Исломда соғлом оила
Ислом дини илм олиш ва олимларга иззат-эҳтиром кӯрсатиш ғоялари асосида ташкил топилган бӯлиб, ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) –га нозил бӯлган дастлабки оятлар ҳам ӯқиш ва қалам ҳақида бӯлган.
Қадрли тингловчилар! Ӯтган дастуримизда жамиятнинг заиф қатлами аталмиш аёллар, қариялар ва болалар ва урушда асирликка тушканлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида суҳбатлашдик. Жамиятнинг бу аӯзолари ӯзларига хос шарт-шароитлари билан мудом таважжуҳ ва ғамхорликка эҳтиёж сезишади. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун халқаро миқёсда қатор ҳужжатлар имзоланган.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ислом дини нуқтаи назаридан таълим олиш ҳаққи ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳеч бир диний жараёнда ислом динига қадар таълим-тарбия ҳақида кӯп такидланмаган. Ислом дини нуқтаи назаридан ҳар қаерда ҳақ-ҳуқуқ ҳақида фикр юритилса унинг тӯғрисида вазифашунослик ҳақида ҳам келган.
Ислом дини илм олиш ва олимларга иззат-эҳтиром кӯрсатиш ғоялари асосида ташкил топилган бӯлиб, ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) –га нозил бӯлган дастлабки оятлар ҳам ӯқиш ва қалам ҳақида бӯлган.
Расулуллоҳ (с) таълим олиш маданиятини мусулмон уммати орасида жорий этиш мақсадида барчани ӯз фарзандларига ёзишни ӯргатишга буюрдилар.
Ул ҳазрат буюрмишлар: Болалар оталари устидан 3 исломий ҳақлари бӯлиб, биринчиси чиройли ном қӯйиш, иккинчи ҳақ унга ёзишни ӯргатиши ва учинчиси вояга етганидан сӯнг уни оиладор қилишига кӯмаг этишидир.
Ёзиш илм олиш шохаларидан бири бӯлиб, ҳазрат Пайғамбар (с) бу масалани саводсизлик ва жоҳилият муҳитида болаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари деб эълон қилдилар. Ул ҳазрат ёронлари ҳам болаларини илм ӯрганишлари учун кӯшиш-ҳаракат қилишган.
Шунинг учун ҳам ота-оналар ўз фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб, уларни соғлом ва бақувват ўсиб-улғайишлари, илмли, маърифатли бўлишлари учун ғамхўр бўлишлари лозим.
Кўпинча катталарнинг лоқайдлиги, калтабинлиги ва бепарволиги туфайли фарзандлар турли бўлмағур йўлларга кириб қолади, енгил-елпи яшашга ўрганади.
Ислом – илм динидир. Инсониятга қиёматгача дастурул амал бўлган Қуръон Каримнинг илк оятлари ҳам бунга яққол далил бўлади.
Биз илмни қадрлаган ва унга тарғиб қилиб, аввалги ваҳийси “ўқи” деб юборилган пайғамбарнинг уммати ҳисобланамиз. Илм олиш ва уни ёйишлик ҳақида жуда ҳам кўп оят ва ҳадислар келган. Лекин аслини олганда динимизда илмнига тарғиб этиш қанчалик даражада муҳимлигини англаш учун шу икки оятнинг ўзи кифоя қилади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Кишилик тарихида ҳар бир замон ва жамиятнинг салоҳияти, равнақи унинг илмга бўлган муносабати билан ўлчанади. Мусулмонлар ҳам Аллоҳнинг амр-фармонлари ва Унинг Расули кўрсатмаларига амал қилиб, илму ирфонга интилган, маърифатга талпинган даврларида қўллари узун, тиллари ўткир, мартаба-мақомлари баланд бўлган.
Азиз пайғамбаримиз буюрмилар: "Илм ўрганинглар, албатта уни ўрганиш—Аллоҳдан қўрқишдир. Уни талаб қилиш—ибодат, уни эслаш—тасбеҳ, ундан баҳс қилиш—жиҳод, уни ўргатиш—садақадир. Уни илм аҳлларига етказиш эса—қурбатдир, чунки илм ҳалол билан ҳаромни ажратувчи, жаннат йўлининг маёғи, хилватда дўст, ёлғизликда ҳамсуҳбат, хурсандчилигу хафачиликда суянчиқ, душманга қарши қурол ва ихтилофли ўринларда йўлдир".
Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон кишиси ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга саъю-ҳаракат қилади. Чунки, у ҳақиқат, яхшилик, фазилат каби одоб-аҳлоқ асосида тарбия олади.
Демак, ҳар бир мусулмон илм талаб қилишни ўзи учун фарз деб билиши керак. Ҳар бир мусулмон илмга эга бўлиб, кишиларни ҳидоятга даъват қилувчи шахс бўлишга уринмоғи лозим.