Январ 19, 2017 14:26 Asia/Tashkent

Худойим,  бандаларинга ӯз кароматинг ва лутфингни дариғ тутмагин ва дунёни исьёнгарлар ва золимларнинг қӯлидан қутқаргин.

Худойим,  бандаларинга ӯз кароматинг ва лутфингни дариғ тутмагин ва дунёни исьёнгарлар ва золимларнинг қӯлидан қутқаргин. Нажоткорнинг зуҳур этиши кунига қадар юракларимизда тароват топишлари учун умид гулларини парвариш этишимизни ва осмон ӯзининг барча саховатлари билан биз учун раҳмат эшикини очади деб ӯзинг айтган эдинг. Ҳақиқатан ҳам сен берган ваъдалар рост ва чин дилдандир. Охирзамонда  зулм ва истибдод ҳукумрон бӯлганидан сӯнг мавъуд нажоткорнинг зуҳур топиши  иллоҳий анъаналар ва динларнинг диққат -эътиборига қарор олган ҳақиқатдир. Иллоҳий элчилар ва пайғамбарларнинг инсонларга тинчлик ва адолатдан тӯла ҳаётнинг етиб келиши паёмини етказишган. Агарчи исломдан олдинги пайғамбарлар китобларнинг аксарияти чалғинишдан холи эмас эди.  Аммо бу ҳақиқат кӯп китобларда ҳалигача кӯзга ташланади. Қизиқарли томони шундаки айрим бу башоратлар шу даражада ошкордирким ҳатто нажоткорнинг сифатлари ва насабини ҳам баён этади.

Дунё мазҳабларининг бузургворлари ёки иллоҳий пайғамбарлар томонидан баён этилган нажоткорнинг хусусиятларига аҳамият қаратиш билан бу башоратларни тўрт заминага бӯлиниш мумкин.
Биринчи қисми нажоткорнинг қиёми ва зуҳур топиш хусусиятларини баён этадиган башоратдир. Ҳамда унинг миллатлараро кенг эканлигини баён этади.
Иккинчиси эса нажоткорнинг шахсияти ва охирул замон пайғамбари хонадонига мансуб эканлигини баён этадиган башоратдир.Учинчи башорат зуҳур топиш дунёсининг белгилари ва  воқеаларнинг вужудга келиш замонини баён этади.

Охири башоратлардан айримлари халқни нажоткорнинг зуҳур топиши учун интизорлик тортишлари ва тайёр бӯлишларига даъват этади. Бу тӯрт паём ва башорат самовий китоблар оятларининг мажмуаси ӯртасида кӯзга ташланади.

  Самовий китобларда келтирганига кӯра оламнинг нажоткори бундан олдин жаҳонда собиқаси бӯлмаган қиёмни тайёргарлик кўради ва унинг ҳаяжонлари ва асоратлари бутун дунёни қамраб олади. У барча инсонларни покизалик ростлик ва динига ҳидоят этади.  "Ҳажжи Набий " китобида Аллоҳ таолонинг нақлига асосланиб шундай келтиради: "Барча умматимни ҳаяжонга келтираман. Барча қавмларга матлуб бӯлган шахс албатта келади.  Сафниёи Набий китобида умумий ҳидоят ва қиём натижасининг кенг эканлигига ишора этиб марҳамат қилади:  "Ҳақ динига инсониятнинг барча қатламларини йиғиш мақсадида султонлар ва турли давлатларни нобуд этаман.Уша вақти пок шахсни  бир томонга ибодат қилиш ва Худо номига ҳамани даъват этиши учун қавмларга қайтараман. "

Айрим башоратларда нажоткорнинг хонадони насл -насаби баён этилади. Жомосб китобида  ӯтган тарихий ҳодисалар ёки келажак воқеаларнинг айримларида подшоҳлар, анбиёлар ва авлиёларнинг аҳволлари зикр этилган. Бу китоб зардушт номидан мавъуд нажоткор ҳақида сӯз юритилади ва уни Бани Ҳошим фарзанди деб билади. Бу китобнинг башоратида шундай нақл қилинади:«Тозиён сарзаминидан катта бошли, йирик танали ва бақувват бир киши чиқиб, ўзининг бобокалонининг динини қайта жонлантириш учун кўп сонли сипоҳлари билан бутун ер юзини эгаллайди ва унда адолат билан ҳукмронлик қилажак

Довуд алайҳисаломнинг "Забури "-да малик номи билан охируз замон пайғамбари ва маликзода номи билан мавъуд нажоткор ҳақида эслатиб ӯтиладиким иллоҳий адолатни энг комил ва энг буюк рамзи ҳисобланади. Бу китоб ӯзининг башоратларида нажоткорнинг қиёми ва унинг зуҳур топишидан сӯнг дунёда адолатнинг барқарор бӯлишига ишора этилади. Довуд "Забурида " дуо қолибида шундай келтиради: "Эй Худойим!  Ӯз аҳкоминг ва шариатингни маликка ва ӯз адолатингни маликзодага ато этгин, токим қавм сени адолатга ва фуқаролар сени инсофга ҳукм этсинлар,  мискинларнинг фарзандларига нажот берсин ва золимларни мағлуб этсин.

Ул ҳазратнинг зуҳур қилишларига бўлган ишонч-эътиқод ва умидворлик одамларга куч – қудрат бағишлайди. Мана шу ишонч ва умидворлик одамларни ул ҳазрат зуҳур қилишларининг даври етгунга қадар, зулму истибдод, адолатсизлик, ижтимоий ва маънавий фасод – бузғунликларга қарши курашга ундайди. Шу сабабдан, тирик имомнинг муқаддас вужудига ишонган инсонлар ул ҳазратнинг ёнларида бўлиб кўра олишмаса-да, ўзларини ёлғиз деб, билишмайди. Ушбу ишонч дилларда умидворлик ҳиссини кучайтиради, комиллик ва етуклилик сари ҳаракат қилишга ундайди, одамларнинг руҳ – жонини буюк жаҳоний инқилобни англаб етиш ва уни қабул қилишга шайлантиради.