Январ 01, 2017 14:56 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Иордания қуролли кучлари бош штабининг янги раҳбари Сурия ер-ҳудудларининг шарқида Башор Асад давлати мухолифларининг террористларига таълим беришда Ғарб мамлакатларининг қуллаб қуватлашишлари ва Иорданиянинг уйнаган ролини қатъийлик билан фош этди. Агарчи бу генерал қуролланган террористларни Ғарб ва ўз ўлкасининг қулаб-қуватлашишларини оқлаш учун уларни “Жайшул-Ашоир” деб билган ва уларнинг мақсадлари ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўраш олиб бориш эди деб айтган бўлсада, аммо ушбу мавзўнинг ўзи ўзидан ўзи Сурия ҳукумати доирасидан ташқари ноқонуний қурол-яроқларни кенгайтириш ва ҳарбийлаштирилган гуруҳларни ҳимоят этиш учун Иорданиянинг ошкора тарзда дахолат этганини эътироф этишдир. Қўшни мамлакатлар баробарида Иорданиянинг бўзғинчи рол уйнаши фақат Сурияга тегишли бўлиб қолмайди,  балки бу мамлакат йиллар давомида Ироқ давлатиинг сиёсий мухолифлари ва баъс партияси қолдиқларининг жам бўлиш маконига айланиб қолган. Бинобарин ҳеч қачон бу сиёсатлар ва Иордания расмийларининг баён этган изҳоротлари сионистик режимнинг позициясини инъикос этувчи далил бўлиши эҳтимолидан йироқда эмаским ҳозирги кунгача минтақанинг ҳозирги тортишувларида камида тўқнашувларни вужудга келтиришга сайъ-ҳаракат қилиб келмоқда.  

Ҳар ҳолда генералнинг қилган ушбу эътирофи қандай мақсад билан баён этилмаган бўлмасин, Ғарб мамлакатларининг террористларни ҳимоят этишини сўзсиз ва инкор этиб бўлмайдиган  далил унвонида исботлайди.   

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради бугун милодий янги йилнинг биринчи кунидир ва Ғарб масеҳий мамлакатлар жиддий хавфсизлик чора-тадбирларни амалга ошириш билан  милодий 2017 йил кириб келишини кўтиб олишади.   Мамлакатларнинг раҳбарлари агарчи бу хавфсизлик чора-тадбирлар террористлардан мамлакат фуқароларини амонда сақлаш учун ижро этилади деб эълон қилсаларда, аммо ҳақиқат шундан иборатким, улар бу сайъ-ҳаракатни ўзлари вужудга келтирган ва унинг оқибатлари ўз мамлакатларининг ёқасидан олган  балодан асраш мақсади билан амалга оширилади.

Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Ғарб мамлакатларининг раҳбарлари исломий ва араб мамлакатларидан баҳраманд бўлиш мақсадида терроризм учун сармоя киритишди. Аммо бу сармоя киритиш нафақат мақсадларига жавоб бермади, балки уларни терроризмнинг оқибатлари ва асоратларига юзмаюз этди. Энди эса ўзлари отган ўқ нишонга бориб тегиш ўрнига ўзларига қайтиб келиб ўрмоқдаким, уларни хавфсизлик чора-тадбир кўришга мажбур этмоқда. Америка ва Европанинг сармоя киритишдан асосий мақсади бу араб ва исломий мамлакатларда терроризмни мустаҳкамлаш ва уни ташкил этиш, ушбу мамлакатларни заифлантириш, сионистик режимнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу ўлкаларда Ғарб мамлакатларининг ҳукмдорлигини кегайтиришдан иборатдир.    

                                    ******

Рисолат газетаси Трампнинг қудрат бошига келиши билан Америка ва Россиянинг ҳамкорликлари ҳақида шундай ёзади, Нато ташкилоти эҳтимол Россия ва Америка ўртасида баҳс-мунозара этиладиган энг асосий ва энг мураккаб мавзў бўлиши мумкин. Нато ташкилотининг Шарқ томон ва Абама давлати даврида Россиянинг чегара ҳудудларигача собиқаси бўлмаган шаклда кенгайиши шак-шубҳасиз Америка билан Россия ўртасида мавжуд бўлган энг муҳим мушкулотларидан саналади.  Нато ташкилотининг Қора денгиз ғарбига қараб кенгайиши ва охирги йиллар давомида Польша ва Венгрияда ўзининг ракеталарга қарши қалқон системасини жойлаштириши Америка баробарида Россиянинг ҳаддан  ташқари ғазабланиши сабабига айланди. Украина бўҳрони ва Россияга қарши Американинг санкцияларни жорий этиши иккита ушбу мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган ихтилофларининг бошқа мавзўси ҳисобланади. Зикр этилган мавзўлар Америка ва Россия ўртасида мавжуд бўлган асосий мушкулотларнинг бир қисми эканлигини эътиборга олган ҳолда, шундай назарга ташланадиким, уларни ҳал этиш шундай осон бир иш эмас. Ҳаққатан ҳам Дональд Трамп  сайловолди рақобатларида берган ўз ваъдаларини қандай амалга ошириши ва қисқа бир муддат давомида ўз мамлакатининг Россия билан алоқаларини яхшилаши маълум эмас.

                                

Ёрлиқ