феврал 02, 2017 14:03 Asia/Tashkent

Маълумки, оила эр-хотиннинг ўзаро биргаликда яшаш аҳдлашувидан вужудга келади. Эр-хотин оила қуришдан олдин ўзаро бахтли-саодатли яшаш мақсадида бир-бирларига ўзаро кўмаклашиш ва инсоний камолотга яқинлашиш учун бир-бирига елкадош бўлишга аҳд қилишади.

Оилавий муносабатларда кечиримлилик муҳим ӯрин тутган бӯлиб, эр-хотин ҳар вазиятда бир-бирини тушуниб амал қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Маълумки,  оила   эр-хотиннинг   ўзаро  биргаликда  яшаш  аҳдлашувидан  вужудга келади.   Эр-хотин  оила  қуришдан  олдин   ўзаро  бахтли-саодатли   яшаш  мақсадида   бир-бирларига  ўзаро   кўмаклашиш  ва   инсоний  камолотга   яқинлашиш   учун   бир-бирига  елкадош  бўлишга   аҳд қилишади. 

Эркк ва аёл яратилиш аслида бир-бирини мукаммал этувчи фитратга эга бӯлиб, руҳий ва жинсий жиҳатдан бир-бирларидан фарқланишади. Эркак ва аёллар орасидаги бу фарқиятлар жамиятнинг ривожланишига олиб боради. Шу фарқиятлар сингари эркак ва аёллар бир-бирига моил бӯлишларига сабаб бӯлади. Аммо эркак ва аёллар ҳеч вақт ӯзига хос фитрий бир хусусиятини бошқалардан устун кӯрмаслиги лозим.

Эркак ва аёл ҳар бири шахсиятлари мустақил бӯлиб, оила ва оилавий муносабатларда бири иккисига алоқаманд бӯлиб, турли поғоналарда туришади. Оилавий муносабатларда томонлар бир-бирининг шахсият ва руҳий ва жисмоний жиҳатларига эҳтиром кӯрсатишларига тӯғри келади. Бундай шароитда эр-хотин бир-бирининг ӯрнида бӯлишни орзу қилишмайди.

Эркак ва аёллар ӯз тафовитлари билан бир-бирини такомиллаштиришлари мумкин, аммо улар ҳеч вақт бир-биридай бӯла олишмайди.

Дунёда оила бағрида  яшашни орзу қилмаганлар камдан кам. Оиладаги самимий муҳит унинг ҳар бир аъзосига мусбий таъсир етказади. Оилада тинж-тотувлик билан яшаган кишилар, жамиятдаги мушкулотларга муносиб қаршилик қила олишади.Оила ташкил этиш учун махсус меъёрлар ишлаб чиқарилган.  Ҳар қадар оила аркони бу меъёрларга тӯғри келса, шу миқдор оила мустаҳкам ва пойдор бӯлади.

Оиланинг мустаҳкамлиги кӯплаб омилларга боғлиқ. Аммо соғлом оилага эга бӯлиш учун қайси кӯрсаткичларга таважжуҳ қилиш лозим. Соғлом оилани гуллаган бир боғга ӯхшатиш мумкин. Киши муносиб бир жуфт танлаб, ана шу боғ калидини қӯлга олади. Бу боғни гуллаши ва ҳосил бериши эса боғбон таважж. Шу йўл билан оила қуришдан кўзланган софлик, унсу улфат, бахт-саодат ва хотиржамликка эришилиш эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда эса, унинг сифатлари ичида диндорлик, аҳли солиҳлик, одоб-ахлоқ ва тақводорликка биринчи ўринда эътибор берилиши керак.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Мусулмон киши ўзига яхши умр йўлдошни танлар экан, оиласининг мустаҳкам бўлиши, оила аъзоларининг бахтиёр бўлиши билан бирга, бўлажак фарзандларини муносиб мусулмонлар қилиб ўстиришни ҳам кўзда тутиши лозим.

Турмуш ободлигида буюк инсоний фазилатлар катта аҳамият касб этади, улар ёрдамида оила камол топади, маънавий юксак даражада тараққий этади. Ана шундай фазилатлардан бири бу шубҳасиз сабрдир. Чунки сабр барча инсоний фазилатларнинг энг буюги деб аталса асло муболаға бўлмайди. Ислом динининг муқаддас китоби бўлмиш Қуръонда ҳам сабр сўзининг тўқсондан кўп ўринда зикр этилганлиги ҳам бежиз эмас.

Инсон ҳаётида энди ҳеч қандай бир яхшиликка умид тамомила йўқолган пайтда ёрдамга сабр келади. Айнан сабрлилик инсонни ҳаётда яшашга ундайди, йўқотилган умидни қайтадан яратади.

Аёл ва эркак ўртасида муқаддас оила қуриш самарасида аллоҳ таоланинг марҳамати билан инсон насли давом этади.  

Эркак-аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади. Уйланиш туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади.