Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойининг 7-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-сони ойнинг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 26-унидир. Бундан 194 йил олдин милодий 1823-чи йил январь ойининг 26-чисида:
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойининг 7-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-сони ойнинг 27-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 26-унидир.
Бундан 194 йил олдин милодий 1823-чи йил январь ойининг 26-чисида:
Чечак касаллигининг ваксинасини кашф этган Англиянинг табиби Эдвард Женнер вафот этди. У милодий 1749-чи йилда таваллуд топди ва 45 ёшлигида Ҳиндустонда яшаган пайтида чечак касаллигининг ваксинасини топишга муяссар бўлди. Женнер милодий 1796-чи йилда биринчи маротаба чечакка қарши ваксинасини инсон қулига эмлади. У шундай эътиқодга эга эдиким, чечак ваксинасини эмлаш инсонда енгил чечакнинг вужудга келиши сабабига айланади ва ана шу мавзў инсон организмининг ушбу касалликка қарши кўрашишига сабаб бўлади. Женнер йўналишларидан фойдаланиш билан ҳалокатли чечак касалигига гирифтор бўлган миллионлаб шахслар даволанишди.
Бундан 40 йил илгари ҳижрий-шамсий 1355-чи йил баҳман ойининг 7-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон таърихчиси ва ёзувчиси Мужтабо Минавий вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1282 йилда Теҳронда таваллуд топди ва ўрта маълумотини олганидан кейин француз ва энглиз тилларини ўрганди ва турли ишларда фаолият олиб борди. Минавий ўзининг маданий фаолиятларини ўқитувчилик билан бошлади ва университетда ўқитувчи бўлиш босқичигача давом этди. У кўп ёзма китобларни расмга туширди ва уларни илм изланувчилар ихтиёрига қарор берди. Мужтабо Минавий бир нечита адабий ва маданий ташкилотларнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олган эди. У турли халқаро конфренцияларда ҳам қатнашди. Ундан " Ўн беш нутқ", "Озодлик ва эркин фикрлаш " ва "Фирдавсий ва унинг шеъри" каби асарлар ва шунингдек таҳрир этилган қадимий матнлар ва бир нечита таржума қилинган асарлар боқий қолган.
Бундан 14 йил илгари милодий 2003-чи йил январь ойининг 26-чисида:
Германиялик шарқшунос ва исломшунос Анна Мари Шиммель 81 ёшлигида вафот этди. Германиялик шарқшунос ва исломий тадқиқотлар ва мазҳаблар таърихи бўйича мутахассис Анна Мари Шиммель милодий 1922 йил апрель ойининг 7-чисида Германиянинг Эрфурт шаҳрида дунёга келди.
У 15 ёшлигидан бошлаб, бошланғич маълумотларини олиши билан бирга шарқ маданияти билан ошнолик пайдо қилишидан кейин ислом дини ҳақида тадқиқот олиб бориш ва араб, турк, форс ҳамда бошқа шарқ тилларини ўрганиш билан шуғулланди. Бу масала унинг шарқ тилларини ўрганиши учун сабаб бўлди. Ва Анна Мари Шиммель 19 ёшга кирганида Германиянинг Берлин университетидан докторлик унвонини олишга муяссар бўлди. У иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Германиянинг Морбург университетининг исломий тадқиқотлар йўналишида ассистент бўлди. Анна Мари Шиммель кейинчалик биринчи аёл унвонида Анкара университетида мазҳаблар таърихини дарс бериш билан шуғулланди ва йиллар давомида Американинг Горвард университетида ҳам таълим бериш билан машғул бўлди. Профессор Шиммель шунингдек ислом, исломий ирфон, Ҳофиз ва Гётега тегишли масалаларда 100 жилдан иборат китоб ёзди. Бу китоблардан "Шарқ ғазалиёти", "Ибн Хафиф Шерозийнинг сийрати" ва "Жалолиддин Румий" асарларини тилга олиш мумкин. Анна Мари Шиммель ҳамиша фаолият билан тўла ўз умрининг давомида мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган инсонлар ўртасида кўпроқ ўзаро келишувга келишлари учун сайъ-ҳаракат олиб борди. Шу билан бирга шарқ мамлакатлари ва Эронга кўп сафар қилди. У жаҳоннинг турли мукофотларини олишига қўшимча, милодий 1995 йилда Германиянинг китоб сотувчиларининг тинчлик йўналишидаги мукофотини олишга мушарраф бўлди. У шунингдек ўз умрининг охирида Эрон Ислом Жумҳуриятининг Аз-Заҳро университетидан фахрий докторлик даражасини олишга муяссар бўлди.