Январ 17, 2017 14:16 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 29- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 18- кунидир.

Бундан 328 йил муқаддам, 1689 йилнинг 18 январ куни  франсиялик машҳур мутафаккир ва ёзувчи Шарл де Монтескьё дунёга келди. Унинг ақидалари Франсуз инқилоби жараёнларини тезлаштиришга жиддий таъсир кӯрсатди.

Мутафаккирнинг энг машҳур асари "Қонунлар руҳи ҳақида"  бӯлиб, 1748 йили Женевада чоп этилди. У бу китобида инсоният тарихи давомида вужудга келган ҳукуматлар ҳақида баҳс юритиб, улардаги табиий ва инсоний қонунлар, шунингдек, улар орасидаги муносабатлар ҳақида фикр юритади.

"Форс мактублари", " Ҳақиқий тарих" китоблари ҳам    Шарл де Монтескьёнинг энг яхши асарларидир. Машҳур мутафаккир 1755 йили оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххх

1689 йилнинг 18 январ куни, яъни бундан 102 йил бурун биринчи жаҳон уруши жараёнида Франсия, Англия ва Россия ӯртасида "Махфий  келишув" номи билан машҳур бӯлган шартнома имзоланди. Бу шартномани вужудга келтирган зарурат   Усмонли турк давлатининг Биринчи жаҳон уруши   асосий бошловчилари Германия ва Австрия иттифоқига қӯшилиши бӯлди. Зеро, Туркия бу иттифоққа қӯшилгач, Россиянинг ҳарбий кемалари Қора денгиз орқали иттифоқдошларига бориб қӯшилиш имкониятидан маҳрум бӯларди. Бу шартнома асосида Франсия, Англия ва Россия иттифоқи Қора денгизни Ӯрта ер денгизи билан бирлаштирувчи Дордонел буғозига ҳужум қилишди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 65 йил илгари, яъни ҳижрий-қамарий 1373 йил рабеуссони ойининг 19-куни тақлид маржаларидан бири, машҳур олим оятуллоҳ Саййид Садруддин Садр оламдан ӯтди. Саййид Исмоилнинг фарзанди Саййид Садруддин Садр Омилий  ҳижрий-қамарий 1299 йил Козимайн шаҳридаги исломий одоб ва тақвога қатъий риоя этувчи фазилатли хонадонда дунёга келди. У бир муддат Карбалода таҳсил олгач, Нажафи ашраф шаҳрига бориб, у ерда Охунд Хуросоний, Саййид Муҳаммад Козимий  Яздий ва Мирзо Ҳусайн Нойийний каби замонанинг улуғ  олимларидан сабоқ олди.

Оятуллоҳ Саййид Садруддин Садр ҳижрий-қамарий 1339 йил Эронга сафар қилиб, 6 йил давомида Имом Ризо (а)нинг муборак ҳарами қошида шогирдларга таълим ва тарбия бериш иши билан шуғулланди.  Оятуллоҳ Садр Қум илмий ҳавзасининг асосчиси оятуллоҳул узмо ҳож шайх Абдулкарим Ҳоирий  Яздийнинг тавсияси билан Қумга келди ва шайх Абдулкарим вафотидан сӯнг илмий ҳавза раҳбарлигини зиммага олиб, уни такомиллаштириш ишига ҳисса қӯшди.

"Усули дин", "Ҳошия бар кифоятул усул ва хулосатул фусул" асарлари буюк олимнинг қаламига мансуб.

Оятуллоҳ Саййид Садруддин Садр Ливан шиаларининг раҳбари имом Мусо Садрнинг падари бузрукворидир.