декабр 22, 2016 16:28 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ҳазрат Маҳдий (а)-ни ишқ ва иштиёқ билан    интизор бўлганларга саломлар бўлсин!

У зот ўзининг келиши билан барча орзу ормонларни рўёбга чиқаради деб умидвор бўлганларга саломлар бўлсин!

Имом Маҳдий (а) муборак вужудларининг зиёси ва ёғдуси ғайб пардасининг ортидан ҳам кундалик ҳаётимиз, эртанги кунимиз, қалбимиз, руҳимиз, тафаккуримиз ва ишонч-эътиқодимизни ёритиб, мунаввар этаверади. Ул ҳазратнинг зуҳур қилишларига  бўлган ишонч-эътиқод  ва умидворлик одамларга куч-қувват бағишлайди. Мана шу ишонч ва умидворлик одамларни ул ҳазрат зуҳур қилишларининг даври етгунга қадар, зулму истибдод, адолатсизлик, ижтимоий ва маънавий фасод – бузғунликларга қарши курашишга ундайди.Уни интизор бўламиз токим ўзининг пок вужудлари ила бизларни  дард-алам ва ранж-азоблардан озод этиб бутун дунёда адолат ва тавҳид ҳукуматини барпо этса.

Интизорлик ва умидворлик сӯзини билмайдиган одам кам учраса керак. Охири Маҳди (а)  келиб ер юзида тинчлик,  адолат, осойишталикни ҳукмрон қилади деган эътиқод интизорликка маъно бағишлайди. Исломда интизорлик Ҳазрат Маҳди (а)  вилояти ва имоматига устувор иймонга эга бӯлиш ва ул ҳазратнинг зуҳур топишига умидвор бӯлишдирким ўзининг келиши билан зулм ва истибдодга хотима беради. Дар ҳақиқат интизорлик мавжуд вазъиятдан юксак мақсадларга иштиёқ зоҳир этиш маъносидадир. Ва бу масала эса инсоннинг юксак ҳолатга эга бӯлишидир.

  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари  Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратлари интизорлик жиҳатлари ҳақида шундай марҳамат этадилар: "Интизорликнинг бир жиҳати бу мавжуд вазъиятдан қониқмаслик маъносидадир.  Яъне амалга оширган солеҳ ва яхши амалларимиз кам деб умид қиламиз ва оламда эзгӯлик имкониятлари кенгайишига умидворлик қиламиз.  Интизорликнинг бошқа жиҳати муъмин мусалмоннинг келажакка нисбатан умид қилишидир. Муъминнинг интизор бӯлиши халққа иллоҳий тафаккур ва андишани армуғон келтиради. Ва бир кун келиб инсоният ҳаётига ҳукмрон бӯлади. 
    Интизорликнинг бошқа бир жиҳати бу шавқ,  завқ ва иштиёқ билан ҳаракат қилишдан иборат. Интизорлик руҳияси инсонга яхши ва солеҳ амалларни бажариш учун кўрашишни таълим беради. " Маҳди (а)-нинг қиёми ва инқилобидан турли ақидаларнинг пайдо бӯлишини эътиборга олган ҳолда, ул ҳазратнинг зуҳур топиши ҳақида ҳам икки хил тафсир мавжуддир. Яъне салбий ва бузғунчи  интизорлик ва ийжобий ва конструктив интизорлик. 
    Салбий умидвор бӯлиш  Ҳазрат Маҳди (а)- нинг зуҳур топишидан юзаки хулосага келиш натижасида вужудга келади. Айримларнинг эьтиқодларига кӯра,  майдонда ботил ҳукмрон бӯлади ва ҳақиқатнинг тарафдорлари бӯлмайди. Ана шу вақтда инсоният нажоткори мавъуд ғайбдан зуҳур топади. Бу ақида тарафдорларининг фикрларига кӯра, зулмни бартараф этиш учун   амалга оширилган ҳар қандай сайъ -ҳаракат маҳкум этилади. Ҳар бир ислоҳ этиш ёруқ бир нуқта саналади. Ва жамиятда бу ёруғ нуқта бор экан инсоният нажоткори зуҳур топмайди.  Бу интизорлик салбий интизорликдир ва  бундай интизорлик инсоннинг руҳини зайифлантиради ва шахсни ҳар қандай солеҳ амаллар ва  ислоҳ этиш сайъ -ҳаракатларидан қӯл тортишга ундайди. Масалан, адолатсизлик ва зулм баробарида сукут сақлайди ва инсоният нажоткори Маҳди (а)-нинг ӯзи зуҳур топиб дунёдаги вазъиятни тартибга келтиради деб умид қилиб ўтиришади. Интизорликда бундай нотӯғри хулоса чиқариш турли оқибатларни олиб келади ва жамиятда инқирозга юзмаюз бӯлиш,  сукут сақлаш ва масъулиятсизнинг вужудга келиши сабабига айланади. Бу нарса эса ислом динининг ҳеч қайси таьлимотларига тӯғри келмайди.
  •   
  •                                          Аммо ийжобий интизорлик шундай интизорликдирким шахс ӯзига ва жамиятга нисбатан масъулият ҳис этади. Бундай интизорлик ҳаракат бағишловчи интизорлик бӯлиб қандайдир тоат -ибодат қилиш маъносидадир. Ийжобий интизорлик Қуръон оятлари ва исломий ривоятларидан илдиз олади ва бузғунчи интизорлик қаршисида қарор олади. Қуръон оятларида шундай таъкидланадики Маҳди (а)- нинг зуҳур топиши ҳақнинг ботил билан қарши кураш олиб боришининг занжиридир. Ва бу қарамақаршиликда ҳақиқат ботил устидан албатта ғалаба қозонади.
  • Аллоҳ таоло Қисас сурасининг бешинчи ояти каримасида шундай келтиради: “Биз эса ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни ва уларни ворислар қилишни истаймиз.”
  • Қадим замонлардан бошлаб самовий китобларда солеҳ ва шойиста инсонларга Имом Маҳди (а)-нинг зуҳур топиши ҳақидаги  фикр ва ғоя ваъда берилган.

Анбиё сурасининг 105 ояти каримасида шундай келтирилади: “Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик.

 

  Интизорлик шундай хусусиятга эгаким интизор ва умидвор бўлган шахсни жаҳоний мавъуд билан боғланади. Одамлар меҳрубонлик жиҳатидан  дунёнинг нажоткори билан боғланишади. Улар ўз ранж-азоблари билан ул ҳазратга шуҳрат келтирадилар ва   ёрдам сўрашадилар ва у билан боғланадилар. Бу интизорлик эса катта қийматга эгадир. Иллоҳий адолат ва қудратнинг мазҳари бўлган шахс билан боғланиш инсоннинг ривож-равнақ топишига кумак беради.