Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Мардум Солори газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Сурия армияси ва унга иттифоқчи бўлган кучларнинг комил тарзда ғалаба қозонишларидан кейин Америка давлати яна қуршовда қолган террористлардан фойдаланиш учун ўзида бор куч-қудратини сарфлади, аммо ҳеч нарсага эришолмади ва Ҳалаб террористлар ва уларнинг ҳомийлари қулидан комил тарзда озод этилди. Америка сиёсатчиларининг сиёсий ушбу фасодликлари афсўски, йўқумли ва таъсирчан эди. Бу нарса европалик мамлакатларга ҳам таъсир етказди ва улар ҳам Ҳалабда қолган террористларни ҳимоят этишлари билан шуни кўрсатишдиким, террористлар билан қарши кўраш олиб боришдаги уларнинг хатти-ҳаракатлари шиордан бошқа ҳеч нарса эмас. Ва Америка, Европа мамлакатларидан бошлаб Ғарб мамлакатлари ҳам зотан террористларни ҳимоят этувчи мамлакатлар ҳисобланишади. Ҳамда жаҳоннинг хоҳлаган жойларида ўзларининг мустамлакачилик мақсадларини таъминлаш учун террористлардан фойдаланишади. Шак-шубҳа йўқким, Америка ҳеч қайси мусалмон халқ билан адолат ва инсоф юзасидан амал қилмайди ва ҳукмрон бўлишдан бошқа ҳеч нарсага ризоят бермайди. Бинобарин мусалмонлар бу душманлик ва ёвузликнинг шайтонликларидан қутилиш мақсадида такфирий жараёнлар каби фитна-найранглардан амонда қолиш учун ўзаро бирбирлари билан бирлашишлари лозим.
******
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловларида мағлуб бўлган номзад сайловларда унинг мағлубиятга юзмаюз бўлиши учун Россия бевосита ва сезиларли даражада рол уйнаган деб билади. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Россиянинг расмийлари саккизинчи ноябрда ўтказилган президентлик сайловларида дахолат этиш хусусидаги америкалик расмийларнинг иддаоларини биткул инкор этишмоқда. Ҳар ҳолда Хиллари Клинтон охирги сайловларда ўзининг мағлуб бўлишини парданинг орқа томонида тўриб Кремлнинг уйнаган ролига боғлиқдир деб таъкидламоқда. Ҳар ҳолда Америка демократлар партияси ва Кремл расмийлари ўртасидаги тортишувлар ҳалигача давом этмоқда. Шундай назарга ташланадиким, бу тортишувлар охирги кунлар ва ҳафталарда ўзининг авжига чиқади. Ҳар ҳолда бу тортишув ва муноқашалар Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловларининг якуний натижаларига ҳеч қандай таъсир етказмайди. Демократлар партиясининг расмийлари ушбу ҳақиқат ва мавзўдан яхши огоҳ бўлишган.
******
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Хитой денгиз кучлари томонидан Американинг узоқ масофадан тўриб бошқарадиган сув ости кемаси тўхтатилди. Энди Америка давлати уни қайтариб олишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бу можаро шундай бир вақтда юзага келдиким, Америка ва Хитойнинг муносибатлари кескин бир ҳолда қарор олган. Американинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Тайван расмийлари билан телефон орқали сўҳбатлашгани Хитойнинг ғазабини келтирган ва “Хитой яклихтлиги ” муносибатлари ҳақидаги Вашингтоннинг сиёсатларини савол остига қарор берган. Хитой эса Трампинг ушбу сайъ-ҳаракатларига жудда жиддий аксуламал кўрсатмоқда. Хитой денгизи жанубидаги сувларга Хитойнинг молик бўлиш бўйича изҳор этаётган иддаолари ҳам Вашингтон ва Пекиннинг тортишувлари ва ихтилофларининг сабабига айланган. Аммо Америка Қўшма Штатлари ва Хитойнинг қўшни мамлакатлари бу сув йўллар халқаро сув йўллари деб фикр билдиришмоқда.