Январ 09, 2017 16:01 Asia/Tashkent

Оятуллоҳ Буружердийнинг ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,   Ал-Азҳар университетининг ректори бўлган вақтида  Шайх Шалтутнинг муҳим ишларидан бири аҳли сунна мазҳабларининг фиқҳ дарслари қаторида шиа фиқҳини  ҳам ўқитиш рухсатини беради.

Унинг натижасида  Ал-Азҳар университети устозлари ва талабалари  учун янги уфуқ очилади. Бу тадқиқотчи Ислом мазҳабларининг барча фиқҳий ақидалари  ва назарияларини ўрганади ва ҳар ҳукмнинг далили кучроқ бўлганини ижрога қўяди. У   барча мазҳаблар уламоларининг далилларини қиёслаб, улар  ўртасида қайси далилнинг асоси кучли  бўлса, ўзининг мазҳабидан бўлмаса ҳам,   ўшани қабул  қилиш лозимлигини  айтади.   

Унинг таъкидлашича, мусулмонлар фиқҳлари таассуб ва нафсоний ҳаволардан узоқда бўлиши лозим ҳамда мусулмонлар  Ислом асосини мустаҳкамлайдиган, оила фаровонлигини таъминлайдиган ва ижтимоий манфаатлар учун бўладиган ҳар бир ақида ва андешани  бир-бирларидан қабул қилишлари лозим.

Оятуллоҳилузмо Буружердий ҳам етук диний пешво ва уламолардан эди. У ҳам мусулмонлар ваҳдати ва Исломий мазҳабларни яқинлаштиришни доимо диққат марказида қўйган эди. Ул ҳазрат шамсий 1325 йилда вафот этган Оятуллоҳ Исфаҳоний пешволигидан кейин  шиалар оммасининг пешвоси бўлишга ноил бўлади. Ул  ҳазрат шиа ва  аҳли суннанинг рижол ва ҳадис фанларида етук олимлардан бири  ҳисобланарди.

Оятуллоҳилузмо Буружердий  пешволик даврида ҳам ва кейинги фаолиятларда  ҳам мусулмонлар масалаларига эътибор қаратади. У хусусан, ваҳдат муаммоларини ҳал этиш ва   низоларни камайтириш ҳам Ислом байроғи остида фирқа ва уларнинг эргашувчиларини ўзаро яқинлаштиришга ҳаракат қилади.

Мусулмонларнинг   ёмон вазиятлари, Исломий мамлакатларда бегоналарнинг ҳукмронлиги, мусулмонлар ўртасидаги адоват ва бадбинлик каби муаммолар уни мусулмонлар  ваҳдати ва бирдамлиги учун бўлган ҳаракатини янада оширган эди.

Шайх Шалтут ва Оятуллоҳилузмо Буружердийнинг  яқин ёндашувлари ақида ва ҳаракатлари мусулмонларнинг бирлашишлари ҳамда исломий ваҳдат  ва унинг назариявий  асосларини яратишда ижобий таъсирга эга эди. Ушбу ёндашувлар  асосида Шайх Шалтут  ўзининг маъруф ва муҳим фатвосини чиқаради.

Шайх Маҳмуд Шалтут берган ушбу фатвосида эслатиб қўядики, аҳли суннанинг  тўрт мазҳабига эргашувчилари  бошқа мазҳабларга, жумладан имомия мазҳабининг  фиқҳларига  таяниб, дин   аҳкомларига эргашишлари  мумкин.

Оятуллоҳилузмо Буружердий  ҳам, таъкидлаб ўтганимиздек, етук диний пешво ва  уламолардан эди ва доимо исломий ваҳдат  масаларига эътибор қаратарди ҳамда исломдаги  мазҳабларни яқинлаштириш учун сайъ –ҳаракатлар қиларди. Ул ҳазратга кўра, фиқҳий масалалар нафақат имомия мазҳаби қолабида , балки исломдаги бошқа мазҳаблар қолабларида ҳам баҳс этилиши лозим ва ихтилофли масалаларда  барча  мазҳабнинг фиқҳий асослари назарда тутилиши лозим.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Устод шаҳид Муртазо Мутаҳҳарий   марҳум Оятуллоҳ Буружердийнинг йирик хизматлари борасида ёзади: “ Оятуллоҳ Буружердий  айрим замондошлардан фарқли равишда  халофат ва имомат  масалаларини хос тарзда ўртага ташларди ва   унинг ушбу заминадаги баҳслари бошқаларга ўхшаб ихтилофларни оширмасди.

Ул ҳазратга кўра,  ушбу масала нима бўлса ҳам  тарихий  бир мавзу  бўлиб, ҳазрат Али (а) нинг  ёндашувлари бошқа хулафодан фарқли ўлароқ  кўрсатмоқдаки, Ислом манфаати учун  мазкур масала этагини кенгайтириш лозим эмас, балки турли душманлар қаршисида  мусулмонлар бирлигини таъминловчи масалаларга эътибор қаратиш лозим. Оятуллоҳ Буружердий айрим диний ҳавзалардаги уламоларга  хитобан  айтган эди: “Бугунги кунда халофат мусулмонларнинг эҳтиёжига айланган масала эмаски, ўзаро жанжал этайлик.  Эндиликда бу баҳслар  тарихий бир масалага айланган. Мусулмонлар учун фойдали бўладиган нарса шуки, аҳкомларни қайси манбадан олишимизни яхши билишимиз лозим.”

Оятуллоҳилузмо Буружердий  шиа ва суннат аҳли ўртасида тушуниш ҳусни бўлишини истарди. Зеро ушбу йўл билан, бир томондан, муқаддас ислом динининг азим мақсади бўлган ваҳдатни таъминлаш мумкин эди ва бошқа томондан, шиа аҳли ва шиа  фиқҳини ҳамда шиа маорифини аксариятни ташкил этувчи  аҳли суннатга таништирарди.

Ул ҳазратнинг пешволик қилган даврларида  ўтган юз йилликлар давомида биринчи бор шиа ва сунний руҳонийлари ўртасида  дўстлик мустаҳкам бўлади.  Суннат аҳлидан бўлган Шайх Абдулмажид Салим ва унинг вафотидан кейин Ал-Азҳар университетининг ректори Шайх Маҳмуд Шалтут  ўрталарида дўстлик муносабатлари барқарор бўлади ва бир-бирларига мактублар ёзишади.

Исломий ваҳдатга оид фикрларнинг асослари Оятуллоҳ Буружердийнинг таҳсил олаётган даврларида ўша вақтдаги уламолар гуруҳи таъсирида шаклланган эди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.