Январ 16, 2017 15:12 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Мардум Солори газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, бугун Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури ижро этилишининг биринчи йиллигидир. Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг ҳаяжонли ва оғир музокаралари тахминан икки йил давом этди ва эронлик музокарачилар ҳайати ўзига ишонч ҳамда раҳбарлик ва халқнинг қуллаб-қувватлашиши билан музокараларни муносиб йўналишда олиб борди. Эҳтимол айтиш мумкинким, Эроннинг кўтилган барча умидлари тўлиқ бажо келтиргани йўқ, аммо муҳим нарса шундан иборатким, Эрон бу саҳнада жаҳоннинг олтита қудрати билан кўраш олиб борди ва ўзини яхши намойиш этди. Америка айниқса Трампнинг президентлик даврида ўзининг режа ва дастурлари билан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури ижро этилишида бўзғинчилик қилиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқдаким,  бунга мутлақо сабр-тоқат қилиш ва қабул қилиб бўлмайди ҳамда бунга жавоб бериши лозим. Аммо Америкада ҳоким бўлган янги ҳайат ташқи дунё билан тортишаётган биринчи ҳодисаси эмас ва улар барчалар билан мушкулотга юзмаюз бўлган. Албатта Эрон Ислом Жумҳурияти Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурида ўзининг ҳақ-ҳуқуқини амалда татбиқ этиш учун ўзининг позициясини сақлашга таяниш билан ўз сайъ-ҳаракатини давом эттиради. Америка ҳам хато билан тўла ўзининг йўлидан қайтиши ва унинг ўрнини қоплашидан бошқа чораси йўқ. Ҳамда Америка Вашингтон музокаранинг бир томони бўлган, бошқа бешта мамлакатлар ҳам бу музокарада иштирок этаётган ҳамда хавфсизлик кенгаши резолюцияси уларни қуллаб қувватлаётган келишувига қарши чиқолмайди ва унинг қайта кўриб чиқишни талаб қилолмайди.

                                    ******

Хуросон газетаси шундай келтиради, Париж конфренцияси шундай бир ҳолда ўтказилмоқдаким, Натаниёҳу уни “беҳуда” деб билди. Фаластинликлар ҳам юзмаюз бўлган бўҳронни ҳал этиш учун Франциянинг “икки давлатлик” лойиҳасига умид қилишмайди. Аммо нима учун Натаниёҳу Париж конфренциясини беҳуда деб билмоқда ва унга нисбатан бирон бир мойиллик зоҳир этмаяпти? Бунинг биринчи омили эҳтимол сионистик режимга қарши қабул қилинган охирги резолюция бўлса керак. Бу режимнинг ноқонуний равишда шаҳарчалар қуриши ва Тель-Авивга қарши резолюцияни тасдиқлаш учун ягона консенсусга келиш Натаниёҳунинг ушбу йиғилишдан қул тортишига сабаб бўлган уша хавотирланиш ҳисобланади. Натаниёҳу Исроилга қарши вужудга келган консенсус Парижда ҳам исроилликлар манфаатига бўлмаган келишувга ноилож қолиб тан беришидан қурқмоқда. Бошқа томондан Тель-Авив шундан қурқадиким, ҳукумат тизими иккига бўлиниши билан фаластинликлар муқовимат қилишдан қул тортишмайди. Шунингдек Натаниёҳу Обаманинг хайрлашуви билан банд бўлиб қолган ва агар Трамп қудрат бошига келса у ваъда бергенидек келажак бошқача ранг-тус олиши мумкинлигини яхши билади.

                                    ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Баҳрайн инсон ҳуқуқларини поймол этиш ва уч нафар ёшларни ўлдириши билан кенг эътирозларнинг саҳнасига айланган. Баҳрайн Вашингтон ва Арабистоннинг энг яқин иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. Бу мамлакат араб баҳорининг бошланишидан бўён халқнинг кенг эътирозлари билан юзмаюз бўлган. Аммо Баҳрайн давлати эътирозчиларнинг кўча намойишларига нисбатан қупол ва душманлик билан муносибат қилиш ва инсон ҳуқуқлари стандартларига эътибор қаратмасликка айбланмоқда. Минтақада ёлғиз қолган ва минтақадаги стратегиялари мағлубиятга юзмаюз бўлган Ол-Саъуд режими  Ол-Халифани ўзи билан сақлашга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Уч нафар ёшларни ўлдиришда Арабистон кенг рол уйнагани аниқ. Ҳолбуки Баҳрайн халқи йиллар давомида Ол-Халифа режими сиёсатларига нисбатан кенг эътироз қилишмоқда ва бу режим ушбу халқнинг инқилобини нобуд қилиш пайидадир. Баҳрайнда инсон ҳуқуқларини поймол этиш билан Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка эътироз қилишларининг жойи буш қолмоқда. Албатта шак-шубҳа йўққим Ғарб қандай бўлмасин стратегик минтақа бўлмиш Ўрта Шарқда ўзининг иттифоқчисини қулдан бой беришни хоҳламайди. Ол-халифа режими бу қатл этишлардан кейин халқ эътирозларидан қурқиши ва оғир тўловлар тўлаши лозим.