Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси
Покистондаги диний мадрасалар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Муҳҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг Оли Сауд билан бирлашгани ва Англиянинг Ислом оламида низоларни кучайтиргани натижасида Оли Сауд Ҳижоз юртида Абдулваҳҳоб тафаккури билан ҳукмрон бўлади. Оли Сауд қайси шаҳар ва қишлоқни ишғол этса, қатл, ғорат ва бузғунчиликни амалга оширарди. Мазкур шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ақидаларини қабул қилишлари лозим эди ва ёки ўлимни танлашлари керак эди. Оли Сауд ваҳҳобийларга қаршилик қилувчиларни қатлга етказиб ва кўплаб шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантирганидан кейин Ҳижозни бутунлай ишғол этади ва ушбу юрт номини Саудия Арабистони номига айлантиради. Оли Сауд кейинги фаолиятларини бошқа Исломий мамлакатларни ишғол этишга қаратади. Арабистонда нефтнинг кашф этилгани ва уларнинг қазиб чиқариш учун Англия ва кейинчалик Американинг ҳозирлиги Ғарб давлатлари учун Арабистон аҳамиятини икки кара оширади. Шу тартибда Америка раҳбарлигида Ғарб давлатлари ва Арабистон ўртасида стратегик бирлашишлар бошланади. Оли Сауд Исломий мамлакатларда нуфузга эга бўлиш пайидан эди ва шу сабабдан Ўрта Шарқ минтақасида Ғарб сиёсатларининг ижрочиси эди. Сотилган нефтдан қўлга киритилган долларлар қурол-яроқ сотиб олиш учун Америка ва Европанинг ҳарбий корхоналарига борарди. Арабистонда ҳукмрон режим Ғарб давлатларини нефт билан таъминловчи йирик манбага айланган эди. Арабистон нефтидан тушадиган долларлар Ғарбдаги ҳарбий корхоналар фаолиятларини яхшилаган эди. Бошқа томондан, ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилган қурол-яроқлар Америка раҳбарлигидаги Ғарб давлатлари сиёсатларини Исломий мамлакатларда амалга ошиши учун хизмат қиларди ва қилмоқда.
Американинг Ўрта Шарқдаги сиёсатларини амалга ошириш учун Арабистоннинг роли Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин янада ошди. Эронга қарши Ироқ баъс режимининг уруши бошланганида ҳам Арабистон ва Қувайт каби давлатлар уни ҳарбий тажҳизотлар билан кўпроқ таъминлашарди. Ўтган йиллар давомида Ўрта Шарқ ва жаҳонда юз берган барча ҳодисалар жараёнида Арабистон Эронда мавжуд исломий тузумга қарши мавқе тутарди ҳамда бошқа мамлакатларда ваҳҳобийлик тафаккурини ёйишга ҳаракат қиларди ва ушбу заминада махсус дастурлар ишлаб чиқарган эди. Ушбу ҳаракатлар натижасида “Ал-Қоида”, “ИШИД” ва бошқа террорчилик гуруҳларнинг шаклланишига имкон яратилади.
Милодий 2016 йилда демократлар партиясидан бўлган сенатор Крис Мурфий Американинг ташқи алоқалар кенгашида сўзлаган нутқида айтган эди: Покистон диний мадрасаларида экстремистик мазмун ва мундарижага эга китоблар асосида талабаларга таълим берилади. Ушбу китоблар ваҳҳобийлик ақидалари асосида ёзилган.
Мурфининг эътироф этишича, мазкур мадрасаларда таълим олувчи талабаларга айтилади: салибий урушлар ҳач қачон тамом бўлмайди ва Ғарбнинг мактаблари , кўмаклашиш ташкилотлари, давлат идоралари ва янги қурол –яроқлари ҳам Исломга ҳужум қилишга қаратилган. Бизнинг диний вазифамиз кофирларга қарши урушишдир. Бу каби таълимотлар дунёнинг турли минтақаларида, Покистондан бошлаб Косовагача ва Нигериядан Индонезиягача бошқаларга ўқитилмоқда.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Америкалик сенатор Крис Мурфига кўра, Исломдан узоқ бўлган ушбу таълимотлар юз миллионлаб ёш мусулмонларнинг онгларига сингдирилади. 1956 йилда қарийб 244та диний мадраса Покистонда мавжуд эди. Ҳозирги кунда уларнинг сони 24 мингга етган. Шунга ўхшаган диний мадрасаларнинг сони бутун дунёда ошиб бормоқда. Мени тўғри тушунинглар, ушбу мадрасаларда зўравонлик дарс берилмайди ва экстремист гуруҳлар учун бирон қўл кучи мавжуд эмас. Бироқ ушбу мадрасаларда Исломдан шундай бир тарзда таълим бериладиги, шиа аҳли ва Ғарбга қарши бадбинлик ҳаракатлари ошади. Крис Мурфи илова этади: ваҳҳобийлик Исломда турли чалғинишлар ва бидъатларни яратган. Мазкур диний мадрасаларда бериладиган таълимотлар бошқа кишиларга нисбатан нафрат уйғотади. Ваҳҳобийлик доктринасига эргашмайдиганларни хоҳ улар яҳудий бўлишсин, хоҳ насроний ва ёки шиа ва сўфи ва ҳатто сунний бўлишларига қарамай уларни кофир дея аташади.
Айтиш лозимки, 2011 йилда араб дунёсида бошланган қўзғолонлардан кейин ер остида фаолият кўрсатувчи мутаассиблик фирқаси бўлган салафийлар кучлироқ бўлиб юзага чиқа бошлашди. Уларнинг бу даражада кучайиб кетганини Саудия Арабистони яхшироқ билади. Улар Ливия ва Малида мусулмонларнинг кўплаб зиёратгоҳлари ва сўфийларга қарашли диний марказларни бузиб ташлашди. Салафийлар Тунисда ҳам мўътадил бўлган аҳли суннат мусулмонларни шафқатсизларча боштиришга ва санъат асарларини куфр эканлиги айби билан йўқ қилишга уринишмоқда. Улар турли ўлкаларда ҳар куни янги фитналар барпо этишмоқда. Раҳмсизларча қатл этиш ва зўравонликларни кенг кўламда амалга оширишмоқда. Улар Ливаннинг шимолий ҳудудларида ҳам турли фитналарни амалга оширишмоқда. Иордания ҳам салафийлик жараёнларининг гувоҳи бўлмоқда. Сурияда эса салафийларнинг фаолиятлари ўта кескин кайфиятда авж олган. Уларнинг ушбу мамлакатда тўратаётган инқирозлари барчага маълум. Бироқ бу ерда илгари суриладиган муҳим ва ўринли савол шуки, ушбу салафий гуруҳларнинг орқасида кимлар турибди? Хавфсизлик хизматлари, дипломатик корпуслар ва минтақа таҳлилчилари Саудия Арабистони ўзининг нефтдан оладиган йирик маблағлари орқали салафийларга ёрдам бераётганини айтишади.
“Ҳозирги замон салафийлиги; Ғарбда фирқа қўзғолонлари” китобининг муаллифи Самир Амғор бу борада айтади: “Мавжуд ҳужжатлар асосида Арабистон салафий гуруҳларга молиявий ёрдам бераётгани маълум бўлган.”
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.