасини унинг никоҳига киритди. У бош вазирликка эришгани, нотинчликларни бартараф этгани ва мамлакат ишларини жараёнга киритганидан кейин Амир Кабир лақабини олди. Шунинг учун дарбордагиларнинг ҳасад қилиш ва гина-кудуратларига қарор олди. Охири шоҳга ғийбат қилишлари натижасида шоҳ томонидан ўз мансабидан бушатилди. Ва ғийбатчилар шоҳ ўз назарини ўзгартиришидан қурқиб, уни қатл этиш ҳукмини содир этишни сўрадилар. Натижада Кошондаги Фин ҳаммомида унинг қул томирларини кесиш орқали қатл этишди ва кейин унинг жасадини Ироқнинг Карбалосига олиб бориб дафн этишди.