август 01, 2016 14:36 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Жавон газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Ҳалаб ҳарбий қуршовининг занжири янада қисқариши Америка ва коалициянинг хавотирланиши сабабига айланган. Вашингтон Масквага нисбатан босим ўтказиш орқали ҳозирги ачинарли вазъиятдан чиқишни сўрамоқда. Ҳалабда террористик базанинг инқирозга учраши саноқсиз расвочиликларга эга бўладиган Америка, Исроил ва Араб реакцион мамлакатлар стратегиясининг мағлубиятга юзмаюз бўлиши ҳисобланади.

Агарчи Америка, Англия, Франция ва коалициядаги мувафаққиятсиз бошқа шериклар ушбу йўл орқали Ҳалабнинг ҳарбий қуршов амалиётларида тўхтамни ижод этиш билан қандай бўлмасин қапқонга тушган террористларга кўмак беришга шошилишмоқда. Аммо қарши томон ҳам мумкин бўлган фурсатлардан сўистеъмол қилишда коалиция ва Американинг доимий ҳийла-найрангларидан огоҳ бўлиш билан террористларнинг ҳомийси бўлмиш коалицияга оз бўлсада ҳам ишонишмайди. Бугун бошқа замонларга қараганда ушбу ҳақиқат исботланганким, террористлар, сионистик режим ва Ғарб ҳарбий аскарлар исломий мамлакатларнинг марказига нуфуз топиш йўлида қарор олишган ва агар Сурия ва Ироқда амалий натижаларга эришсалар, албатта исломий бошқа ер-ҳудудларни ҳам ваҳшийликча ҳужумларга қарор беришади. Шунинг учун Ҳалабни тасарруф этиш сионистлар ва Ғарбнинг бошқа фитна-найрангларининг махфий сир-асрорларини ошкор этади ва улар Ироқ ва Шомда мавафаққиятни қулга киритганларида мусулмон халқи учун бошқа мақсадларни кўзга тутганларини намоён этади.      

                                       *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, бугунги кунларда бошпанаҳ изловчи муҳожирлар мавзўси ҳақида Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги келишувлар инқирозга дуч келишнинг эҳтимоли янада ортиб кетмоқда. Туркияда ҳарбий тунтарув вужудга келиши мавзўси бўйича Брюсель ва Анкара ўртасида вужудга келган кескинликлар оқибатида бошпанаҳ изловчи муҳожирлар масаласи бўйича  ушбу икки мамлакатнинг келишувлари ҳам хатар остига қарор олган. Охирги кунлар давомида Европалик расмийларнинг аксарияти ҳам ушбу келишувнинг инқирозга юзмаюз бўлишидан огоҳлантиришди. Ҳар ҳолда Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги кескинликлар ўзига хос босқичга кириб қолган. Бу кескинликлар яқин келажакда Европа Иттифоқининг ижтимоий, сиёсий ва хавфсизлик муносибатларига таъсир етказиши мумкин. Бошқа томондан таҳлилчиларнинг аксариятлари шундай эътиқодга эгаларким, бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг бўҳронларини эътиборга олган ҳолда Туркия эмас, балки Европа Иттифоқи Туркияга эҳтиёж сезади. Шунинг учун Европа Анкарага имтиёз беришга мажбурдир. Анкара ҳам Ғарб мамлакатлари, айниқса Европанинг сиёсатларини жиддий танқид остига олмоқда. Мувафаққиятсиз амалга оширилган охирги давлат тунтаруви ҳам Эрдуғоннинг Европа мамлакатларини танқид қилишини шиддат билан кучайтирган.

Ғарб мамлакатлари шунингдек танқид қилувчи ва мухолифларни бостиришда Анкара давлатининг фаолиятларини танқид қилишмоқда. Ҳар ҳолда, Анкара ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кескинликлар бундан ҳам жиддийроқ шиддат олишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Бундай шароитда Туркия ва Европа Иттифоқининг муносибатлари қайси томон ҳаракат қилиши маълум эмас.

                                       *****

Жавон газетаси ҳам шундай ёзади, давлат тунтарувчиларнинг Инжерлик ҳаво базасидан фойдаланишлари ушбу базада жойлашган америкалик қомондонларнинг ижозатисиз амалга оширилиши мумкин эмасди ва Туркия давлатининг Америкага қарши айблов қуйишини ҳам эътиборга олмаслик мумкин эмас. Ҳақиқатан ҳам Россия баробарида Эрдуғоннинг бирданидан ўз позициясини ўзгартириши уни минтақада Америкага қарши бўлган фронтда қарор берадиким, Вашингтоннинг минтақада бўлган режаларига зарба етказади ва бу нарса минтақанинг ҳозирги шароитида Вашингтон қабул қила оладиган оддий бир нарса эмас. Аммо ҳозирги шароитда ва давлат тунтарувининг мувафаққиятсизликка учлагани масаласи бўйича айтиш мумкинким, Вашингтон минтақадаги ўз шериклари билан бирга мағлубиятга юзмаюз бўлди. Бунга қарамасдан ушбу хорижий гуруҳни ноумид бўлиб қолган деб билиш мумкин эмас. Чунки бошқа давлат тунтаруви вужудга келиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда. Шундай назарга ташланадиким, агарчи уларнинг ҳар бири махсус мақсадларни амалга оширишни хоҳласаларда, аммо Туркия давлатини ағдариш ушбу хорижий гуруҳнинг асосий мақсадига айланиб қолган. Ва Туркия давлати ҳам Туркияда ушбу гуруҳ учун бирон бир нуфуз топиш йўли боқий қолмаслиги учун давлат тунтарувининг эҳтимолий омилларидан мамлакатни тозалаш йўлида ҳаракат қилиши лозим бўлади.