Табиатни авайлаш - ҳаётни эъзозлашдир
Аллоҳ таоло – борлиқдаги турли-туман мавжудотларни бир-биридан афзал қилиб яратган Зот. Ана ўша Зот Қуръони каримда одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини берган.
Бугунги дунёда инсоннинг яхши яшаши учун барча шароитлар муҳайё этилган. Тирик мавжудот учун муносиб бӯлган табий омилларнинг бири агар бӯлмаса, бутун ҳаёт мушкулотга учрайди. Масалан: ӯсимликлар, тоза ҳаво ва чучук сув каби табий унсурларнинг тақчиллиги инсон ҳаётини катта мушкулотларга учратади. Аллоҳи зулжалол дунё неъматларини инсон яшаш шароитини яхшилаши учун яратган. Инсонлар улардан фойдаланиб, исрофгарчиликка йӯл бермасликлари лозим.
Қуръони карим Аъроф муборак сураси 31 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз: Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас. (Ўтган ояти каримада келганидек, кийимсиз ҳолда ибодат-тавоф қилиш ёхуд жанда, ямоқ-ясқоқ кийим билан бажариш ибодат фазли ва савобини зиёда этмайди. Лекин табиати бузуқ кишилар бузуқ диндорликка уринадилар, тақвони жулдур кийимлар ила ҳосил бўладиган этиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таоло эса, энгил-бошда ҳаддан ошиб фахр ва ғурурга кетишни қоралаганидек, унинг паст ва табиатсиз ҳолда истеъмол қилинишини ҳам қоралайди.)
Аллоҳ таоло – борлиқдаги турли-туман мавжудотларни бир-биридан афзал қилиб яратган Зот. Ана ўша Зот Қуръони каримда одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини берган.
Аллоҳ таоло инсонни ер юзидаги халифаси, ўринбосари қилди. Шу билан бирга уни синаш ва имтиҳон этишни ҳам хоҳлади. Аллоҳ таоло инсонни зиммасида бир қанча вазифа ва масъулиятларни юклади. Жумладан, ер юзини обод қилишни. Шу нуқтаи назардан инсон қилган барча амалларига жавобгардир. Бу жавобгарлик Аллоҳ таоло инсонга берган олий ҳуқуқлар ва имтиёзлардан келиб чиқади.
Инсонга берилган бу имтиёз ва ҳуқуқлар билан биргаликда, Аллоҳ унга ваҳий юбориб, мазкур неъматлардан ўзи учун ва ўзгалар учун қандай манфаъатлар олишини таълим берган. Аллоҳ таоло инсонни дунёни асрашга, неъматлардан фойда олишга, уларни поймол қилмаслик, ҳалок этмасликка, ёмонлик йўлида эмас яхшилик йўлида ишлатишликка амр қилган.
Ислом дини пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: “Бас барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсизлар”. Демак, инсон ўз зиммасидаги вазифаларига жавобгар экан, ер юзидаги тинчлик ва ободлик учун Аллоҳнинг олдидаги масъулиятини унутмаслиги лозим. Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ҳалок этиб, йўқ қилаётганларни Ислом “ фасодчилар” деб номлагандир.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қурънии карим Бақара муборак сураси 205 ояти каримасида келган: Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас.
Шунингдек Қуръони карим Наҳл муборак сураси 5-8 ояти карималарида ӯқиймиз: У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам.
Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида чиройли-жамол бор.
Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб борадир. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир.
Демак, Аллоҳ таоло ҳайвонот оламини биз учун бир қанча фойда келтирадиган неъмат қилиб берганини эслатиб, уларнинг терисидан иссиқ кийим таёрлаб кийишимиз, унинг гўштидан истеъмол қилиш учун ҳар хил озиқ-овқат махсулотлар тайёрлашимиз, оғир юкларимизни кўтаришида ва узоғимизни яқин қилиб улов сифатида фойдаланишимизни ва биз билмайдиган, ақлимиз етмайдиган кўпкина нарсаларни яратганини ва яна яратишини эслатмоқда. Бунинг учун инсон Аллоҳга шукр қилиши лозим. Ва ҳайвонот олами билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши, уларга зулм қилмаган ҳолда сақлаши ва муҳофаза қилиши лозим.