феврал 12, 2017 15:33 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии исломи, ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси Арабистондан покистонлик 40 минг нафар ишчиларни чиқарилиши ҳақида шундай ёзади, саъудиялик расмийлар террористик ва хавфсизлик таҳдидлардан қурқиб бу шахслар баробарида бундай қарорни қабул келишган. Саъудияликлар шундай бир ҳолда Арабистонга киришни хоҳлайдиган покистонликларнинг диний ва сиёсий мойилликларини текшириш зарурати ва ушбу ишчиларнинг хавфсизлик таҳдидлари ҳақида фикр баён этишмоқдаким, халқаро кўп маълумотларга кўра, Покистонда ваҳобизм ва салафийлик жараёнларига тааллуқли бўлган 24 минг диний мадрасаларни молиявий ҳимоят этиш ва уларни жиҳозлантиришда Риёзнинг бевосита роли борлигига ишора этишмоқда. Саъудия Арабистони охирги 30 йил давомида Покистонда жиддий ҳузур топди ва ушбу мамлакатда ваҳобизм оқимини ривожлантириш орқали экстремистик тафаккурларни ривожлантириш ва нотинчликларни кенгайтиришда муҳим рол уйнаб келди. Ҳақиқатан ҳам Яманга қарши ҳарбий коалицияда Покистоннинг қилган ҳамкорликларидан сауъдияликларнинг умидсизликка учраганларини Покистонга ишсиз минглаб нафар ишчиларни қайтариш орқали Исломободдан қасос олиш сайъ-ҳаракатларининг далилларидан биридир деб билиш лозим. Буларга қўшимча, Арабистонда кенг кўламда иқтисодий инқирознинг вужудга келишини ҳам Риёзнинг бундай сайъ-ҳаракатларни амалга оширишининг далилаларидан бири деб билиш мумкин.   

                                   *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Яман халқига Саъудия Арабистони томонидан юклатилган оғир уруш бу халқни қаҳатчиликка юзмаюз этган.

Бу ўртада ҳайратга келтирадиган нарса бу Яман халқига қарши амалга ошираётган зулм баробарида исломий мамлакатларнинг масъулиятсизлик зоҳир этишлари ҳисобланади. Халқаро кўп ташкилотлар Арабистон давлатининг Яманда уруш жиноятларини содир этганини эълон қилган бўлсаларда, аммо исломий мамлакатлар Саъудия Арабистони давлатининг ушбу жиноятларига қарши бирон бир аксуламал кўрсатишмайди. Халқаро миқёсда ҳам Яманда фожеаларнинг вужудга келиши ҳақида кўп дунё жамоатчилигининг огоҳлантириш беришлари ва Арабистон давлатини уруш жиноятчиси деб билганларига қарамасдан Яманда жиноятларни давом эттиришдан қул тортишга Ол-Саъудни мажбур этиш ёки ушбу мамлакатнинг халқига дўстлик кўмаклари ва озиқ-овқат етказиб бериш қуршовини бекор қилиш учун ҳеч қандай амалий сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмайди. Энди БМТ ташкилотининг янги бош котиби унинг ўтмишдоши амалга оширган хилофкорликларини қоплаш учун Яман халқининг мушкулотларини текшириш ва таҳлил этишни мазкур ташкилотнинг ишчи дастурига қарор бериши мумкин ва ушбу мамлакатнинг олдида тўрган фожеалар ва қаҳатчиликдан нажот бериши мумкин.      

                                     ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, Франция 2017 йилги президентлик сайловларида номзад Марин Лупен бугунги кунларда Дональд Трампга тақлид қилиши зимнида умумий райларни ўз фойдасига ҳал этишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Франция президентлик сайловларидаги бошқа номзадларнинг вазъиятлари ҳам мунча яхши эмас! Франциянинг сиёсий масалалар бўйича таҳлилчаларининг фикрларига кўра, Франциянинг президентлик сайлов рақобатларининг иккинчи даврига Франция миллий фронтининг раҳбари Марин Лупеннинг йўл топиши қатъийдир. Аммо у президентлик рақобатларининг иккинчи даврида оғир йўлга юзмаюз бўлади. Лупен Францияга муҳожирларнинг кириб келишига чеклов қуйишни сўраб шундай айтди: “Агар президентлик сайловларида ғалаба қозонсам қонуний муҳожирликка чеклов қуяман ва Америка президенти Дональд Трамп каби Франция ер-ҳудудларига мусалмонларнинг киришларига чеклов қуйиш сиёсатини қуллайман”. У бундан олдин муҳожирлар кириб келишининг олдини олиш учун Франциянинг атрофида девор ижод этиш идеясини истиқбол этган эди.