декабр 26, 2016 15:28 Asia/Tashkent

Жавон, Жумҳурии исломи ва Рисолат газеталари

Жавон газетаси шундай келтиради, агарчи Америка давлати Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва Байтул-Муқаддаснинг шарқида сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришига қарши БМТ ташқилоти хавфсизлик кенгашининг янги резолюциясига бетараф рай берган бўлсада, аммо унинг амалда таъсир етказишига умид қилиш мумкин эмас. Чунки бу рай Фаластин бўҳрони баробарида Америка фаолияти ўзгариришининг нишонаси бўлишидан олдин, Натаниёҳу раҳбарлигида сионистик унчилар билан Обама давлатининг қандайдир ҳисоб китоб қилишини англатади. Чунки Обама давлати ушбу режимга қурол-яроқ ва молиявий ҳимоятларини кенгайтирган бўлсада, аммо бу ҳол билан мавжуд далиллардан маълумким, Америкада нуфузли лобийлар кўмаки билан исроиллик унчилар охирги президентлик сайловларида ҳоким партия демократлар партиясининг номзади мағлуб бўлиши ва Трампнинг ғалаба қозонишида асосий рол уйнашган ва ҳозирдан бошлаб Америкада қудратнинг янги тизимидан баҳраманд бўлиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бу ўртада хавфсизлик кенгаши ва БМТ ташкилотининг турли ташкилотларига ушбу режимнинг кўмакларини тўхтатиш  бўйича берилган дастурига Натаниёҳу давлатининг кўрсатган ғазабланарли аксуламали шундан далолат берадиким, бу режимнинг кўрсатган кўмаклари ҳам Америка ва Арабистон каби кўпинча ушбу ташкилотнинг позиция олишини сотиб олиш ва унинг фаолиятини заифлантириш учун амалга оширилади.     

                                     ******

Жумҳурии Исломи газетаси ҳам шундай ёзади, Натаниёҳу охирги йиллар давомида бир неча маротаба Обама ва унинг ходимларига қарши агрессив  хатти-ҳаракатларни амалга оширди ва амалан вужудга келган ҳар бир муносиб фурсатда Обама ва Американинг ҳоким ҳайатларини таҳқир этиш билан шуғулланди. Шуниси маълумким, Исроилга қарши ушбу декларациянинг тасдиқланишига кўмак бериш йўлида Американинг сукут сақлаши ҳамда Англия ва Франциянинг ҳамроҳлик қилиши Ғарбнинг Исроилдан юз ўгириши маъносида эмас, балки албатта Ғарб сионистлардан фаровон баҳра олган ва олади деган маъносидадир. Аммо албатта бу жараён Исроилнинг сиёсий арсасида Натаниёҳу ва партиясининг зарари билан охирга етади. Ҳатто ушбу режимнинг ички ўзгаришлари жараёнида Натаниёҳунинг сиёсий инқирозга юзмаюз бўлиши сабабига айланиши мумкин. Бу фаластинликлар учун тарихий ва катта бир ғалаба бўлади. Аммо шундай эҳтимол борким, сионистлар ва уларнинг ҳомийлари бу тарихий ғалабани заифлантириш ва ҳатто бартараф этишни хоҳлайдилар. Бугунги кунларда Трампнинг ҳайқириқлари бу эҳтимолларни кучайтирмоқда. Лекин фаластинликлар пассив амал қилмасликлари ва ўзларининг сайъ-ҳаракатлари, ҳамда позиция олишлари билан Фаластин миллий манфаатига қарши ва сионистларнинг манфаатига ҳаракат қилмасликлари керак. Вазъият фаластинликлар манфаатида қарор олган ва мавжуд вазъиятни мустаҳкамлаш, қулга келган фурсатлардан фойдаланиш,  масъулиятлик билан сайъ-ҳаракат қилиш ҳамда огоҳлик ва ҳушёрлик билан чора-тадбир кўришни талаб қилади. Фаластин ормонлари ва усулларига риоят этмаслик фаластинликларга қарши бир воситага айланиши мумкин. Аммо бунга йўл қуймаслик лозим.   

                                      ******

Рисолат газетаси шундай келтиради, хорижий чегараларни (Шенген минтақаси чегаралари) назорат қилишга нисбатан Европалик фуқароларнинг аксарияти норозий бўлганлари ва бу ҳақда ўз эътирозларини турли шаклларда эълон қилишларига қарамасдан европалик расмийлар эҳтимолий хавфсизлик бўҳронлар билан қарши кўраш олиб бориш йўлида     бу жараённи давом эттиришни афзал кўришмоқда. Хавфсизлик бўҳронлари милодий 2015 ва 2016 йиллар давомида Европада бошқача ва янгича шакл олди. Париж, Брюссель ва Германияда террористик терактларнинг вужудга келиши Европада хавфсизлик бўҳроннинг давом этаётганидан далолат беради. Шундай назарга ташланадиким, бу бўҳрон ҳалигача ягона Европага таҳдид солмоқда.  

                                    

Ёрлиқ