Исломда соғлом оила
Бу олим фикрига кӯра агар эр-хотин орасида бепарволик, ҳис-туйғулар бӯлмаслиги, айрилиш билан қӯрқитиш, улар бир-бирларининг эҳтиёжларига нисбатан бефарқ бӯлишса оилавий муносабатлардаги инқирозни вужудга келтиради.
Оилавий ҳаётда хушбахтбӯлган ва мудом оилавий мушкулотга учрайдиганлар орасидаги фарқ нимада?
Барча оилавий бахт-саодатга эришиш учун оила қуришади. Аммо ҳаммага ҳам оилавий саодатда яшаш насиб қилавермайди. Нега бундай бӯлади? Бу масала соҳа мутахассислари таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда.
Инглиз психолог доктор Спаржон йиллар бӯйи шу соҳада олиб борган тадқиқотларига биноан: Муваффақиятли оилада эр-хотин бир-бирларини табий эҳтиёжларини қондиришади. Улар бир-бирларининг қадрига етиб, муносиб фурсатда бир-бирларига севги изҳор этишади.
Бу олим фикрига кӯра агар эр-хотин орасида бепарволик, ҳис-туйғулар бӯлмаслиги, айрилиш билан қӯрқитиш, улар бир-бирларининг эҳтиёжларига нисбатан бефарқ бӯлишса оилавий муносабатлардаги инқирозни вужудга келтиради.
Аллоҳ таоло инсон ҳаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган. Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром харишдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун уйланишга амр этган. Аллоҳ таоло уйланиш никоҳли оила қуришни инсон наслининг боқий қолиши учун, наслининг кўпайиши учун энг яхши васийла қилиб қўйган.
Эркак-аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади. Уйланиш туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади.
Эркак ва аёл яратилиш аслида бир-бирини мукаммал этувчи фитратга эга бӯлиб, руҳий ва жинсий жиҳатдан бир-бирларидан фарқланишади. Эркак ва аёллар орасидаги бу фарқиятлар жамиятнинг ривожланишига олиб боради. Шу фарқиятлар сингари эркак ва аёллар бир-бирига моил бӯлишларига сабаб бӯлади.
Ҳар бир миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва аҳамияти бениҳоят салмоқлидир. Агар оила соғлом бўлса, жамият ҳам мустаҳкамдир, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир. Кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик каби оилавий анъаналар жамиятдаги маънавий қадриятларнинг муҳим манбаидир.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ислом таълимотига кўра оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбаримиз (с)-нинг ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Аллоҳ таоло шу боис эр ва хотиннинг оила қуриб кўпайиши учун уларнинг тотувликда, аҳилликда бир-бирларига шафқат ва меҳрибонлик билан ҳаёт кечиришларини буюрган.
Оила жамиятнинг ажралмас бир бўлагидир. Чунки жамият оилалардан ташкил топади, оила эса инсонлардан. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият, қолаверса бутун мамлакат тинчлиги ва осойишталигига мустаҳкам пойдевор бўлади.
Оила — муқаддас даргоҳ. Биргина шу муқаддас сўзининг оилага нисбатан ишлатилишида чуқур маъно ва моҳият мужассам. Зотан, миллатнинг эртанги кунига дастлаб оилада пойдевор қўйилади, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи авлод шаклланади, миллий маданият, урф-одатлар, ахлоқий-маънавий қадриятлар асраб-авайланади, жамият тараққиётининг иқтисодий фаровонлик ва маданий юксалишларига асос солинади, мустаҳкамланади. Инсонга хос бўлган чинакам ҳаётни, фаровон ва бахтли турмуш шароитини мана шу амалларсиз тасаввур этиб бўлмайди, албатта.