Интизорлик ифори
Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан! Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Бузургвор иллоҳий пешволар у зотни Худонинг ҳужжати деб билишган ва ер-юзи ҳеч қачон Худонинг ҳужжатидан буш бўлмайди деб таъкидлаган эдилар. Улар башорат берганларким агар ернинг умридан бир кун қолган бўлса ҳам бу кун узун бўлади токим Ол-Муҳаммад (с)-нинг Қоими зуҳур топиб бутун ер-юзини адолатдан тулдирсин. Ҳа, у эркинликнинг нуридир. У Зот сиротал мустақимга дадил қадам қўйишини кўрсатади. Тошдек қаттиқ қалбларни юмшатадиган у зотнинг фасоҳатли каломига саломлар бўлсин! Ва улардан нуроний ва маърифатли чашмаларни жорий этади. Ўзининг адолати билан меҳрубонлик атрини дунёда таратади. Тарих башариятида меҳрубонлик нуктаси бўлган буюк нажоткорнинг зуҳур топишига салому салавотлар бўлсин!
Муфассирлар нуқтаи назарига кўра Қуръони каримнинг 100-дан ортиқ оятлари ислоҳотчилар талқини ҳақидадир. Шиа мазҳабининг энциклопедияси ҳисобланмиш Аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий “Биҳорул анвор” китобида иллоҳий сўнгги ҳужжатнинг зуҳури ҳақида Пайғамбар (с) аҳли байтининг хонадонига оид 70 оятларни келтиради.Ҳамда айрим бузургворлар бир неча китобларини бу заминада ёздиларким, исломий буюк муҳаддис Сайид Ҳошим Буҳроний таълиф этган“Ал-муҳжату фи мо назала фил Қоим (а.ф)” китоби уларнинг жумладасидандир. Бу китоб Қуръони каримнинг 120 ояти карималардан иборатдир ва бу оятларнинг тафсир ва шарҳ-изоҳ беришида Маҳдий (а.ф) зуҳур топишига ишора этган.
Қуръони каримда келажак масалалари, охируззамон ҳодисалари ва дунёни солиҳ инсонлар бошқаришларига ишора этади. Ҳақиқатан дунё нажоткорининг зуҳур топиши ҳам дин мантиқида башариятнинг ҳақпарастлик фитрати ва адолатталаблик орзу-ормонлари билан боғлиқдир. Тарих давомида инсоният ҳамиша зулмдан ўзоқда бўлган солеҳ ҳукуматининг амалда татбиқ этилиши орзусида эди. Қуръони карим таърихнинг сўнгги инқилобини шарҳ –изоҳ беришда ушбу башариятнинг фитрий истак-хоҳишларига аҳамият берган. Ҳамда бу нуктага таъкидлайдиким мавъудга эътиқод қилиш на фақат мусулмонларга тегишлидир, балким олдинги китобларда ушбу ҳақда фикрлар келтирилган ва барча пайғамбарлар солеҳ ҳукуматлар ҳақида башорат берганлар. Агарчи Қуръонда Ҳазрат Маҳдий (а.ф) номини келтирмаган бўлсада, аммо у Зот ҳақида Аллоҳ назар қилган буюк бир инсон сифатида эслатиб ўтилади. Чунки Аллоҳ таоло иродаси шу нарсага боғлиқким дунё солеҳ ва яхши инсонлар қўлида қарор олган.
Ҳуд сурасининг 86 ояти каримасида шундай марҳамат қилиади: “Агар иймонли бўлсанглар, Аллоҳнинг қолдиргани сизларга яхшироқдир ва мен сизларга пойлоқчи эмасман.” Бақиятуллоҳ Имом Маҳдий (а.ф)-нинг лақабларидан биридир. Чунки Аллоҳ таоло томонидан башарият учун боқий қолдирган ҳар бир фойда келтирадиган ва унинг хайр ва саодат мояси бўлган мавжудот бақиятуллоҳ ҳисобланади.
Имом Боқир шундай марҳамат қилади: “Дунё мавъуди зуҳур топганидан сўнг дастлабки тилга келтирадиган сўзи қўйидагичадир: “Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг наздида боқий қолувчи сиз учун яхшироқдир”.
Худо ҳужати ва халифасиман. Бу сўзлардан сўнг унга қараб айтдилар: “Салом сенга, эй бақиятуллоҳ!”
Наҳл сурасининг биринчи ояти каримасида шундай келтирилади:”Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди. Бу шундай оятдирким нажоткорнинг зуҳур топиши кунида, Жабраил уни ўқийди ва дунё бўйлаб одамлар уни эшитадилар.
Имом Содиқ алайҳисалом бу ҳақда шундай марҳамат этадилар: “Сўнгра, нидо қилувчи огоҳликдан сўнг хитоб айлайди: “Эй Худо бандалари! Бу Маҳдий (а.ф) , Ол-Муҳаммаддир. У билан байъат қилинглар ва унга қаршилик қилманглар”.
Аллоҳ таоло олам нажоткорининг зуҳур топиши ва ҳаракат воситаси билан ўз динини давом эттиради ва ўз нурини мустаҳкамлаштиради.
Сафф муборак сурасининг 8 ояти каримасида шундай келтирилади: “Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир. ( Ислом динини йўқ қилиш учун уринувчиларнинг ҳаракати қуёшнинг шуъласини оғиз билан пуфлаб ўчиришга ҳаракат қилишга ўхшайди.)
Қуръони каримда муносабат ва алоқаларда муҳим масалалар бу охируззамон ҳодиса-воқеалари баён этиладиким улардан бири жамиятнинг зайиф қатламининг қудратга эга бўлишидир. Тарих давомида қудрат ва иқтисод, сиёсий ва ҳарбий заминалар зўравон қудратлар қўлида эди. Улар бойлик манбалари ва қудратга бўлиши учун ўз босим ва тазъйиқларини халққа юклатиб келишган. Аммо Аллоҳнинг Қуръонда ваъда беришига кўра бу золим ва мустабид жараён ҳаёт саҳнасидан йўқ қилинади.
Бу ҳақда эса Қисас сурасининг бешинчи ояти каримасида келтиради: “Биз эса, ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни ва уларни ворислар қилишни истаймиз”.
Қуръон айрим оятлари шу нуктага таъкидлайдиларким солеҳ инсонлар ҳукуматида Худо дини халқ ҳаётининг марказида қарор олади ва халқ эса диннинг юксак ва пок қадриятларига ўзига хос иштиёқ билан юз қаратишади. Диндор солех инсонлар ҳам яккаву ягона Худо аҳкомларини ижро этишини ўз дастурларининг муқаддимаси этиб қарор беришади.
Бу айтганларимизни Ҳаж сурасининг 41 ояти каримаси тасдиқлайдиким шундай марҳамат этади:
“Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарарлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир. (Ояти каримадаги «Уларга ер юзида имкон берсак» жумласидан «макон берсак» маъноси ҳам тушунилади. Бунга қўшимча «ер юзида нусрат, ғалаба берсак» маънолари ҳам чиқади. Диёрларидан «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун чиқарилган мусулмонларга ер юзида макон, нусрат, ғалаба–имкон берсак: Ховлиқиб кетмайдилар, балки Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қиладилар, у билан боғланишни кучайтирадилар. Аллоҳ хоҳлаган оқибатини келтириб чиқаради. Хоҳласа, мағлубиятни ҳам ғалабага айлантириб юборади.)”