Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Шайх Шалтутнинг фатвоси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,
Шайх Шалтутнинг мазҳабларни яқинлаштириш йўлидаги муҳим ақидларидан бири Исломнинг таассубга қарши эканлиги бобидаги фикрлари эди. Унинг ақидасига кўра, Аллоҳ барча низоларни наҳйи қилганки, ушбу низо ва ихтилофлар таассуб орқали юзага келган.
Таассуб мусулмонларни пайванд этувчи ипни узади ҳамда кўнгилларда кина ва кудурат уруғини сочади. Аммо ҳақиқатни аниқлаш учун айтилган айрим ақидалар натижасида бўлган ихтилофлар эса фарқ этади ва ушбу мухолифатчилар фикрларига ҳурмат кўрсатиш лозим.
Шайх Шалтутдан сўрайдиларки, айрим халқларнинг фикрича мусулмонларнинг ибодатлари ва муомалалари тўғри бўлиши учун тўртлик мазҳабларининг бирида бўлишлари шарт. Нима учун ушбу мазҳаблар орасида имомия шиаси ва зайдия мазҳаблари йўқ? Сиз ҳам ушбу фикрга бутунлай қўшиласизми ва имомия шиаси мазҳабига эргашишни вожиб ҳисобламайсизми?
Шайх Шалтут ушбу саволларга шундай жавоб беради: “ Ислом ўзининг бирон издошларига муайян бир мазҳабга эргашишни вожиб қилмаган.
Ҳар бир мусулмон аввал аҳкомлари тўғри ёзилган бирон мазҳабга эргашиши мумкин ва агар хоҳласа, кейинчалик бошқа мазҳабни ҳам ўзи учун танлаши мумкин. Унинг бу иши учун айблаш лозим эмас. Шайх Шалтут Ислом тушунчасига бўлган хос ёндашуви асосида билдирган фикрларига кўра, ўн икки имомли шиа мазҳаби билан машҳур жаъфарий мазҳабига аҳли суннат мазҳаблари каби эргашиш шаръан вожибдир. Шайх Шалтут ҳижрий –қамарий 1378 йилнинг 17 рабиъул аввалида Худо Расули (с) ҳамда жаъфарий фиқҳининг раиси ҳазрат Имом Содиқ (а)нинг валодат топган кунлари билан бир вақтда шиа, зайдия, ҳанбалий, шофиий, моликий ва ҳанафий вакиллари иштирокида бошқалар ҳам ташаюъ мактабига эргашиш вожиблиги тўғрисида фатво беради.
Мазкур фатвонинг матни қуйидагича:” Ислом дини ўз эргашувчиларининг биронтасига муайян бир мактабга эргашишни буюрмаган. Ҳар бир мусулмон тўғри бўлган ва унинг аҳкоми махсус китобларда ёзилган мактабга пайравлик қилиши мумкин. Тўртлик мактаблари, яъни шофиий, ҳанбалий, моликий ва ҳанафий мазҳабларига эргашувчи киши бошқа мактаб издошларига қўшилиши мумкин. Ўн икки имомли мазҳаб номи билан машҳур жаъфарий мактаби ҳам шундай бир мактабки, унга эргашиш шаръан аҳли сунна мактабига эргашиш каби вожибдир. Бинобарин мусулмонлар ушбу ҳақиқатни билишлари жоиз ҳамда бирон бир мактабга нисбатан тўғри ва раво бўлмаган таассубдан узоқланишлари лозим. Зеро Аллоҳ дини ва шариати хос мактабга тааллуқли эмас ҳамда муайян бир мактаб билан чекланмайди ва барча мазҳаблар соҳиблари мужтаҳид бўлиб, уларнинг ижтиҳодлари Аллоҳ таоло даргоҳида қабул қилинади. Назар ва ижтиҳод аҳли бўлмаган кишилар ҳам ўзларига манзур тушган мактабга тақлид қилиб, унинг фиқҳий аҳкомига эргашишлари мумкин. Мазкур ҳолатда ибодат ва муомилот ўртасида бирон фарқ бўлмайди.”
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Шайх Шалтут диний таассублар билан биргаликда мусулмонлар ўртасида бегоналарнинг ҳам низо солиш фитналари катта рол ўйнаётганига ишора этиб эслатадики, мустамлакачилар Ислом умматининг жипслигини ҳеж вақт хоҳлашмайди. Зеро ушбу ҳолда бирлашган уммат уларнинг тамагарчилигига қаршилик қила олади.
Марҳум Мирзо Халил Камараий у киши билан бўлган хотирасини ёдга олиб шундай деган эди: “У киши мустамлакачилик фитнасини чуқур англаган эди” ва шундай ёзади: “Мен Мисрда Шайх Шалтут билан икки марта учрашган эдим. Ушбу учрашувда у киши бир сирни бизга фош этди. Ул киши деди: “Мен узоқ вақтдан бери, қарийб ўттиз йилдан бери имомия фиқҳини ўрганиш пайидан эдим ҳамда Ироқ ва Эрондан имомия фиқҳи борасидаги китобларни хоҳладим. Аммо шу охирги вақтларгача ,Миср мустамлакачилик занжиридан нажот топгунга қадар китоблар менга етмасди ва цензура қилинарди. Бироқ канал фатҳ этилганидан кейин сизнинг китобларингизни олдим ва мутолаа қилдим ва ҳужжат мен учун маълум бўлган эди. Мен бирон масъул ва сўзнинг таъсири остида қолмай, ўша фатвони бердим.”
Шайх Шалтут диний таассуб ва бегоналар фитналарига қарши бир вақтнинг ўзида курашиш “Фаластин Ислом конференцияси”да иштирок этиш учун шариф Қуддусга қилган сафарида бошқа уламолар билан жамоат намозини Оятуллоҳ Кошиф Алғато имомати остида уқийди.
Оятуллоҳилузмо Буружердий ва Шайх Шалтутнинг мазҳабларни яқинлаштириш бобида қилган катта сайъ-ҳаракатларига қарамай шиа ва суннат аҳли ўртасида чалғитувчи иккита оқим вужудга келади. Мусулмонлар ўрталарида мазкур такфирий жараёнлар ихтилоф, уруш ва қон тўкишларни йўлга қўядилар. Ушбу икки радикал жараёнлар суннат аҳлидан бўлган салафийлар ва Англиянинг шиа оқимларидан ташкил топган. Бу борада кейинги суҳбатларимизда сизга кенгроқ маълумот берамиз.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.