Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ваҳдатга оид ақидалари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларига кўра, “Ислом олами бугунги кунда бошқа вақтлардан кўра кўпроқ ваҳдатга эҳтиёж сезади. Низо ва такфир бир қиблага қараб намоз ўқийдиган, бир самовий китобга эга бўлган, ягона Худога сиғинадиган ва хотам пайғамбарига муҳаббат қилган мусулмонлар жонларига бало бўлган. Ислом душманлари бошқа вақтлардан кўра кўпроқ мусулмонлар ўртасида низо нақорасини чалишмоқда ва Исломий мамлакатларда ҳукмронлик қилиш орзусини бошларида сақлашмоқда. Шундай шароитда ваҳдат шифобахш бир доридирки, Аллоҳ таоло ўзининг мўмин бандаларини ундан фойдаланишга чорлайди. Ушбу Илоҳий чорлашларга лаббай деб жавоб бериш мўминларга саодат ва иззат йўлини очади... Албатта, низо яратишда инглислар устаси фаранглардан ҳисобланишади ва ушбу ишда мутахассис бўлишган. Америкаликлар ҳам улардан ўрганишган ва бугунги кунда улар ушбу заминада бор вужудлари билан ишлашади. Сиз кузатаётган такфирий гуруҳларнинг ҳаммалари уларнинг қўллари билан юзага келтирилган.”
Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари исломий ваҳдатга эришиш фаолиятларида иккита муҳим нарсага эътибор қаратишни таъкидлайдилар. Биринчиси, ихтилоф, низо, тўқнашув, қарама-қаршиликлар ва бойкотларни бартараф этиш, иккинчиси, Исломий ҳокимият томон фаолиятларни йўналтириш. Ул ҳазрат ушбу заминада буюрадилар: “ Ваҳдат масаласида икки нарса ва ёки иккита асосий йўналиш мавжуддирки, муҳим аҳамият касб этади. Ваҳдат шиорини берган вақтимизда ушбу асосий икки нарса диққат марказида бўлиши лозим ва шулар мусулмонларнинг амалий ҳаётларида фойдаланишга ярайди. Мазкур муҳим нарсалардан бири мусулмонлар тойифалари ва фирқалари ўртасида асрлардан бери бугунгача давом этиб келаётган ихтилоф, низо, тўқнашув, қарама-қаршиликлар ва бойкотларни бартараф этиш. Чунки ушбу қарама-қаршиликлар доимо мусулмонларнинг зарарига бўлган. Иккинчи муҳим нарса эса ваҳдат Ислом ҳокимияти хизматида бўлиши лозим. Аксҳолда буларнинг барчаси қуруқ ва фойдасиз бўлади.
Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари диний маросимларни ваҳдатга эришиш йўлидаги муҳим қадриятлар захираларидан бири ҳисоблайдилар ҳамда мусулмонларнинг эътиқодий ва фикрий тажаллийси бўлган Ҳаж маросимини мусулмонларнинг чилғиниш фикрларини бартараф этиш ва Ислом уммати муаммоларини баён этишнинг қулай фурсати эканлигини таъкидлайдилар.
Биз ишонамизки, мусулмонлар ваҳдати ва ягона Худога бўлган уларнинг эътиқоди ва бирлашувини Ислом муҳим фарзларга айлантирган. Биз ишонамизки, Байтуллоҳни ҳаж қилишдан энг асосий мақсад мўминларнинг ўзаро яқинлашишларидир.
Бу борада Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 27-оятида шундай марҳамат қилинган:” Ва одамлар орасида (юриб, уларни) ҳажга чақирган, улар сенга ( яъни сеннинг даъватинга жавобан) яёв ҳолларида ва йироқ йўллардан келадиган ориқ-ҳолдан тойган туялар устида келурлар.”
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Аллоҳнинг бутун дунё мусулмонларини муайян кунларда Арафот, Машъар (қурбонлик қилиш жойи), Мино ва Масжидулҳаромда йиғилишга буюргани уларнинг ўзаро яқинлашишлари учундир.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Худо Расули (с) Аҳли байтларига ҳамроҳлик қилиш ва таянишни ҳам исломий ваҳдатга эришиш қадриятлари захираларидан бири эканлигини таъкидлайдилар. Ул ҳазратга кўра, Аҳли байтга ва диннинг маърифий таълимотига муҳаббат қилиш барча исломий фирқаларнинг келишувига айланган ва бу нарса жаҳон мусулмонларининг бирдамликлари учун таянч нуқтаси бўлиши мумкин. Ул ҳазрат бу борада айтадилар: “Ислом дунёси Аҳли байт (алайҳимассалом)га боғлиқ икки нуқта асосида иттифоқ бўлиши ва бирлашиши мумкин. Уларнинг бири эътиқодий ва туйғули бўлиб, барча мусулмонларга Аҳли байт (а)га меҳрибонлик қилиш амр этилган ва ҳамма уни қабул қилган. Ушбу нарса барча мусулмонларнинг туйғу ва ҳисларини бирлаштирадиган нуқта бўлиши мумкин. Иккинчи нуқта, Қуръон адолати ва Сақалайн ҳадиси асосида диний, маърифий ва илоҳий ҳукмларни таълим бериш. Ушбу ҳадисни шиа, сунний ва бошқа исломий фирқалар ривоят қилишган.
Аҳли байт (а) байроғини ислом оламида тиклаш , чиндан ҳам, Ислом олами ва мусулмонларни ушбу икки нуқтаи назардан ўзаро бирлаштиради. Бугунги кунда ушбу азим имконият ва фурсат барча мусулмонларнинг ихтиёрида қарор топган.
Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг исломий ваҳдат учун қилган амалий ва муҳим таклифлари Исломий мазҳабларни яқинлаштириш бирлашмасини ташкил этишларидир. Мазкур маҳаллий бирлашма исломий фирқалар ўртасидаги ихтилофли фикрларни камайтириш ва уларнинг бирдамлиги учун замина яратиш мақсадида ташкил этилди. Ул ҳазрат ушбу Бирлашманинг ташкил этиш фалсафаси борасида шундай буюрадилар:” Дунёда Аллоҳ, пайғамбар, намоз, Ҳаж, Каъба, Қуръон ва диннинг бошқа аҳкомлари бобида бир хил ақидага эга бир миллиард киши мавжуд. Бу орада бир неча ихтилофли назарлар ҳам бор. Улар келсинлар ва ўша ихтилофлар борасида баҳс этишсин, жанжал қилишсин. Кимки Аллоҳ, Пайғамбар (с), дин асолати ва барча нарсаларга қарши бўлса, ўзининг ишини бажарсин. Бу оқилона бўлармикан?! Биз айтикки, бир гуруҳ уламо ва мутафаккирлар йиғилишиб ,илмий ва маданий даражада мусулмонларни ўзаро яқинлаштириш учун “Исломий мазҳабларни яқинлаштириш муассасаси”ни вужудга келтирсинлар. Суннат аҳлида тўрта фиқҳий мазҳаб бор, Имомия ва Зайдия мазҳаблари бор,бошқа исломий мазҳаблар бор. Улар ўтиришсин, кўришсинким, илмий ва диний масалаларда қанчалик ҳамкорлик қилишлари ва ишлашлари мумкин.”
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.