декабр 26, 2016 15:01 Asia/Tashkent

Бугунги кунда ҳавони ифлосланиши умумибашарий мушкулотга айланган масала. Бу проблема махсусан катта шаҳарларда кӯпроқ учрайди. Мутахассислар фикрига кӯра, ҳавонинг ифлосланиши ва Ернинг ҳарорати иссиқланиши карбон гази кӯп миқдорда хориж бӯлиши сабабидандир. Карбон диоксиди, динитроген оксид, метан, сув ва азот бухор бӯлиши ва шунга ӯхшаш газларнинг бухор бӯлиши натижасида ҳаво ифлосланиши амалга ошади. Бу газларни жамида "гулхоналар гази" деб аташган. Атроф-муҳитни тобора гулхона муҳитига ӯх

Табиатнинг асосий унсурларидан бири, ҳаво бӯлиб, барча мавжудот ҳаёт манбаи ҳисобланади. Ачинарлиси шуки бугунги кунда ҳаво ифлосланиши инсоният ҳаётига катта таҳдид солган катта хатарлардан биридир. Фабрика ва заводлардан чиқадиган газлар. Автмашиналардан чиқадиган газлар сабабли тоза ҳаво тобора камайиб бормоқда.

Бугунги кунда ҳавони ифлосланиши умумибашарий мушкулотга айланган масала. Бу проблема махсусан катта шаҳарларда кӯпроқ учрайди. Мутахассислар фикрига кӯра, ҳавонинг ифлосланиши ва Ернинг ҳарорати иссиқланиши карбон гази кӯп миқдорда хориж бӯлиши сабабидандир. Карбон диоксиди, динитроген оксид, метан, сув ва азот бухор бӯлиши ва шунга ӯхшаш газларнинг  бухор бӯлиши натижасида ҳаво ифлосланиши амалга ошади. Бу газларни жамида "гулхоналар гази" деб аташган.  Атроф-муҳитни тобора гулхона муҳитига ӯхшаб кетаётгани сабабли, бу газларга "гулхона гази" дейилади.

Ер шари ҳарорати исиши сел ва тӯфон ё аксинча, қуруқликка олиб боради. Бошқа томондан музларнинг эриши ва шу билан бирга дарё ва денгизларнинг тошиши ҳам шу амал натижасидир.

Қуръони карим осмоний китоб, илоҳий сир-синоатларга эга бир китоб бӯлиб, унда ҳаво ҳақидаги оятларни учратиш мумкин. Бу китобда чиройли тавсифларда ҳаво “шамол” деб номланган.

Жумладан Қуръони карим Рум муборак сураси 46 ояти каримада бу борада ӯқиймиз:  Ва Унинг оят-белгиларидан сизга Ўз раҳматидан тоттириш учун, Ўз амри ила кемаларни юрдириш учун ва Унинг фазлидан (ризқ) талаб қилишингиз учун шамолларни хушхабарчи қилиб юборишидир. Шоядки шукр қилсангиз. (Ёмғир ёғишини интиқиб кутаётган кишилар ғир этган шамолдан хурсанд бўлишади. Чунки тажрибада ёмғирдан олдин унинг шамоли келиши аниқланган. Одатда, ёмғирдан олдин эсадиган шамол ёмғирга интизор бўлиб турганлар учун хушхабарчи бўлади. Дарҳақиқат, ўша шамол бандалар Аллоҳнинг раҳматидан тотишлари учун зарур бўлган ёмғирли булутларни олиб келаётган бўлади. Ёмғир ёғади, ҳамма фойдаланади. Ризқи рўз сероб бўлади. Бандалар Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд бўладилар. Шунингдек, авваллари тижорат ва касб-кор учун сафарни ихтиёр этган кишилар денгиз сафарига ҳозирланиб, елканли кемаларини тайёрлаб, шамолни кутишган. Улар учун ҳам шамол хушхабарчи бўлган. Аллоҳнинг амри ила юрган кемада сафар қилиб, ҳожатларини чиқаришган, Аллоҳнинг фазлидан ризқи рўз талаб қилишган.) Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Сув, ер, ҳаво ва нур оламдаги ҳар тур тағйиротлар омилидай танилган. Булар орасида ҳаво бошқа унсурларга қараганда муҳимроқ деб билинган. Бутун мавжудот овқатсиз бир неча кун ё ҳафта тирик қолишлари мумкун. Аммо ҳавосиз неча дақиқа ҳам тирик қолиш имконияти йӯқ.

Тоза ҳаводан нафас олиш инсоннинг табий ҳаққидир.  Аммо табиатдаги охирги 100-йиллик ӯзгаришлар атроф-муҳитдаги барча мавжудотлар ҳаёти учун қийинчиликлар яратган. Ишхоналардан чиқадиган карбон гази, машина ва техникалардан чиқадиган газлар, ернинг "ӯпкалари" аталмиш ӯрмонларни йӯқ қилиб, дарахтларини кесиб ташлаш каби мушкулотлар тирик мавжудоти саломатлигига катта таҳдид қилмоқда.

Ҳаво вужуди қушлар ҳаёти, ҳайвонлар, ӯсимликлар ва ҳатто микроблар учун ҳам зарур ҳиобланади. Ҳаво қуёшдан тараладиган иссиқликни сақлашдан ташқари ерда ҳам ққуёшнинг зарарли нурларидан ҳифз этади. Аммо ҳавонинг ифлосланиши шу даражага етдики, бу жараён ўсимликларнинг фотосинтез жараёнини камайтирмоқда.

Ислом динида ҳавони ифлослантириши инсонларга зарар етказишдек тарифланган. Бошқаларга зарар етказиш эса катта гуноҳ ҳисобланади. Ислом дини таълимотларида инсонларни ердан унумли фойдаланиш ва вайронкорликдан четланишга буюрилган.