Эрон матбуотига бир назар
Жоми Жам , Қудс ва Hисолат газеталари
Жоми Жам газетаси шундай ёзади, Баҳрайнда Шайх Исо Қосимни муҳокама этиш жараёни бошланишининг баҳс-мунозараси ушбу мамлакатда ҳоким бўлган давлатнинг ноқонуний сайъ-ҳаракатларидан бошқа бир намунаси саналади. Чунки Шайх Исо Қосим миллий бир шахсиятдир ва ушбу мамлакатнинг энг буюк сиёсий ташкилоти, яъни Ал-Вифоқ жамиятининг маънавий отаси унвонида танилган шахс ҳисобланади. Шайх Исо Қосим Баҳрайн тизими эга бўлмаган қонунийликка эгадир. Сиёсий ва шунингдек ҳукуматни ағдариш айблови билан таниқли ушбу руҳонийни муҳокама этиш ҳеч вақт унинг шахсияти билан туғри келмайди.
Бу масала ўз фуқаролари баробарида Баҳрайн давлатининг қонунга зидд бўлган хатти-ҳаракатларни қуллашидан далолат беради.
Бундай муҳокама қилишлар Баҳрайн сиёсий тизимининг пойдиворига катта таъсир етказиши мумкин. Халқ ва уларнинг диний эътиқодларига ҳужум қилиш хатарли ишдирким, ушбу режим учун оғир харажотларни келтириши мумкин. Бошқа томондан ушбу мамлакатнинг фуқаролари ва шахсиятларини муҳокама этиш ва қулга олиш бу ҳам бўлса Эронга тегишли бўлган мантиқсиз иддаолар Баҳрайн тизимининг заиф нуқтасига бориб тарқалади. Ол-Халифа режими халқни бостириш пайидадир ва шунга асосланиб мантиқсиз тўҳматларни келтириш учун сайъ-ҳаракат қилади.
*****
Қудс газетаси шундай ёзади, Ҳиндустон назорати остида бўлган Кашмирда охирги кунлар давомида вужудга келган охирги ҳодисалар ўзига хос фарқиятга эга бўлиши учун аҳамиятга моликдир.
Бир томондан олдиндан Ҳиндустон ва Покистон ўртасидаги яхши бўлмаган муносибатларини ўтган вақтлардан ҳам хиралаштириб ва бирбирига қарши айблов қуйиш кўламини янада кенгайтириб қуйган. Бу иш эса минтақа ва жаҳонда мавжуд бўлган шароитда ҳеч қайси томон учун манфаат келтирмайди ва бошқа томондан Ал-Қоиданинг ҳиндустонлик бўлими ва ИШИД террорчи гуруҳининг исломий амирлиги деб иддао қилишлари учун Ал-Қоида ёки ИШИД террористик гуруҳларни яхши фазода қарор берганким, ташаббусни ўз қулига олиб урушни Ҳиндустон ярим оролига олиб қелмоқда.
Бу ҳол билан шак-шубҳа йўқким, Ал-Қоида ва ИШИД террорчи гуруҳлар Ўрта Шарқдаги араб мамлакатларининг қудрат масаласи юзасидан пайдо бўлган қарамақаршиликларни аста-секинлик билан иддаоли хилофатнинг шарқий қисмига олиб келишади ва Ҳиндустон эса шарқий хилофатда асосий рол уйнайди ва ифротий жараённинг нуқтаи назаридан жиҳод қилиш орқали ҳиндларнинг қулидан қутилиши лозим ва минтақанинг қудратини исломий жиҳатдан қулга олишни хоҳлайди.
Ҳиндустоннинг "Гурконий" номли мусулмон оиласи қудратининг жозибалиги ва ушбу қудратни қайтадан тиклаш Ҳиндустон мусулмонларининг зеҳнида ҳалигача боқий қолган ва ифротий жараён эса ана шу зеҳниятни мустаҳкамлаш билан Кашмирда ҳузур топиш ва агар Ўрта Шарқдан орқага чикинсалар дунёнинг томида бошпанаҳ олиш билан камида ўзининг асосий раҳбарларини сақлаб қолиш мақсадидадир.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, охирги йиллар давомида Туркиянинг хорижий сиёсатлари Европа Иттифоқига яқинлашиш мақсади билан режалаштирилган эди. Шу ҳол билан европалик расмийларнинг аксуламал кўрсатишлари ва хатти-ҳаракатлари шуни кўрсатадиким, улар Туркиядан имтиёз олишларига қўшимча асосан ушбу масалада Туркияга имтиёз беришни истамайдилар. Ҳолбуки, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳалигача Анкара хорижий сиёсатларининг асосий мақсади ҳисобланади ва европалик расмийлар эса ҳалигача ўзларининг Иттифоқларида Туркиянинг аъзо бўлишига нисбатан розийлик берганлари йўқ. Бу жараён Туркияда вужудга келган охирги давлат тунтарувларидан кейин янада куч олган. Аммо ҳақиқат шундан иборатким, ягона Европада Туркиянинг аъзо бўлиш лойиҳасини мукаммаллаштириш жиҳатида Европа Иттифоқига аъзо бўлган 27- та мамлакатларнинг розийлик бериши ва ҳамжиҳат бўлиш зарурий эканлиги назарга ташланади. Шу ҳол билан бугунги кунда яқин йилларда бунга тайёргарлик кўришнинг энг кичик нишонаси ҳам мушоҳида этилмайди. Бундай шароитда Туркияда давлат тунтарувининг вужудга келиши ҳам мавжуд шароитнинг мураккаблигини янада чигиллаштириб қуйди. Туркия масалалари бўйича айрим мутахассислар ва таҳлиличиларнинг эътиқодларига кўра, Эрдуғоннинг энг яхши йўли бу Европа Иттифоқига аъзо бўлиш лойиҳасини ўз ихтиёри билан бекор қилиши саналади.