феврал 16, 2017 13:50 Asia/Tashkent

Эрон, Рисолат ва Жавон газеталари

Эрон газетаси Туркия президентининг Баҳрайн, Арабистон ва Қатар каби учта араб мамлакатларига қилган сафари ҳақида шундай ёзади, бир неча йил кескинликлардан кейин Ўрта Шарққа нисбатан бўлган Туркия сиёсатига ҳаракат бериш Эрдуғоннинг диққат-эътиборига қарор олган. Туркия президенти ички ва сиёсий арсаларда, референдум ўтказиш ва асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш орқали ўз ваколати ва қудратини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганидек хорижий сиёсатлар ҳавзасида ҳам ўзининг хорижий сиёсатида янги йўл-йўриқларни қуллашга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун минтақа алоқаларининг ривожланишида янги усул ва шаклни ўз ишчи дастурида қарор бермоқда. Шу сабабдан Форс кўрфазида жойлашган араб мамлакатлари билан савдо-сотиқ заминаларида шартномалар имзолаш ва иқтисодий масалаларга жиддий эътибор қаратмоқда. Туркия ўтган охирги бир йил давомида иқтисодий мушкулотлар, лир нархининг арзон бўлиши ва туризм соҳасида кам даромад кўриши сабабли мазкур вазъият адолат ва тараққиёт партиясини оғир шароитга қарор берди. Бинобарин Эрдуғоннинг ушбу учта араб мамлакатларига сафар қилишининг мақсадларидан бири бу иқтисодий масалаларни ҳал этишдан иборатдир. Аммо ундан муҳимроқ Эрдуғоннинг раҳбарлигида Туркия охирги йиллар давомида ушбу мамлакатнинг минтақавий агрессив сиёсатларни қуллаши таъсири остида ва шу билан бирга минтақада вужудга келган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларнинг жараёнлари ўзгариш ва инқирозга юзмаюз бўлган Туркиянинг минтақадаги ролини қайта кўриб чиқиш ҳисобланади.      

                                   *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Нато ташкилотининг расмийлари Масквага нисбатан Америка Қўшма Штатлари янги президентининг олиб бораётган фаолиятидан хавотирга тушган бир пайтда, Нато ва Маскванинг қарамақаршиликлари ҳалигача давом этмоқда. Бунга асосан милодий 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача, яъни Украина бўҳронларининг бошланишидан бошлаб Россия ва Шимолий Атлантика шартномаси аъзолари ўртасида бўҳронларнинг янада шиддат билан кучайишини мушоҳада этмоқдамиз. Россия баробарида Нато ташкилоти раҳбарларининг қуллаётган позициялари бу фикрни исботлайди. Нато ташкилотининг матбуот котиби шанба куни нотуғри хабар ва маълумотларни тарқатиш кампаниясини кучайтиришда Россияни айблаш зимнида, Раша Ту Дей ва Спутник каби ушбу мамлакатнинг сайтлари нотуғри хабар ва маълумотларни тарқатади деб эълон қилди. Аҳамиятга молик бўлган масала бу ўтказилган ижтимоий бир сўровга асосан Украина фуқароларининг вазъияти ва Нато ташкилотига аъзо бўлишларига нисбатан умидсизлик зоҳир этишлари ҳисобланади. Бу маълумотга асосан Украина халқининг 35 фоизи уни таҳдид деб билишади ва 26 фоизининг фикрларига кўра, таҳдид ҳам эмас ва дўст ҳам эмас. Америка ташкилот расмийларининг фикрларига кўра, Украина халқи томонидан бундай муносибат қилиш шундан далолат берадиким, улар ўз мамлакатларининг шарқида ҳарбий тортишувлардан чарчаб қолишган ва Украинада жиноятларнинг ортиб кетиши ва иқтисодий ёмон вазъият туфайли катта зарарларга юзмаюз бўлишган ҳамда ҳозирги вазъиятдан норозий бўлишмоқда.    

                                    ******

Жавон газетаси шундай ёзади, Америка ижтимоий, маданий, иқтисодий, сиёсий ва инфратизилмаларнинг жиддий бўҳронлари билан юзмаюз бўлган. Бир томондан  ички бўҳронлар ва халқаро арсаларда, айниқса ғарбий Осиё минтқасида стратегик жиҳатдан мағлубиятга юзмаюз бўлгани бошқа томондан эса Америкада ҳоким бўлган капиталистик тизимни жиддий ва асосий кескинликларга юзмаюз этган. Трампнинг асосий шиорлари, жумладан “Американинг манфаатлари биринчи ўринда ” ёки “Келинг Американи икки маротаба галлатиб яшнатайлик” каби шиорлари Американинг қайси йўлда қарор олганидан далолат беради. Бу йўл парчаланиш , қудратнинг инқирозга юзмаюз бўлиш ва Американинг бундан олдин бўлган мавқеининг заифланиши йўлидир. Американинг сиёсатларига қарши халқаро, минтақа ва ички аксуламаллар ушбу мамлакат президенти уни яхшилашга берадиган кўмакларига қараганда оғирроқдир. Бу дод фарёдлар ва йўл кўрсатишлар Американинг мушкулотларини ҳал этиш ўрнига ушбу мамлакатнинг мушкулотларини янада кучайтиради.