Тарихий саналар
Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 12чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 28-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 2-чи кунидир.
Бугун сешанба
Ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 12чиси:
Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 28-чиси:
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 2-чи кунидир.
Бундан 964 йил илгари ҳижрий қамарий 473-чи йил шаввол ойнинг 28-чисида:
Эрон халқининг буюк шоири ва орифи Саноий Ғазнавий номи билан машҳур бўлган Маждуд Бин Одам қадимий Эрон шаҳрларидан бири ва ҳозирги Афғонистоннинг марказий шаҳрларидан бўлган Ғазнин шаҳрида таваллуд топди. У ёшлигида бир неча вақт давомида ҳукумат султонларини ҳамду сано этиш билан шуғулланди. Аммо ўзоқ вақт ўтмасдан бу ишни ташлаб ирфон илмига юз қаратди ва эркинлик, ҳамда халққа хизмат қилишни раво кўрди. Ўзининг ашъорларида тажовузкор ва золим ҳукмронларни танқид қилиш билан шуғулланди. Саноий форс шеъри усулида ўзгартириш ва ушбу жанрда янгилик киритган таъсирчан шоирлар жумласидандир.
Саноий Ғазнавий ёзган муҳим китоблардан бири бу Маснавий қолибида шеър жанрида ижод этган "Ҳадиқат-ул-ҳақиқат" китоби саналади. Бу китобда шоирнинг ирфоний ва ахлоқий афкори баён этилган. "Иллоҳийнома", "Корномаи Балх" ва "Тариқат-ут-таҳқиқ" Саноий ёзган бошқа асарлар жумласидандир.
Бундан 94 йил муқаддам милодий 1922-чи йил августь ойининг 2-чисида:
Америкалик ва шотландиялик кашфиётчи Александр Грохам Белл вафот этди. У милодий 1847 йилда Шотландияда таваллуд топди. Ва сил касаллигига гирифтор бўлишидан кейин ўз оиласи билан Канада ва кейинчалик Америкага сафар қилди. Белл ушбу мамлакатда товушни етказиб бериш масаласи бўйича тадқиқот олиб борди. Томас Ватсон билан ошно бўлишидан сўнг, ўз тадқиқотларини жиддий тарзда давом этди. Ва натижада милодий 1876 йилда телефонни ихтироъ этишга мушарраф бўлди. Грохам ихтироъ этган телефон албатта кўп ўзгаришларга юзмаюз бўлди ва бугунги кунда инсоният симсиз телефонлар билан товушларни етказиб бериш имкониятларига эга бўлган.
Бундан 71 йил олдин милодий 1945 йил август ойнинг 2-чисида: Потсдам конферентсияси ўз якунига етди. Иккинчи уруш вақтида милодий 1945 йил июл ойнинг 17 чисидан бошлаб 2 августгача Берлининг яқинида жойлашган Потсдам шаҳрида иттифоқчилар раҳбарларнинг учинчи ва сўнги конферентсияси Шўролар Иттифоқи, Америка ва Англиянинг уша вақтдаги раҳбарлари Сталин, Труман ва Черчил иштирокида ўтказилди.
Агарчи Англиянинг парламент сайловларида Черчил мағлубиятга дуч келиб ўз ўрнини Келемент Атлига берган бўлсада, аммо Потсдам конфренциясининг баҳс-мунозаралари кўпинча Ялта конфренцияси, унинг ижро этиш йўллари ва Германиянинг келажаги масалаларига қаратилган эди. Бу конфренцияда милодий 1945 йил февраль ойида бўлиб ўтган Ялта конфренциясида махфий келишувни ижро этишда Сталин ваъда бердиким, Масквага қайтишидан сўнг Японияга қарши уруш эълон қилади. Бу уруш Совет Иттифоқи учун кўп харажот келтирмади. Чунки бир ойдан сўнг Осиёда ҳам жаҳон уруши охирга етди. Шунингдек Америка президенти Труман Потсдам конфренциясининг жараёнида Америка ядровий бомбани ишлаб чиқаргани ва уни Японияга қарши ишлатиши ҳақида Сталинга хабар берди. Бинобарин Япониянинг урушда мағлуб бўлиши муқаррар эди. Сталин эса Японияга қарши урушда иштирок этишдан зарар кўрмасди. Потсдам конфренцияси тамом бўлганидан кейин амалга оширилган дастлабки сайъ-ҳаракат бу уша йилнинг олтинчи ва тўққизинчи август ойида Японияни ядровий бомбардимон қилиш бўйича Труманнинг дастур бериши эдиким, Япониянинг мағлубияти ва минглаб нафар аҳолининг оммавий қирғин бўлиши сабабига айланди.