Исломда соғлом оила
Оиланинг мустаҳкамлиги, оилавий муносабатлар, маданиятининг даражасига боғлиқдир. Маълумки, оилавий муносабатлар жамият ва миллат ижтимоий муносабатларининг таркибий қисми ҳисобланади. Оиланинг жамиятда тутган мавқеи шу қадар баландки, у хеч қандай таърифга сиғмайди.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек оила жамиятнинг энг кичик бӯғини бӯлиб, инсон наслининг давомийлиги учун ота-она биринчи мураббий ва муаллимлар ҳисобланишади.
Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ва унинг асоси ҳисобланади. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади. Шу боис охирги вақтлар мутахассислар оила масаласига диққат қилиб, уни мустаҳкам ва пойдор бӯлишига аҳамият беришяпти. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осайишта, мустаҳкам, фаровон бўлади.
Оиланинг мустаҳкамлиги, оилавий муносабатлар, маданиятининг даражасига боғлиқдир. Маълумки, оилавий муносабатлар жамият ва миллат ижтимоий муносабатларининг таркибий қисми ҳисобланади. Оиланинг жамиятда тутган мавқеи шу қадар баландки, у хеч қандай таърифга сиғмайди.
Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади.
Маълумки, оила эр-хотиннинг ўзаро биргаликда яшаш аҳдлашувидан вужудга келади. Эр-хотин оила қуришдан олдин ўзаро бахтли-саодатли яшаш мақсадида бир-бирларига ўзаро кўмаклашиш ва инсоний камолотга яқинлашиш учун бир-бирига елкадош бўлишга аҳд қилишади.
Оилавий шахслараро муносабатлар мураккаб тизимга эга бўлиб, унинг асосий бўғини эр билан хотин ўртасидаги муносабат ҳисобланади. Эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ҳаёти ва фаолиятида намоён бўлади. Оиланинг шахслараро муносбатларидаги барқарорликни оилавий қадриятларнинг шаклланганлик даражаси белгилайди.
Эркак-аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади.
Дунёда оила бағрида яшашни орзу қилмаганлар камдан кам. Оиладаги самимий муҳит унинг ҳар бир аъзосига мусбий таъсир етказади. Оилада тинж-тотувлик билан яшаган кишилар, жамиятдаги мушкулотларга муносиб қаршилик қила олишади.Оила ташкил этиш учун махсус меъёрлар ишлаб чиқарилган. Ҳар қадар оила аркони бу меъёрларга тӯғри келса, шу миқдор оила мустаҳкам ва пойдор бӯлади.
Оиланинг мустаҳкамлиги кӯплаб омилларга боғлиқ. Аммо соғлом оилага эга бӯлиш учун қайси кӯрсаткичларга таважжуҳ қилиш лозим. Соғлом оилани гуллаган бир боғга ӯхшатиш мумкин. Киши муносиб бир жуфт танлаб, ана шу боғ калидини қӯлга олади. Бу боғни гуллаши ва ҳосил бериши эса боғбон таважж.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда соғлом оила” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Шу йўл билан оила қуришдан кўзланган софлик, унсу улфат, бахт-саодат ва хотиржамликка эришилиш эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда эса, унинг сифатлари ичида диндорлик, аҳли солиҳлик, одоб-ахлоқ ва тақводорликка биринчи ўринда эътибор берилиши лозим.
Оилани сақлаш, уни янада мустаҳкамлаш унинг аъзолари ӯз вазифаларини англаган ҳолда амалга ошади. Оила аъзолари ӯз ҳақ-ҳуқуқларини билган ҳолда бир-бирларидан интизор бӯлган нарсага эришиш мумкун. Оила қўрғонининг пойдевори, эр-хотинни мустаҳкам боғловчи ришта бу бир-бирларига нисбатан содиқ ва ишончли бӯлишларидир.
Соғлом насл соғлом жамият асосини ташкил этади. Соғлом жамият ва соғлом наслни эса соғлом турмуш асосларини илмий тадқиқ этмай туриб шакллантириб бўлмайди.Соғлом турмуш тарзи замирида, биринчидан инсон жисмоний саломатлиги ва камолоти, иккинчидан, инсон маънавий ва мафкуравий саломатлиги, унинг шахс сифатида тўла камол топиши мужассамдир.
Оилада муносабатлар мустаҳкамлиги эр-хотиннинг ташаббусларига боғлиқ. Оила учун тўла жавобгар саналган эр-хотин, бир-бири ва фарзандларига меҳр‑муҳаббат кўрсатишда улардан олдинда юрса, бундан ўзлари катта манфаат топади. Ислом дини соғлом оиланинг барча омилларини аниқ-равшан баён этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий заруриятдир. Зеро, соғлом оила, соғлом исломий жамиятнинг асоси ҳисобланади.