Тожикистонда исломбадбинлик жараёни(2)
Тожикистонда исломбадбинлик жараёнининг кучайишини таҳлил этиш
Тожикистоннинг бугунги жамиятида қонуннинг ижро этилиши ва қонунга бир назар ташлаш шуни кўрсатадиким, Тожикистонда давлат сайъ-ҳаракатлари, дустуруламаллари ва қонунлари исломга зид бўлган сайъ-ҳаракатлар ва исломбадбинлик намуналарини талқин этадиким, ўтган охирги йиллар давомида, айниқса милодий 2003 йилдан бошлаб кенг кўламда амалга оширилмоқда. Тожикистон мусулмон халқининг диний фаолиятларига қарши қуйилган чекловлар ва монеаларнинг аксарияти ташқи кўринишда ислом билан Тожикистон сиёсий тизимининг душманлигини намоён бўлмаслиги учун қунунчилик ва керакли ҳуқуқий кўриниш билан ижро этилган. Тожикистон президенти ва давлат расмийлари маънавий ривожланиш, яхши ахлоқ ва исломга риоят этишни таъкидласаларда, аммо амалда эса ислом аҳкомларини ижро этиш ва шаръий дастурларга амал қилиш ва исломий таълимотлар белгилари билан туғри келмайдиган қонунларни тасдиқ ва амалга оширишади.
Албатта Тожикистон давлати мазҳабий экстремизмнинг олдини олиш учун ушбу фаолиятларни амалга ошрилияпти деб таъкидлашади. Бундай бирбирига қарамақарши хатти-ҳаракат, Тожикистонда милодий 2015- чи йилнинг охирлари ва 2016 йилнинг бошларида исломий фаоллар ва диндорларга қарши давлат босимлари ўз авжига чиққан бир шароитда, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз оила аъзолари билан бирга Саъудия Арабистонига қилган сафари чоғида Арабистон расмийлари томонидан кўрсатилган шароитлардан фойдаланиб Худо уйининг зийратига борди ва ҳатто Каъбаниннгг ичида намоз уқиди ва шундай бир ҳолда Тожикистоннинг мусулмонлари Тожикистонда уларга қарши душманлик ва қурқув муҳитини ижод этганлари ҳақида фикр баён этишарди.
Милодий 2007 йилдан бошлаб ёши етти йилга етмаган болаларга диний таълим бериш, мазҳабий гуруҳларга ёшларнинг аъзо бўлиши, хусусий маконларда диний таълим бериш ва диний таълим-тарбияга боғлиқ бўлган бошқа фаолиятларни ноқонуний ва манъ этадиган заминаларда қонунчилик фаолиятлари бошланди. Бу жараённинг давомида милодий 2009 йил март ойининг 26-чисида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мазҳабий фаолиятларни тартибга келтирадиган қонунни имзолади. Ва бу қонунга асосан Тожикистон тизими секуляр эканлиги таъкидланди ва диний ташкилотлар ушбу мамлакатда давлат, хавфсизлик ва миллий қадриятларга хизмат қилишга равона этилди. Ва ана шу доирада мазҳабий тамоюлларга эга бўлган партиявий фаолиятлар манъ этилди ва сиёсий жараёнларга мазҳабий ташкилотларнинг таъсирига чеклов қуйилди. Бу қонунда ислом дини Тожикистоннинг анъанавий диний унвонида ва ҳанафий мазҳаби мамлакатнинг мазҳаби унвонида расмий равишда тан олинди ва бошқа динлар баробарида унга нисбатан имтиёзлар назарга олинди. Бу қонунда диний таълимотлар, диний ташкилотлар, руҳонийларни мансабга қуйиш, Тожикистонга ҳар қандай диний китобларни киритиш ва уни нашр этиш, диний илмларни дарс берувчи ўқитувчиларни тарбият бериш ва уларга фаолиятлар олиб боришлари учун ижозат бериш комил тарзда давлатнинг назоратида эканлиги кафолат берилди. Ҳамда диний таълимотлар ва эътирозли кўча намойишларда тўпланишларга чеклов қуйиш аниқланиб, диний маросимларни ўтказиш маконлари расмий равишда рўйхатга олинди ва диннинг давлатдан алоҳида бўлиши таъкидланди.
Бу қонунда руҳонийлар ва мазҳабий ташкилотларнинг ишчиларини Тожикистоннинг давлат идораларига ишга қабул қилиш ман этилди. Бундай қонуний ва ҳуқуқий пойдиворлар билан Тожикистоннинг давлат фаолиятлари янги босқичга кирди ва унинг давом этиши эса дунё ва минтақада вужудга келган ўзгаришлар натижасида айниқса ИШИД террорчи гуруҳининг шаклланиши даврида Тожикистонда ҳам исломбадбинлик ҳаракати охирги йиллар давомида шиддат билан куч олди. Бу жараён сиёсий ва маданий сайъ-ҳаракатлардан ҳам кенгроқ кўламга эга бўлиб, болаларни диний тарбия беришни ман этишдан то Тожикистон исломий наҳзат партиясининг фаолиятини тўхтатиш ва уни террористик партия деб эълон қилинишигача давом этди. Тожикистон давлати ноқонуний деб биладиган мазҳабий таълим берган шахсларни жазо бериш учун қабул қилинган қонун ушбу мамлакатда ҳоким бўлган динга қарши сиёсатларнинг намунаси саналади. Бу заминада Тожикистон парламенти милодий 2011 йил май ойида "виждон эркинлиги ва диний уюшмалар " қонунида ўзгартириш киритишни тасдиқлади ва унга асосан ушбу мамлакатнинг фуқаролари фақат мамлакатнинг ичкарисида бошланғич маълумотларини олганларидан кейин маориф вазирлиги ва диний комитетнинг рухсати билан хорижий мадраса ва олий уқув юртларида таълим олишлари мумкин.