Эрон матбуотига бир назар
Эрон, Хуросон ва Рисолат газеталари
Бугун Эроннинг барча газеталари Теҳронда вужудга келган ёнғин ва Пласко биносининг қулаб тушиши ҳодисаси ва ушбу ҳодисада халқ ва ўт учирувчилар ўртасидан ҳалок бўлганларга ишора этади ва бу ҳодиса ҳақида батафсил хабар ва мақолаларни нашр этмоқда.
Эрон газетаси бу хусусда шундай ёзади, Теҳрон хиёбонида жойлашган Пласко биносида юзага келган ёнғин агарчи оғир ва ачинарли бўлсада, аммо биз ҳаммасизга шуни кўрсатдиким, биз энди шаҳарни мудирият этиш ситемасининг янги босқичига кирганмиз ва бу ҳам бўлса ҳозирги кунда иморатларнинг фойдали умрига эътибор қаратиш ҳисобланадиким, ҳозирги кунда уларнинг умри охирга етган. Ҳозирда дунё бўйлаб умумий тарзда диққат-эътиборга қарор олган нарса бу бу ҳодисалардан ўрнак олиш, йўл-йўриқларни ва қарорларни тузатишдан иборатдир. Қолган газеталар ҳам бу ҳодисанинг охирги хабарларини инъикос этиш билан ушбу ҳодисадан ўрнак олиш заруратига ишора этиб ўтишади.
******
Хуросон газетаси шундай ёзади, Дональд Трамп қасамёд қилди ва расмий равишда Американинг 45-чи президенти бўлди. Аммо муҳим масалани бўлишимиз лозимким, Трампнинг президентлик даврида халқаро арсада интеграция- яқинлашишнинг келажаги қандай бўлади. Америка ўзининг халқаро муносибатларида “бир ёқлама фаолият олиб бориш ” томон ҳаракат қиладими ёки Трампнинг президентлик даврида халқаро арсада “бир нечатомонлама” фаолиятни олиб борадими? Трампнинг психологик ва дарк этиш муҳитида тафаккур ва сиёсат таркиб топган бир системадир ва фикрий нуқтаи назаридан кичик Бушга амалиёт дастурларини тақдим этадиган жипсланган бир команда назарга ташланмайди.
Трамп амалда изчил бир қарашга эга эмас ва масалаларга бошқача қарашларга эгадир. Трамп мукаммал бир команда ва системага эга бўлмаслигини эътиборга олган ҳолда, кичик Буш каби рафтор қила олиши назарга ташланмайди.
Жумҳурийчилар партияси шунингдек ўз ичида Трампга нисбатан қандай муносибат қилишда ягона бир ҳамжиҳатликка ҳам эга эмас. Шундай назарга ташланадиким, Трамп ҳокимиятининг даврида Американинг хавфсизлик ва хорижий сиёсатлар системаси давом этишида кичик ўзгаришлар вужудга келади. Бу ўзгаришлар Американинг ўз иттифоқчи мамлакатларига нисбатан ўз зиммасига олган мажбуриятлари ва халқаро арсада хавфсизлик ҳузури мизонини камайтиради. Аммо Америка бир ёқлама фаолият олиб бориш томон ҳаракат қиладими ёки Трампнинг президентлик давридаги Америка кенг кўламда халқаро арса билан бир ёқлама ёки бир неча томонлама фаолият олиб борадими айтиш қийин.
******
Рисолат газетаси шундай келтиради, Бирма мазлум мусалмонлари будоий экстремистларининг ноинсоний сайъ-ҳаракатлари ва душманликлари оловида қурбон бўлаётган бир ҳолда, инсоний геноцид баробарида инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш бўйича ёлғончи иддаочилари сукут сақлашмоқда.
Ва бу ўртада исломий мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган тортишув ва тафриқалар бу фожеанинг мураккабланиши сабабига айланган ва улар 21-чи асрнинг энг катта оммавий қирғинига қарши кўраш олиб бориш учун таъсирчан сайъ-ҳаракат этишмайди. Ноаниқ келажак ва ўлим билан юзмаюз бўлиш бугунги кундаги Бирма мусалмонларининг вазъиятидир ва улар Бирма давлатининг кенг ирқий камситиши ва қуполлигининг қурбонларига айланишмоқда. Ироқ ва Сурияда террористларнинг амалга ошираётган жиноятлари ва бегуноҳ инсонларни ўлдириш билан ҳамзамон Миянмар мусалмонлари ҳам бу ўлка давлатининг геноциди қурбонига айланишган. Будоийлар ва марказий давлатнинг мусалмонларга қарши содир этаётган жиноятлари ҳамда БМТ ташкилоти ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш иддаочилари олдида бегуноҳ инсонларни ўлдириш юз бермоқдаким, улар Миянмар геноцидига нисбатан масъулиятсизлик билан қарашади. Ўлдириш, тириклайин ёқиб ташлаш, тажовуз қилиш, қулга олиш ва мусалмонларни уй-жойсиз қолдириш Миянмар армияси ва давлатининг ҳар кун содир этаётган хатти-ҳаракатлари ҳисобланади ва улар охирги йиллар давомида ушбу мамлакатда исломни нобуд қилишга ҳаракат қилишмоқда.