Биз билан Эронга келинг
Гармсор тумани
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Сайёҳатни хуш кўрадиган азиз мухлисларимизга маълум қилганимиздек, масоҳати 135 минг гектар бўлган “Хушяйлоқ” қўриқланган минтақасида об-ҳавонинг хилма-хиллиги сабабли турли наботот ва ҳайвонот оламининг ўзаро яқинлигини яққол кузатиш мумкин.
Мазкур минтақада Каспий ўрмонларига хос бўлган заранг ва дубнинг бир нави бўлган баландмозу дарахтлари биёбон иқлимига мос бўлган тоғ кичик дарахтлари ўсади. Ҳайвонлардан эса қизил бўғи, шуко, кийик ва зебрани ушбу минтақада кузатиш мумкин.
“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақаси майдонининг ярми Гулистон вилоятининг ўрмонли минтақаларида ва бошқа қисми Семнон вилоятининг кенг даштлари ҳамда паст ва баланд бўлган ерларида жойлашган.
Ҳайвонот оламининг ушбу қўриқхонаси даштли ва ярим даштли совуқ ноҳияда жойлашган. Ёмғиргарчиликнинг мезони минтақа миқёсида шарқий ва жануби-шарқий ноҳияларда 200 миллиметрни ҳамда тоғли ва ўрмонли ноҳияларда 500 миллиметрни ташкил этади.
“Хушяйлоқ” қўриқланган минтақасида 41та табиий булоқ ҳам мавжуд. Бунга илова тоғ дараларидан оқувчи еттита сув жараёнлари ҳайвонот оламини сув билан таъминлайди. Мутахассислар мазкур минтақада ҳайвонларнинг 30- 34 хили яшашини аниқлашган. Ҳозиргача ушбу минтақада қушларнинг ҳам 90 тури борлиги аниқланган. “ Хушяйлоқ” қўриқланган минтақанинг табиий манзаралари ҳам жуда жозибалидир.
Суҳбатимиз давомида Семнон вилоятининг бошқа муҳим туманларидан бири Гармсор ҳақида сизга маълумот бермоқимиз. Гармсор тумани, жуғрофия тили билан айтадиган бўлсак, Семнон вилоятининг энг ғарбий бўлган туманларидан ҳисобланади ва унинг масоҳати ўн минг гектардан кўпроқ ҳудудни ташкил этади. Мазкур туман маркази Гармсор шаҳри денгиз сатҳидан 825 метрни ташкил этади. Ушбу шаҳарнинг Семнон шаҳригача бўлган масофаси 110 километрни ва Теҳронгача 100 километрни ташкил этади. Гармсор туманининг уч томони ясси тоғлар билан чекланган ва бир томони биёбон орқали очиқдир.
Гармсорнинг иқлими иссиқдир. Шу сабабдан Семнон вилоятида яшовчи айрим кўчманчи қабилалар ёз фаслларини Гармсор яйловларида ва қиш фаслларини Фирузкуҳ минтақаларида ўтказишади. Яъни чорвачилик билан шуғулланувчи қабила гуруҳларининг яйлоқлари Гармсор ҳисобланса, қишлоқлари Фирузкуҳ минтақалари ҳисобланган.
Гармсор туманида турли маҳсулотлар етиштирилади.Буғдой, арпа, пахта, қовун ва анжир ушбу туманда етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳисобланади.
Айтиш лозимки, Гармсор минтақаси авваллари Хор дея аталарди. Ҳижрий-шамсий 1316 йилда бутун Эронда темир йўл қурилганидан кейин Хор номи Гармсорга айлантирилди.
Икки минг йил олдин ашконийлар даврида Гармсор уларга қарашли музофотлардан бири эди. Тарихий манбаларда ёзилишича, Хор минтақаси бир муддат сомонийлар, кейинчалик Оли Зиёр ва замон ўтиши билан алавийлар ҳамда Диёлма Оли Буя ва ғазнавийлар тасарруфи остида бўлган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
“Мўъжам ал-Булдон” китобида Хор Рай ноҳиясининг тарихий ва йирик шаҳри сифатида қайд этилган. Ибн Ҳавқал ҳам тўртинчи асрда ушбу минтақага ишора этиб, Хорни обод, гўзал ва кичик шаҳар эканлигини ва унинг суви Дамованд тоғи орқали таъминланишини таъкидлаган.
Ҳар ҳолда тарихий ҳужжатлар кўрсатмоқдаки, Хор , яъни Гармсор шаҳри ўтмишда Эроннинг обод шаҳарларидан бўлган. Аммо мўғулларнинг ҳужумлари, кейинчалик туркман ёғийларининг босқинчиликлари ҳамда қуруқчиликлар натижасида юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ушбу шаҳарни вайронага айлантиради. Айниқса, мўғулларнинг ушбу минтақага қилган ваҳшиларча ҳужумлари Гармсорни Эроннинг бошқа минтақаларига ўхшаб аҳолиси йўқ бир харобага айлантирган эди.
Гармсорнинг тарихи билан озроқ танишиб олдик. Энди ушбу минтақанинг тарихий ёдгорликлари борасида сизга маълумот берамиз. Гармсорда ҳам имомзодалар мақбаралари, кўплаб карвонсаройлар, қадамжолар, қалъалар, тарихий тепалар, сувни захира этиш иншоотлари ва қадимий бинолар мавжуд.
Ушбу тарихий ёдгорликларнинг барчаси борасида маълумот бериш учун вақтимиз етарли эмас. Шу боисдан уларнинг фақат айримлари билан сизни таништирмоқчимиз. Гармсор жанубидаги биёбон томон 50 километр борганингиздан кейин Сиёҳкуҳ номли тепалик мавжуд. Сиёҳкуҳ тепаси шимолида учта қадимий бино кўзга ташланади. Маҳаллий аҳоли уларни қаср деб аташади.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.